Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/98
Sana04.07.2022
Hajmi3,65 Mb.
#739021
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
download

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республи-
каси Қонунининг ижросини таъминлаш, шунингдек, 1968 йилда-
ги Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена Конвенцияси талаблари ҳамда 
илғор хорижий тажрибага мувофиқ Йўл ҳаракати қоидаларини 
янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини 
олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш ва самарадор-
лигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 
қарор қилади:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини 
соатига 70 километрдан, мактаб ва мактабгача таълим ташки-
лотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 
километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой 
бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан 
оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомо-
биль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва 
ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғри-
сида” 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ–190-сон қарори билан ташкил 
этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги 
республика комиссиясининг қарори асосида Тошкент ва Нукус 
шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қат-
нови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воси-
талари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр 
этиб белгиланиши мумкин;
б) енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига 
ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус 
мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни та-
шиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 
0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади;
в) юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгилан-
ган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг 
фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт;


4
г) транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 
30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади;
д) сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шаро-
итда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳа-
ракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур 
қайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.
Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга 
кўринадиган бўлиши керак.
2. Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 1-иловага мувофиқ 
тасдиқлансин ва 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
фуқароларнинг, айниқса, болаларнинг йўл-транспорт ҳодисала-
ри ҳамда оқибатларидан ҳимояланганлигини таъминлаш мақсадида 
аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача бўлган болаларни мах-
сус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни мах-
сус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда 
ташиш, транспорт воситасининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам 
хавфсизлик камарларини тақиб олишлари, шунингдек, сутканинг 
қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда йўлни кесиб 
ўтишда ва йўл ёқаларидан ёки қатнов қисмининг четидан ҳаракатла-
нишда, пиёдаларнинг устки кийимида нур қайтарувчи элементлар 
бўлиши инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим эканлигини кенг 
тарғиб қилиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин;
Йўл ҳаракати қоидалари, жумладан, унга киритилган ўзгаришлар-
нинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий 
тармоқлар ва расмий веб-сайтда кенг ёритилиши ташкил этилиши-
ни таъминласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қа-
бул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу 
қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ 
айрим қарорлари 2022 йил 1 майдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб 
ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбе-
кистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига 
юклансин.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish