Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари курсант ва тингловчиларининг битирув малакавий иши тўғрисида низом


-§. Битирув малакавий ишининг тузилиши ва унинг мазмунига



Download 377,5 Kb.
bet3/5
Sana24.02.2022
Hajmi377,5 Kb.
#236605
1   2   3   4   5
Bog'liq
диплом ишини ёзиш тартиби (5)

3-§. Битирув малакавий ишининг тузилиши ва унинг мазмунига


қўйиладиган талаблар



  1. Битирув малакавий ишининг матни таҳририй жиҳатдан равон, хатосиз ва уни расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳамда мантиқий боғлиқликда бўлиши лозим.




  1. Битирув малакавий иши қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак: титул варақ; икки тилда (ўқитиш тили ва инглиз тилида) битирув малакавий ишининг қисқача

аннотацияси;


мундарижа;


кириш;

асосий қисм;

хулоса;

адабиётлар рўйхати;

шартли қисқартмалар рўйхати (мавжуд бўлса); иловалар (мавжуд бўлса).





  1. Битирув малакавий ишининг титул варағи ушбу Низомга иловада келтирилган намунада расмийлаштирилади.




  1. Битирув малакавий ишининг кириш қисми тадқиқотнинг моҳияти тўғрисида қисқа, лекин яхлит тасаввур ҳосил қилишга имкон бериши зарур. Мазкур қисмда тадқиқот моҳиятини тавсифлайдиган асосий маълумотлар пухта таҳрир қилинган, қисқа, аниқ ва равон бўлиши керак.

Кириш қисмида қуйидагилар ёритилади:


танланган мавзунинг долзарблиги ва унинг асосланиши; тадқиқот мақсади ва вазифалари; тадқиқот объекти ва предмети; тадқиқотнинг усуллари;


тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили);



3


тадқиқотнинг илмий янгилиги;

тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти; битирув малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми.





  1. Битирув малакавий ишининг асосий қисмида ишнинг мазмун-моҳияти баён қилинади. Асосий қисм  боблар ва параграфлардан ташкил топади.

Боблар рим рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.


Параграфла𠫧» белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.


Битирув малакавий ишининг асосий қисми камида уч бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:


тадқиқот мавзусига тааллуқли бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили;


тадқиқот методикаси ва ишнинг амалий қисми баёни;


тадқиқот олиб борилган масалани ҳал этишда курсант (тингловчи)нинг шахсий ҳиссаси кўрсатилган ҳолда тадқиқотнинг асосий натижалари баёни.


16. Битирув малакавий ишининг хулоса қисмида тадқиқот бўйича умумлаштирилган хулоса, фикр, таклиф ҳамда тавсиялар қисқа ва аниқ келтирилади. Хулоса таҳририй жиҳатдан пухта, қисқа, аниқ ва равшан ифодаланиб, бандланган (рақамланган) ҳолда расмийлаштирилади. Хулоса қисми 4 саҳифадан ошмаслиги керак.





  1. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати битирув малакавий иши матнида ҳавола қилинган барча илмий ва бошқа нашрлар рўйхатидан иборат бўлиши керак. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати алифбо тартибида келтирилади.

Битирув малакавий ишида фойдаланилмаган ва ҳавола қилинмаган адабиётларни рўйхатга киритишга йўл қўйилмайди.


Битирув малакавий ишида фойдаланилган материалларнинг манбаси, уларнинг муаллифи ва номи тўлиқ кўрсатилиши шарт. Ўзганинг материалидан унинг муаллифи ва манбасини кўрсатмасдан фойдаланиш тақиқланади.


Зарур ҳолларда, битирув малакавий ишини тайёрлашда ишлаб чиқариш корхоналарининг техник ҳужжатларидан белгиланган тартибда нусха олиб фойдаланиш мумкин.





  1. Битирув малакавий ишининг шартли қисқартмалар рўйхати қисмида иш матнида нисбатан кўп учрайдиган қисқартма сўзларга изоҳ берилиши керак.




  1. Битирув малакавий ишига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин.

Илова қисмининг ҳажми битирув малакавий иши умумий ҳажмининг учдан бир қисмидан ошмаслиги лозим.


Иловаларнинг кетма-кетлиги битирув малакавий иши матнида уларга ҳавола қилиш тартибига мос келиши керак.


Битирув малакавий ишига чизмалар илова қилинганда уларнинг формати, шартли белгилари, шрифт ва масштаблари амалдаги стандартлар талабларига қатъий мувофиқ келиши зарур.


ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти мутахассисликлари бўйича бажариладиган битирув малакавий ишларига чизмалар А1 форматли қоғозда 5-6 варақ ҳажмда қаламда бажарилади ёки техника воситалари орқали тайёрланади. Мухандислик йўналишидаги



4


(ҳисоб ишлари, матматик моделлаштириш, тажриба ва ҳ.к. ўтказиладиган) кафедраларда бажариладиган битирув малакавий ишларида камида 2 та чизма А1 форматли қоғозда, қаламда бажарилиши шарт.



  1. Битирув малакавий иши матнида фойдаланилган адабиётлардан олинган материалга ҳавола сатр ости эслатмаларда келтирилади.

Иш матнида бериладиган изоҳлар изчил кетма-кетликда рақамланади.


Иш матнида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда ташкилот ва маҳсулотларнинг номлари ва бошқа атоқли отлар ўзгартирилиб ёзилишига йўл қўйилмайди.





  1. Битирув малакавий иши устида ишлаётган курсант (тингловчи) одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши (плагиат, маълумотларни сохталаштириш, шунингдек ёлғон цитаталар келтиришга йўл қўймаслик) лозим.




  1. Битирув малакавий иши матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида, 1,5 қатор оралиғида ёзилиши зарур. Ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см; қоғоз варағининг олди томонида чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см, қоғоз варағининг орқа томонида чапдан 1,5 см, ўнгдан 3 см ҳошияга эга; хатбоши 1,25 смга тенг ва бир хилда бўлиши лозим. Матн компьютер воситасида, 14 ўлчамли «Тimеs Nеw Rоmаn» шрифтда, «Мiсrоsоft Wоrd» матн муҳарриридан фойдаланган ҳолда ёзилади.




  1. Ёпиқ мавзулар бўйича битирув малакавий иши ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган А4 форматдаги катак дафтарнинг бир томонига қатор ташлаб ёзилади.




  1. Битирув малакавий ишининг ҳажми титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйхати, шартли қисқартмалар рўйхати ва иловалардан ташқари 70-80 саҳифа бўлиши тавсия этилади.




  1. Битирув малакавий иши курсант (тингловчи) ўқиган тилда (мутахассислик кафедраси тавсиясига мувофиқ чет тилда) тайёрланади. Чет тилда тайёрланган битирув малакавий ишига давлат тилида ёзилган аннотация илова қилинади. Бундай битирув малакавий ишларининг дастлабки ва расмий ҳимоялари таржима билан ўтказилади.




  1. Очиқ ҳимояга тавсия этиладиган битирув малакавий ишларида махфий ва фақат хизматда фойдаланиш учун рухсат берилган маълумотлардан фойдаланиш тақиқланади.




Download 377,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish