Инъикоснинг шакллари:
нотирик табиатда инъикос;
тирик табиатда инъикос;
психик инъикос;
онг.
Инъикоснинг қуйи шакли – нотирик табиатдаги инъикос ҳисобланади, олий шакли эса – онгдир.
Онг ва руҳият (психика). Онг психик инъикоснинг ўзига хос, юксак шаклидир. Аммо, бу психика ва онг тушунчаларини айнанлаштириш учун асос бўла олмайди. Негаки, психика ҳайвонларга ҳам хосдир.
З. Фрейд фикрича, психика онгсизлик, онг ости ҳодисаларини ва онгнинг ўзидан иборат уч қатламдан ташкил топган. Инсон ҳаёти ва фаолиятида онг билан бир қаторда онгсизлик ва онг ости ҳодисалари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Психологлар фикрича, инсон фарзандининг камол топа бориши билан бир қаторда кўплаб функциялар онг назорати остидан чиқиб автоматик характер касб этиши билан характерланади. Айтайлик, биринчи марта машинага ўтирганимизда, биринчи марта сурат олаётганмизда деярли барча ҳаракатларимиз онгнинг қаттиқ назорати остида бўлади. Вақт ўтиши билан эса кўпгина ҳаракатларни онгсиз тарзда, англамаган ҳолда бажара бошлаймиз. Бундай ҳолат инсон фаолиятининг хилма-хил соҳалари, йўналишларида, уларга онгнинг фаол тарзда аралашишини, яъни қайта фаолиятни ўз назоратига олиши мумкинлигини инкор этмайди. Хатти- ҳаракатларнинг онгсизлик соҳасига кўчиши бир томондан онг «юки» нинг енгиллашишига хизмат қилса, бошқа томондан, онгнинг асосий кучи, қуввати, «диққати»ни, инсон ҳаёти учун муҳим бўлган ҳаракат, жараёнларга қаратилишига имконият яратади.
2-Савол. Ижтимоий онгнинг таркиби, унинг асосий шакллари ва уларнинг тафовутлари
Ижтимоий онг . Ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онг илмий фалсафанинг асосий тушунчаларидан, фундаментал категориялардан ҳисобланади. Ижтимоий онг борлиққа боғлиқдир. Ижтимоий борлиқ ривожланиши жараёнида ижтимоий онг пайдо бўлади ва ривожланади.
Ижтимоий борлиқ – бу кишиларнинг табиатга, бир – би
рларига моддий муносабатларидир. Ижтимоий борлиқ - бу кишиларни моддий муносабатларининг мажмуасидир.
Ижтимоий онг маълум ички таркибга, шаклларга ва даражаларига эга бўлган бир бутун маънавий ҳодисадир.
Ижтимоий онг жамиятнинг атрибутидир. Ижтимоий онг жамиятда яшовчи кишиларнинг онгидир. Ижтимоий онг ижтимоий борлиқни инъикос этади.
Ижтимоий онг – бу жамиятда мавжуд бўлган ғоялар, назариялар, ҳис – туйғу, кайфиятлар, урф-одат ва удумлар мажмуасидир.
Ижтимоий онг ўз ифодасини индивидуал онгда, алоҳида кишининг онгида топади. Индивидуал онг ижтимоий онгга хос элементларни акс эттиради. Ижтимоий онгнинг ташувчиси – бу алоҳида кишилар, индивидлар, социал гуруҳлар – синфлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |