4-§. Дастлабки ва расмий ҳимояни ўтказиш тартиби
Битирув малакавий ишининг дастлабки ҳимояси курсант (тингловчи)нинг битирувидан камида уч ой олдин илмий раҳбар иштирокида мутахассислик кафедраси тузган комиссия томонидан ташкил этилади.
Дастлабки ҳимояга бошқа кафедра (тузилма)лардан, шунингдек ИИВнинг соҳавий хизматлари ёки бошқа тегишли ташкилотлардан мутахассислар таклиф этилиши мумкин.
Дастлабки ҳимояга қадар курсант (тингловчи) ички ва ташқи тақризларга ҳамда илмий раҳбар хулосасига, шунингдек диссертация мавзусига доир 2 та мақола ёки тезисга эга бўлиши керак. Ёпиқ мавзулар бўйича битирув малакавий ишига доир мақола ёки тезислар чоп этилиши талаб этилмайди.
Дастлабки ҳимоя якунлари кафедра йиғилиши баённомаси билан расмийлаштирилади.
Ички ва ташқи тақризчилар рўйхати тегишли кафедралар тавсияси асосида шакллантирилиб, ОТМ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Тақризчи вазифаларига қуйидагилар киради:
ҳимоялардан камида 5 кун олдин битирув малакавий ишига тақриз тақдим этиш; битирув малакавий иши белгиланган талабларга мос келмаган ҳолатларда,
курсант (тингловчи) томонидан илмий одоб-ахлоқ қоидалари (плагиат, маълумотларни сохталаштириш, ёлғон цитата келтириш ва бошқалар) бузилганлиги аниқланган тақдирда, шунингдек ушбу ҳолатларни қисқа муддатда тузатиш имконияти мавжуд бўлмаганда битирув малакавий ишини ҳимояга қўйиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса бериш.
Битирув малакавий ишининг дастлабки ҳимоясини ўтказиш мобайнида курсант (тингловчи) томонидан ўзганинг материалидан, унинг муаллифи ва манбаини кўрсатмасдан фойдаланилганлиги аниқланса, иш муҳокамадан олиниб, курсант (тингловчи)га янги мавзуда битирув малакавий ишини тайёрлаши ва дастлабки ҳимоядан қайта ўтиши учун вақт ажратилади.
Битирув малакавий ишининг расмий ҳимояси ОТМнинг якуний давлат аттестация комиссияси томонидан ўтказилади. Расмий ҳимоя куни белгиланган жадвал ОТМ бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Курсант (тингловчи) битирув малакавий ишининг расмий ҳимояси тақдимот материаллари билан баён этилиши ва 20 дақиқадан ошмаслиги лозим.
Комиссия аъзолари курсант (тингловчи)нинг битирув малакавий иши расмий ҳимоясини қуйидаги мезонлар асосида баҳолайди:
курсант (тингловчи) тадқиқот мавзусининг долзарблигини ва унинг амалиёт билан боғлиқлигини кўрсатиб бера олиши;
курсант (тингловчи) тадқиқотга ва вазифаларни ҳал этишга мустақил ёндашганлиги даражаси;
фойдаланилган илмий адабиётлар, илмий нашрлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, шунингдек хорижий тиллардаги адабиётлар танқидий таҳлилининг тўлиқлиги ва чуқурлиги;
ишда тадқиқот усулларининг асосли қўлланилганлиги;
олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалий аҳамияти; курсант (тингловчи)нинг битирув малакавий иши доирасида ўтказилган
тадқиқотлар ва олинган натижаларни ривожлантириш истиқболларини кўра билиш қобилияти;
курсант (тингловчи)нинг битирув малакавий ишининг назарий ва амалий қисмларидаги ўзаро мантиқий боғлиқликни кўрсата билиш малакаси;
ҳисоб ишларининг мавзуга мувофиқлиги ва тўғрилиги, чизмаларнинг қоидалар асосида бажарилганлиги, мавзуга мувофиқлиги (агар мавжуд бўлса).
Курсант (тингловчи) «қониқарсиз» баҳоланганда ёки расмий ҳимояга қўйилмаганда кейинги 3 йил давомида битирув малакавий ишини қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Битирув малакавий ишлари расмий ҳимояси натижалари ОТМ Илмий кенгашида муҳокама этилади.
6
6-
Do'stlaringiz bilan baham: |