Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


тасодифларни ёки ғайритабиий таъсирларни ҳисобга олиши



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/146
Sana25.02.2022
Hajmi4,7 Mb.
#309795
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   146
Bog'liq
Dinshunoslik asoslari. o'quv qo'llanma

тасодифларни ёки ғайритабиий таъсирларни ҳисобга олиши
ва улардан ўзини ҳимоя қилиши керак эди.
Юқорида қайд этил ган идек, қабила худолари хўжалик-
нинг алоҳида соҳаларига ҳам ҳомийлик қилган. Қабилада кун­
далик ҳаёт ташвишларини ҳал этилишига бевосита ёрдам
берадиган худоларнинг мавқеи баланд бўлган. Чунки одам­
лар худоларга сиғинар экан улардан ўз ҳаётий муаммолари-
нинг \ал этилишида ёрдам беришларини сўраганлар.
Диний тизим
 деб ғайритабиий кучга эга, табиат ва жами­
ятдаги ҳодисалар ривожланишини белгилайди ган, ишлаб
чиқариш соҳаларига ҳомийлик қиладиган ва ижтимоий ҳаёт-
даги мавқеи билан ўзаро фарқ қиладиган қудратли худолар­
нинг мавжудлигига ишонишга айтилади.
Қудратли худоларга сиғиниш диний тизимнинг асосини
ташкил этса-да, у бир қадар кенгроқ таркибий тизимга эга. Бу
борада, биринчи навбатда, ибтидоий дин шаклларининг унға
таъсирини ҳисобга олиш талаб кдлинади, чунки янгилик ўз-
ўзидан вужудга келмайди, балки ижтимоий тараққрётни акс
эттирувчи занжирнинг бир ҳалқаси ҳисобланади. Бунда иж­
тимоий онг даражасини ҳам ҳисобга олиш зарур. Оддий халқ
вужудга келаётган янги диний тизимга ўзининг кундалик та-
саввурлари, ҳаёт нормалари, урф-одатлари ва анъаналарини
ҳам олиб киради. Бу муносабатлар диний тизимда ўтмиш
-45 -


қолдиқпарининг сақпанишини таъминлаш билан бирга, жа­
миятда мустаҳкамланиб қолишига кўмаклашади.
Диний тизимдаги ўтмиш қолдиқларига турли хил хуро- 
фий қарашлар, сеҳргарлик усулларидан фойдаланиш, бел- 
гиларга ишониш ва шу кабиларни мисол қилиб келтириши- 
миз мумкин. Лекин уларга ўтмиш қолдиқпари деб эътибор- 
сизлик билан муносабатда бўлиш нотўғри. Ўтмишдан сақла- 
ниб қолган таьсирлар мазмунан кескин ўзгариб, янгилик­
нинг муҳим қисмига айланиши мумкин. Масалан, ибтидоий 
жамиятдаги ру\парга сиғиниш диний тизимларда руҳнинг 
кўчиши (буддавийликда) ва абадийлиги (христианлик ва 
ислом динларида) тўғрисидаги ақидаларга асос бўлди. Де­
мак, ўгмишнинг таъсири нафақат хурофий қарашлар мисо- 
лида янгиликда сақланиб қолади, балки унинг муҳим тар­
кибий қисмига айланиши мумкин.
Диний тизимнинг шакллаиишида диний комплекс катта 
аҳамиятга эга бўлса ҳам, эски диний қарашлардан сифат 
жиҳатдан фарқ қилади. Унинг муҳим фарқпаридан бири шун­
даки, диний комплекс асосий ва асосий бўлмаган қисмлар- 
га бўлинмайди. Ибтидоий жамият қабиласида диний комп- 
лекснинг бир тури бошқаларига нисбатан кўпроқ қўлланил- 
са ҳам, унинг бошқа турлари бу ерда аҳамиятини йўқотган, 
деган хулосага келиш хатодир. Чунки диний комплекснинг 
алоҳида бир турининг қабиладаги устуворлиги нисбий бўлиб, 
у ўз ўрнини осонлик билан бошқасига бўшатиб бериши мум­
кин. Диний тизимда худолар жамиятдаги мавқеи жиҳатидан 
гуру\ларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳнинг аниқ белгиланган 
вазифалари мавжуд. Қудратли худолар диний тизимнинг энг 
юқори бўғинини ташкил этади ва уларга бошқа қисмлар 
бўйсундирилади. Ғайритабиий кучлар ўртасидаги муносабат­
лар синфий жамиятдаги каби қуйидан юқорига бўйсуниш 
тамойили асосида ташкил этилади.
Диний тизимнинг муҳим хусусиятларидан яна бири ди­
ний ташкилотнинг мавжудлигидир. Ишлаб чиқариш кучла­
рининг ривожланиши таъсирида аҳоли пунктлари йирикла- 
шиб борган, маъмурий, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ мар­
казлари ҳисобланувчи шаҳарларнинг пайдо бўлиши, диний
- 46 -


таълимот, маросим ва урф-одатларнинг тобора мураккабла- 
шуви кабилар таъсирида диний ташкилотлар — ибодатхона- 
лар вужудга келган. Ибодатхоналар динга алоқддор вазифа­
ларни амалга ошириш билан бирга иқгисодий, сиёсий ва 
маданий марказ сифатида ҳам фаолият юритган.
Диний тизимларда давлат бошлиғининг мавқеи юқори 
бўлиб, унинг шахси илоҳийлаштирилиб, худо даражасига кўга- 
рилган. Таъкидлаш жоизки, ҳукмдорнинг шахсини илоҳий- 
лаштириш амалиёти барча халқларда қўлланилмаган. Бу фао­
лият кўпроқ сиёсий аҳамиятга эга бўлган. Давлат тузумини 
мустаҳкамлаш ёки барқарорлигини таъминлаш мақсадида 
аҳолининг онгига мавжуд сиёсий тартиб худонинг иродаси 
билан вужудга келтирилган, ҳукмдор эса худонинг назари туш­
ган шахс, яъни ердаги вакили деган гоялар сингдирилган.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, диний тизим диний 
комплекснинг мантиқий давоми, ижтимоий тараққиётнинг 
объектив ҳосиласи сифатида пайдо бўлган. 

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish