Юмшоқ парда (Pia mater) - марказий нерв системаси, бош мия ярим шарларини ариқча эгатлари билан қоплаб олади. Бу парда цереброспинал суюқлик билан тўлган тўр парда билан юмшоқ парда оралиғида субарохноимия қоринчалари билан туташиб туради. Юмшоқ парданинг ташқи юзаси – эндотелийсимон тўқима билан қопланган. Ички юзаси мия билан қўшилиб кетган. Бу парда қон томирларга бой бўлиб унинг тармоқлари мия томонга йўналган.
Нерв хужайраларида ёғ тўқимасининг тўпланиши оқимтир-сариқ рангни бериб бош миянинг оқ моддасини ҳосил қилади. Нерв хужайра танасида кулранг модда тўпланиб - бош миянинг кулранг моддани ҳар хил ўлчамдаги нейронлар қатламини ташкил қилади.
Нерв тўқимасидаги ҳужайраларнинг биринчи тури – нейронлар, иккинчи тури – нейроглиялар ёки глиоцитлардир.
Нейронлар - нерв хужайралари бўлиб, хужайра танаси, ўсиқлар ва нерв оҳирларидан ташкил топган. Нейронларнинг катталиги 4-6 мкм дан 100-130 мкм гача ва шакли нерв системасининг турли қисмларида турлича бўлади..
Нейронлар (нейроцит) – нерв тўқимасининг асосий ихтисослашган хўжайраларидир. Нейронлар ички ва ташқи таьсиротларни қабул қилиш ва уларни нерв импусига айлантириш, таьсиротга жавобан қўзғалиш ёки тормозланиш ҳолатига ўтиш, тормрзланиш ёки қўзғалишни ўтказиш, ахборотни (сигнални) навбатдаги нейронга ёки эффектор аьзога (мушак ёки секретор хужайраларга) узатиш хусусиятига эга. Нейронлар нейромедиатр ва бошқа моддаларни синтезлайди ҳамда ажратади. Бу воситалар ёрдамида ахборотни бошқа нейронлар ва хужайраларга узатади. Нейронлар мустақил, лекин ўз ўсимталари ёрдамида бошқа нейронлар билан синаптик алоқалар ўрнатиб, нерв системаси тузилишининг асоси бўлган рефлектор ёйларини ҳосил қилади. Рефлектор ёйидаги вазифасига кўра рецептор (сезувчи) – афферент, ҳаракатлантирувчи (мотонейрон) – эффектор ва оралиқ – ассоциатив нейронларга бўлинади.
A- Нейрон В – Нейрон ультрасхемаси
Афферент нейронлар таьсиротни қабул қилади, уларни нерв импулсига айлантиради ва кучайтиради. Эфферент нейронлар сигнал яьни импулсни ишчи органлар тўқимасига узатиб уларни ҳаракатга ундайди. Ассоциатив нейронлар эса нейронлар ўртасидаги алоқани таьминлайди.
Ўсимталарининг сонига қараб битта аксон тутувчи хужайралар – униполяр, битта аксон ва битта дендритли ҳўжайралар – биполяр, битта аксон ва бир нечта дендритли ҳўжайралар – мултиполяр нейронлар фарқланади. Уларнинг тана шакллари думалоқ, призматик, юлдузсимон, пирамидасимон, ўргимчаксимон, горизонтал, дуксимон ва бошқа шаклларда, ядроси хужайранинг марказида сферик – думалоқ шаклда бўлиб, хроматин моддаси кам, кўпинча 1 та бўлади (бачадон бўйни, простата бези бундан мустасно, кўп ўзакли).
Униполяр нейронлар танасидан ажралиб чиққан 1 та ўсиқ «Т» шаклида 2 га бўлиниб, уларнинг биттаси перифериядан таъсиротларни қабул қилиш (дендрит), иккинчиси эса марказий нерв системасига нерв импулсларини узатиш (нейрит) учун мослашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |