Мазмуни
|
Методлар
|
Вақти
|
1-босқич Мотивация
|
Саломлашув. Машғулотнинг бориши ҳақида тушунча бериш.
Слайдлар асосида кириш сўзи: маърузанинг мақсади, режаси, тавсия этиладиган адабиётларнинг мазмуни ҳамда муаммонинг долзарблигини ва мавзунинг бошқа фанлар билан боғлиқлигини таҳлил қилиш
|
оғзаки мулоқот,
тушунтириш
|
5 дақиқа
|
2-босқич
Биринчи савол мазмуни
|
«Фалсафада онг муаммоси ва унинг моҳияти.
(слайдлар ҳамда саволлар асосида)
|
оғзаки баён,
тушунчалар таҳлили,
ақлий ҳужум
|
25 дақиқа
|
3-босқич
Иккинчи савол мазмуни
|
Ижтимоий онг тушунчаси, унинг асосий шакллари.
(слайдлар ҳамда саволлар асосида)
|
оғзаки баён,
тушунчалар таҳлили, ақлий ҳужум
|
20 дақиқа
|
4-босқич
учинчи савол мазмуни
|
Мафкура–инсонларнинг эҳтиёжлари, манфаатлари, мақсад ва вазифаларини ифодаловчи ғоялар мажмуоси сифатида..
(слайдлар ҳамда саволлар асосида)
|
оғзаки баён,
тушунчалар таҳлили,
ақлий ҳужум
|
25 дақиқа
|
5-босқич
Машғулот якуни ва мустақил иш учун топшириқ
|
Мавзу бўйича умумий хулоса қилиш, фикр алмашуви ўтказиш, машғулотни якунлаш, мустақил иш учун топшириқ бериш
|
фикр алмашуви
|
5 дақиқа
|
Жами:
|
80 дақиқа
|
Машғулотнинг бориши
1. Мотивация (кириш қисми):
– тингловчиларнинг машғулотга тайёрликларини, керакли адабиётлар ва методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражасини текшириш;
– мавзуни оғзаки ёки экран орқали эълон қилиш;
– мавзу бошқа фанлар билан боғлиқлиги ҳамда Ўзбекистон республикаси президентининг мавзуга доир фикрларини (слайд орқали) баён этиш;
– мавзуга доир адабиётлар билан таништириш.
1 -савол. Фалсафада онг муаммоси ва унинг моҳияти.
«Оғзаки баён» Инсон азал-азалдан ўзигагина хос бўлган онгнинг нима эканлиги тўғрисида ўйлаб, баҳслашиб келади. Бу баҳсларнинг бир жиҳати, онг табиат маҳсулими ёки инсон онги илоҳий яратилганми? Деган масаладан иборат. Иккинчи жиҳати эса, инсон дунёни доимо бир хил англаганми? Яъни асрлар давомида инсон онги такомиллашиб келганми ёки ҳамон ўша-ўшами? деган муаммо билан боғлиқ.
«Ўзингни билсанг, оламни биласан», – деган эди Суқрот. Афоризмга айланиб кетган бу фикр ортида олам каби инсон ҳам сиру синоатларга бой, у ўзини билиш орқали олам моҳиятини англашга йўл очиши мумкин, деган ғоя ётибди. Гарчанд онг ва унинг турли хусусиятлари инсонга хос ҳодиса сифатида психология, адабиёт, социология каби фанларнинг тадқиқот мавзуи доирасига кирган бўлса-да, онгнинг моҳияти, унинг турли кўринишлари ўртасидаги муносабат каби масалаларни ўрганиш билан айнан фалсафа шуғулланади.
Фалсафа тарихида онг оламни вужудга келтирувчи дунёвий ақл, мутлоқ руҳ сифатида, яъни Гегель фикрича оллоҳнинг кучини синоними сифатида, ёки кўзга кўринмас, оламни акс эттирувчи, оламни идеал моделини яратувчи миянинг функцияси сифатида талқин қилинган (материализм).
Онгнинг моҳияти масаласи энг қадимий муаммолардан бири экан, уни англаш жараёнида турли хил жавоблар бўлганлиги табиий. Бу саволга энг қадимий жавоб диний ва мифологик қарашлар доирасида берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |