28
Йўловчиларнинг транспорт воситаларидан тротуар ёки
йўл ёқаси томондан тушиши ёки уларга чиқишининг ило-
жи бўлмаган ҳолларда, агар бу ҳаракат хавф туғдирмаса ёки
бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса, йўл-
нинг қатнов қисми томонидан амалга оширилиши мумкин.
Мазкур Қоидаларнинг 9-бандига мувофиқ хавфсизлик
камарлари билан жиҳозланган транспорт воситаларида ҳа-
ракатланишдан олдин уларни тақиб олиш, мотоцикл ёки мо-
педларда ҳаракатланишидан олдин эса мотошлемни қадаб
олиши шарт.
24.
Йўловчиларга:
транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчи-
ни бошқаришдан чалғитиш (унга халақит бериш);
ҳаракатланаётган бортли юк
автомобилларида тик ту-
риш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш;
транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг
эшикларини очиш;
транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан
тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланади.
Бу талабларнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қи-
лиши керак.
6-боб. Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари
25.
Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил
ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқил-
ган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари
кечиктириб
бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ҳаракат-
ланиш хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қои-
даларнинг 7-боби (тартибга
солувчининг ишораларидан
ташқари), 9 – 16, 19 – 20 ва
22 боблари, 1 ва 2-иловалари
талабларидан четга чиқишла-
ри мумкин.
Йўл ҳаракатининг бошқа
қатнашчиларига
нисбатан
имтиёзга эга бўлиши учун
тезкор ва
махсус хизматлар-
Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари
29
нинг транспорт воситалари-
да,
тезкор ва махсус хизмат-
ларнинг кўк ёки қизил ёхуд
кўк ва қизил рангли ялт-ялт
этувчи маёқчалар ва
мах-
сус товушли ишора ёқилган
бўлиши шарт. Улар ўзлари-
га йўл берилаётганлигига
ишонч ҳосил қилганларидан
сўнггина имтиёздан фойда-
ланишлари мумкин.
Ушбу имтиёздан тезкор ва махсус хизматларнинг кўк
ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар
ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари
томонидан кузатиб келинаётган транспорт воситаларининг
ҳайдовчилари ҳам фойдаланадилар.
Кузатиб келинаётган транспорт воситаларида яқинни
ёритувчи фара чироқлари ёқилган бўлиши шарт.
26.
Ҳайдовчилар
тезкор
ва махсус хизматларнинг кўк
ёки қизил ёхуд кўк ва қизил
рангли ялт-ялт этувчи ма-
ёқчалар ва
махсус товушли
ишораси ёқилган ҳолда яқин-
лашаётган транспорт восита-
ларига, шунингдек уларнинг
кузатувидаги, яқинни ёритув-
чи фара чироқлари ёқилган
транспорт воситаси (транс-
порт воситалари)га йўл беришлари шарт.
Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш
тақиқланади.
27.
Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд
кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчасини ёқиб тўх-
таб турган транспорт воситасига яқинлашаётган ҳайдовчи-
лар зарур бўлган ҳолларда ҳаракатланиш тезлигини дарҳол
тўхташ имкониятини берадиган даражада камайтиришлари
шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: