бринчи савол бўйича хулоса.Умумлаштириб айтганимизда, онгнинг моҳиятини, унинг коинот эволюциясининг табиий натижаси эканлигини тушуниш, у билан боғлиқ бўлган жараёнларни илмий талқин этиш олам ва одам бирлигини англаш имконини беради. Айни пайтда, онгнинг моҳиятини англаш инсоннинг ўзлигини, яшашдан мақсади, ҳаётининг маъно-мазмуни каби масалаларни чуқурроқ тушунишга йўл очади. Бу онг ва у билан боғлиқ масалалар амалий аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.
2- савол. Ижтимоий онг тушунчаси, унинг асосий шакллари.
Ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онг илмий фалсафанинг асосий тушунчаларидан, фундаментал категориялардан ҳисобланади. Ижтимоий онг борлиққа боғлиқдир. Ижтимоий борлиқ ривожланиши жараёнида ижтимоий онг пайдо бўлади ва ривожланади.
Ижтимоий борлиқ – бу кишиларнинг табиатга, бир – бирларига моддий муносабатларидир. Ижтимоий борлиқ - бу кишиларни моддий муносабатларининг мажмуасидир.
Кишилик жамияти шаклланиши билан ижтимоий борлиқ ҳам вужудга келади.
Ижтимоий онг эса тарихий жараённинг маънавий томони ҳисобланади.
Ижтимоий онг маълум ички таркибга, шаклларга ва даражаларига эга бўлган бир бутун маънавий ҳодисадир.
Ижтимоий онг жамиятнинг атрибутидир. Ижтимоий онг жамиятда яшовчи кишиларнинг онгидир. Ижтимоий онг ижтимоий борлиқни инъикос этади.
Ижтимоий онг – бу жамиятда мавжуд бўлган ғоялар, назариялар, ҳис – туйғу, кайфиятлар, урф-одат ва удумлар мажмуасидир.
Шу кўрсатилганлар кишиларнинг ижтимоий борлиғини, моддий шароитларини акс эттиради. Ижтимоий борлиқ ўзгариши билан ижтимоий онг ҳам ўзгариб бораверади.
Ижтимоий онг ижтимоий борлиқни акс эттирар экан у борлиқни суст инъикос этади деган фикр келиб чиқмаслиги зарур. Ижтимоий онг нисбий мустақилликка ҳам эгадир. Шу нуқтаи назардан айтамизки сиёсат, ҳуқуқ, дин, адабиёт ва бошқаларни ривожланиши иқтисодий ривожланишга боғлиқдир. Лекин уларнинг ҳаммаси бир – бирига ва иқтисодий базисга таъсир қилади. Бундан кўриняптики фақат иқтисод фаол эмас, балки ижтимоий онг ҳам фаол характерга эгадир. Ижтимоий онгнинг нисбий мустақиллиги унинг ижтимоий борлиққа таъсирида яққол кўринади. Жамият ривожланиши билан бу таъсир кучайиб боради.
Ижтимоий онг ўз ифодасини индивидуал онгда, алоҳида кишининг онгида топади. Индивидуал онг ижтимоий онгга хос элементларни акс эттиради. Ижтимоий онгнинг ташувчиси – бу алоҳида кишилар, индивидлар, социал гуруҳлар – синфлардир.
Алоҳида кишининг онги – бу индивидуал онгдир. Кишилар ўзларининг маънавий дунёси билан бир – бирларидан фарқ қилишади, шу билан бирга уларнинг ҳаммаси ижтимоий зарурий ҳодисаларни инъикос эттиришади. Индивидуал онгда ижтимоий борлиқ индивиднинг руҳиятига, характерига, имкониятларига, қобилиятига, қизиқишларига, тарбиясига, миллатига боғлиқ ҳолда акс эттирилади. Иккита бир хил индивид бўлмагани сингари, иккита бир хил индивидуал онг йўқ.
Ижтимоий ва индивидуал онг ўзаро диалектик боғлиқликда бўлади. Ижтимоий онг алоҳида кишилар миясида бўлгани учун у фақат индивидуал онг ёрдамида намоён бўлади. Ҳар бир алоҳида киши жамиятда яшагани учун уларнинг индивидуал онги ижтимоий онг билан боғлиқдир.
Ижтимоий онг мураккаб тузилишга эга. Ижтимоий онгни вертикалига – даражаларга, горизонталига – шаклларга бўлиш қабул қилинган.
Ижтимоий онгнинг – оддий(кундалик) ва назарий даражалари мавжуд. Буни баъзан ижтимоий руҳият ва мафкуравий даражалари ҳам дейишади. Оддий онг кундалик ҳаёт натижасида стихияли тарзда шаклланади. Оддий онг кундалик ҳаёт тўғрисидаги тушунчалар, ғоялар ва ҳ.к. тизимлашмаган билимлардир.
Оддий онг қуйидагиларни қамраб олади:
Кундалик ҳаёт натижасида вужудга келаётган тажрибавий билимларни;
Қарашлар, одатлар, ҳис-туғулар, кишиларнинг қизиқишлари сифатидаги ижтимоий руҳиятни (психологияни).
Оддий онг кишиларнинг кундалик ҳаётда табиат, атроф муҳит билан бевосита муносабатидан вужудга келади. Шунинг учун оддий онгни индивидуал онг билан алмаштириш мумкин. Оддий онгни индивидуал онгдан фарқи уларнинг вужудга келиш манбаидадир. Индивидуал онгни вужудга келиш манбаи инсон, оддий онгни вужудга келиш манбаи инсон ва социал гуруҳлар(синфлар)дир.
Маълум фаолият туфайли бириккан кишилар ишлаб чиқариш жараёнида ўзларини ўзгача тутиши мумкин, алоҳида-алоҳида ҳоллларда эса бошқача тутиши мумкин. Бу эса ижтимоий онгнинг хусусий кўриниши, меҳнат туфайли бир-бирига боғланган кишиларнинг маънавий фаолиятининг хусусияти – ижтимоий руҳиятдир (психология). Ижтимоий руҳиятнинг мазмунини ижтимоий кайфиятлар, ҳис-туйғулар, урф-одатлар, ижтимоий фикрлар ташкил қилади. Ижтимоий руҳиятнинг асосий шакли – гуруҳ руҳиятидир. Бундан ташқари миллатлар руҳияти, профессионал гуруҳлар руҳияти мавжуд.
Назарий онг ижтимоий онгнинг олий даражасидир.
Назарий онг – бу ғоя ва қарашларнинг тўла тизимидир. Назарий онг фаол фикрлаш жараёни билан боғланган. Оддий онг нарса ва ҳодисаларни ташқи томонини акс эттирса, назарий онг уларни ички моҳиятини акс эттиришга қаратилади. Лекин бу назарий онг ҳаётни тўғри инъикос эттиради деган гап эмас. Назарий онг ҳар хил синфларнинг мафкураси(идеологияси)да ифода этилади.
Мафкура назарий жиҳатдан шаклланган ва маълум бир синфларнинг қизиқишларини ифодалаган фалсафий, диний, ахлоқий, эстетик ва бошқача қарашларнинг мажмуосидир. Синфлар ўз манфаатларини амалга оширишда мафкурадан фойдаланишади. Устқурманинг ҳамма элементлари қарашлар, хулқ нормалари, синфларнинг мафкурасига боғлиқдир.
Ижтимоий онг шакллари.
Ижтиомий борлиқ ҳар хил бўлгани учун унинг инъикоси ҳам ҳар хил.
Ижтимоий онгнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
сиёсий;
ҳуқуқий;
ахлоқий;
диний;
фалсафий;
эстетик;
фан ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |