Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я фалсафа ва политология кафедраси


«Ақлий хужум». Онг ва руҳият (психика). З. Фрейд таълимотининг моҳияти нимадан иборат?



Download 0,84 Mb.
bet47/56
Sana20.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#831329
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56
Bog'liq
9-Мавзу фалсафа УМК

«Ақлий хужум». Онг ва руҳият (психика). З. Фрейд таълимотининг моҳияти нимадан иборат? Онг психик инъикоснинг ўзига хос, юксак шаклидир. Аммо, бу психика ва онг тушунчаларини айнанлаштириш учун асос бўла олмайди. Негаки, психика ҳайвонларга ҳам хосдир. Гап инсон психикаси ҳақида кетганда ҳам, у онг тушунчасига нисбатан кенг қамровлилик касб этишини унутмаслик лозим.
З. Фрейд фикрича, психика онгсизлик, онг ости ҳодисаларини ва онгнинг ўзидан иборат уч қатламдан ташкил топган. Инсон ҳаёти ва фаолиятида онг билан бир қаторда онгсизлик ва онг ости ҳодисалари ҳам муҳим аҳмиятга эга.
Психологлар фикрича, инсон фарзандининг камол топа бориши билан бир қаторда кўплаб функциялар онг назорати остидан чиқиб автоматик характер касб этиши билан характерланади. Айтайлик, биринчи марта машинага ўтирганимизда, биринчи марта сурат олаётганмизда деярли барча ҳаракатларимиз онгнинг қаттиқ назорати остида бўлади. Вақт ўтиши билан эса кўпгина ҳаракатларни онгсиз тарзда, англамаган ҳолда бажара бошлаймиз. Бундай ҳолат инсон фаолиятининг хилма-хил соҳалари, йўналишларида, уларга онгнинг фаол тарзда аралашишини, яъни қайта фаолиятни ўз назоратига олиши мумкинлигини инкор этмайди. Хатти- ҳаракатларнинг онгсизлик соҳасига кўчиши бир томондан онг «юки» нинг енгиллашишига хизмат қилса, бошқа томондан, онгнинг асосий кучи, қуввати, «диққати»ни, инсон ҳаёти учун муҳим бўлган ҳаракат, жараёнларга қаратилишига имконият яратади.
Биринчи саволга хулоса. Шундай қилиб, Сизлар билан онгнинг моҳиятини, у билан боғлиқ бўлган жараёнларни илмий талқин этиш олам ва одам бирлигини англаш имконини беришини англаб, айни пайтда, онгнинг моҳиятини билиш инсоннинг ўзлигини, яшашдан мақсади, ҳаётининг маъно-мазмуни, онг ва у билан боғлиқ масалалар амалий аҳамиятга эга эканлигидан далолат бериши тўғрисида сўз юритдик. Энди машғулотимизнинг иккинчи саволнинг моҳиятига ўтамиз.
2-Савол. Ижтимоий онгнинг таркиби, унинг асосий шакллари ва уларнинг тафовутлари
«Савол жавоб». Ижтимоий онг деганда нимани тушунасиз? Ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онг илмий фалсафанинг асосий тушунчаларидан, фундаментал категориялардан ҳисобланади. Ижтимоий онг борлиққа боғлиқдир. Ижтимоий борлиқ ривожланиши жараёнида ижтимоий онг пайдо бўлади ва ривожланади.
Ижтимоий борлиқ – бу кишиларнинг табиатга, бир – бирларига моддий муносабатларидир. Ижтимоий борлиқ - бу кишиларни моддий муносабатларининг мажмуасидир.
Кишилик жамияти шаклланиши билан ижтимоий борлиқ ҳам вужудга келади.
Ижтимоий онг эса тарихий жараённинг маънавий томони ҳисобланади.
Ижтимоий онг маълум ички таркибга, шаклларга ва даражаларига эга бўлган бир бутун маънавий ҳодисадир.
Ижтимоий онг жамиятнинг атрибутидир. Ижтимоий онг жамиятда яшовчи кишиларнинг онгидир. Ижтимоий онг ижтимоий борлиқни инъикос этади.
Ижтимоий онг – бу жамиятда мавжуд бўлган ғоялар, назариялар, ҳис – туйғу, кайфиятлар, урф-одат ва удумлар мажмуасидир.
Ушбу кўрсатилганлар кишиларнинг ижтимоий борлиғини, моддий шароитларини акс эттиради. Ижтимоий борлиқ ўзгариши билан ижтимоий онг ҳам ўзгариб бораверади.
Ижтимоий онг ижтимоий борлиқни акс эттирар экан у борлиқни суст инъикос этади деган фикр келиб чиқмаслиги зарур. Ижтимоий онг нисбий мустақилликка ҳам эгадир. Шу нуқтаи назардан айтамизки сиёсат, ҳуқуқ, дин, адабиёт ва бошқаларни ривожланиши иқтисодий ривожланишга боғлиқдир. Лекин уларнинг ҳаммаси бир – бирига ва иқтисодий базисга таъсир қилади. Бундан кўриняптики фақат иқтисод фаол эмас, балки ижтимоий онг ҳам фаол характерга эгадир. Ижтимоий онгнинг нисбий мустақиллиги унинг ижтимоий борлиққа таъсирида яққол кўринади. Жамият ривожланиши билан бу таъсир кучайиб боради.
Ижтимоий онг ўз ифодасини индивидуал онгда, алоҳида кишининг онгида топади. Индивидуал онг ижтимоий онгга хос элементларни акс эттиради. Ижтимоий онгнинг ташувчиси – бу алоҳида кишилар, индивидлар, социал гуруҳлар – синфлардир.
Алоҳида кишининг онги – бу индивидуал онгдир. Кишилар ўзларининг маънавий дунёси билан бир – бирларидан фарқ қилишади, шу билан бирга уларнинг ҳаммаси ижтимоий зарурий ҳодисаларни инъикос эттиришади. Индивидуал онгда ижтимоий борлиқ индивиднинг руҳиятига, характерига, имкониятларига, қобилиятига, қизиқишларига, тарбиясига, миллатига боғлиқ ҳолда акс эттирилади. Иккита бир хил индивид бўлмагани сингари, иккита бир хил индивидуал онг йўқ.
Ижтимоий ва индивидуал онг ўзаро диалектик боғлиқликда бўлади. Ижтимоий онг алоҳида кишилар миясида бўлгани учун у фақат индивидуал онг ёрдамида намоён бўлади. Ҳар бир алоҳида киши жамиятда яшагани учун уларнинг индивидуал онги ижтимоий онг билан боғлиқдир.
Ақлий хужум”. Ижтимоий онгнинг таркиби? Ижтимоий онг мураккаб тузилишга эга. Ижтимоий онгни вертикалига – даражаларга, горизонталига – шаклларга бўлиш қабул қилинган.
Ижтимоий онгнинг – оддий(кундалик) ва назарий даражалари мавжуд. Буни баъзан ижтимоий руҳият ва мафкуравий даражалари ҳам дейишади. Оддий онг кундалик ҳаёт натижасида стихияли тарзда шаклланади. Оддий онг кундалик ҳаёт тўғрисидаги тушунчалар, ғоялар ва ҳ.к. тизимлашмаган билимлардир.
Оддий онг қуйидагиларни қамраб олади:
1.Кундалик ҳаёт натижасида вужудга келаётган тажрибавий билимларни;
2.Қарашлар, одатлар, ҳис-туғулар, кишиларнинг қизиқишлари сифатидаги ижтимоий руҳиятни (психологияни).
Оддий онг кишиларнинг кундалик ҳаётда табиат, атроф муҳит билан бевосита муносабатидан вужудга келади. Шунинг учун оддий онгни индивидуал онг билан алмаштириш мумкин. Оддий онгни индивидуал онгдан фарқи уларнинг вужудга келиш манбаидадир. Индивидуал онгни вужудга келиш манбаи инсон, оддий онгни вужудга келиш манбаи инсон ва социал гуруҳлар(синфлар)дир.
Маълум фаолият туфайли бириккан кишилар ишлаб чиқариш жараёнида ўзларини ўзгача тутиши мумкин, алоҳида-алоҳида ҳоллларда эса бошқача тутиши мумкин. Бу эса ижтимоий онгнинг хусусий кўриниши, меҳнат туфайли бир-бирига боғланган кишиларнинг маънавий фаолиятининг хусусияти – ижтимоий руҳиятдир (психология). Ижтимоий руҳиятнинг мазмунини ижтимоий кайфиятлар, ҳис-туйғулар, урф-одатлар, ижтимоий фикрлар ташкил қилади. Ижтимоий руҳиятнинг асосий шакли – гуруҳ руҳиятидир. Бундан ташқари миллатлар руҳияти, профессионал гуруҳлар руҳияти мавжуд.
Ижтимоий онг шакллари.
Ижтиомий борлиқ ҳар хил бўлгани учун унинг инъикоси ҳам ҳар хил.
Ижтимоий онгнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
Сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, фалсафий, эстетик, фан ва бошқалар.
Ижтимоий онгнинг алоҳида шаклларидан бири – ҳуқуқий онгдир.
Ҳуқуқий онг деб ҳуқуқнинг субъектлари бўлган – индивид, корхона, меҳнат жамоалрининг фаолиятларида юридик қонун сифатида қабул қилинган билимлар ва қадриятларнинг акс этишига айтилади.
Ҳуқуқий онг шахс онгида, жамият ғояларида намоён бўладиган ҳуқуқдир. Ҳуқуқий онг ҳуқуқ ва қонунийликка муносабатдаги эътиқодлар, тасаввурлар, баҳолар, ҳис-туйғулар ва маънавиятнинг бошқа таркибий қисмлари тизимидир. Ҳуқуқий онг энг кам даражада давлат ва жамиятнинг таъсирига учраган ҳуқуқий маданият элементидир. Тезлик билан янги қонун қабул қилиш, давлат органини тузиш мумкин, аммо инсоннинг ҳуқуқий онгини тезда ўзгартириб бўлмайди.

Тушунчалар таҳлили”. Назарий онг. Назарий онг ижтимоий онгнинг олий даражасидир.


Назарий онг – бу ғоя ва қарашларнинг тўла тизимидир. Назарий онг фаол фикрлаш жараёни билан боғланган. Оддий онг нарса ва ҳодисаларни ташқи томонини акс эттирса, назарий онг уларни ички моҳиятини акс эттиришга қаратилади. Лекин бу назарий онг ҳаётни тўғри инъикос эттиради деган гап эмас. Назарий онг ҳар хил синфларнинг мафкураси(идеологияси)да ифода этилади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish