Збекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Ҳозирги замон биотехнологияси



Download 6,41 Mb.
bet4/32
Sana09.07.2022
Hajmi6,41 Mb.
#761749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Biotexnologiya ma\'ruza matni

Ҳозирги замон биотехнологияси ген ва ҳужайра инженерлиги усуллари генетик трансформация қилнган объектларни яратиш технологиялари, улар орасида турли маҳсулотларни ишлаб чиқаришдир.
Классик биотехнология эса табиий биологик объектлардан фойдаланган ҳолда турли моддаларни ишлаб чиқариш усуллари ва технологияларидир (нон пишириш, пиво, вино, сирка, қатиқ тайёрлаш).
Ўзбекистонда биотехнологиянинг ривожланиши ва шаклланишини ЎзР ФА акад. О.С.Содиқов номидаги биоорганик Кимё институти ташкил этилганидан билишимиз мумкин. Ушбу институт 1977 йилда Ўзбекистон Республикаси ФА таркибидаги биоорганик кимё бўлими (1973 й.) негизида ташкил этилган. Институтнинг асосий илмий йўналиши ҳайвон ва ўсимликлар организмидаги биоорганик кимё жараёнларини, яъни юқори ва қуйи молекуляр табиатга эга бўлган биологик фаол моддаларнинг тузилиши, функцияси ўрганилиб, уларни синтетик усулда олиш йўллари ишлаб чиқилди. Табиий биологик фаол модда – госсиполнинг полиморф модификацияси комплекс ҳосил қилиши биринчи бўлиб исботланди ва унинг асосида йигирмадан ортиқ янги дорилар, биологик моддалар асосида эса 30 дан ортиқ дори препаратлари олинди. Булардан вирусларга қарши ишлатиладиган 3%ли госсипол линименти, иммуномодулятор - тимоптин, қон тўхтатувчи “Лагоден”, хламидияга қарши қўлланиладиган доривор восита “Полиниль” ва биоорганика институтининг тажриба синов базасида ишлаб чиқарилмоқда ва амалиётда қўлланилмоқда. Жаҳон андозаларига мос келадиган пахта мойини ва кам госсиполли пахта кунжарасини олиш технологияси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг кўпчилик ёғ-мой экстракция заводларида лицензия асосида қўлланилмоқда.
Биотехнология соҳасида Ўзбекистон асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг микробиология институтида, генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида ҳамда Республика Кимё бирлашмасига қарашли бир қатор заводларда ишлар олиб борилмоқда. Биотехнология ихтисослиги биринчи ўзбек академики А.Г.Холмуродов (1939-1996) фузалиум авлодига мансуб замбуруғлардан НАД структура-функционал боғлиқлигини ўрганиш ҳайвон ва ўсимликлардан ажратиб олинган иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлашнинг жаҳон стандартларига мос келадиган янги технологияларини ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилувчи экологик тоза воситаларни олиш устида тадқиқотлар олиб боришдан иборат. Институтда олиб борилган юқори ва қуйи молекуляр биорегуляторларни комплекс тадқиқ этиш натижасида заҳарли жониворлар заҳаридан 50 дан ортиқ биологик фаол оқсил ва пептидлар ажратиб олинди. Улардан 15 дан ортиғининг кимёвий тузилиши ва таъсир механизми ўрганилди. Ғўзадан фитогормонларнинг рецепторлари ажратиб олинди ва физик-кимёвий хоссалари ўрганилди, уларнинг пахта баргини тўкишдаги регуляторлик роли исботланди. Натижада ғўза дефолиациясида рўй берадиган жараённинг молекуляр механизми кўрсатилди ва дефолиацияловчи ҳамда ўсишни тезлаштирувчи фаолликка эга бўлган бирикмаларни танлаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. Ғўза ўсиши жараёнида организм фермент системаларининг пахта толаси ҳосил бўлишидаги роли ўрганилди ва целлюлоза биосинтези жараёнининг молекуляр механизми исботланди. Ўсимликлар зараркунанда ҳашоротлари феро коферменти ва витаминлар комплекси (В гуруҳига кирувчи витаминлар, витамин РР, А ва ҳ.к.) тайёрлаш технологиясини яратди.
Профессор К.Д.Давронов томонидан ёғ парчаловчи фермент-липаза тайёрлаш технологиясини «Ер малҳами” биопрепаратини яратди. Бу препарат азот ютувчи микроорганизмлар асосида тайёрланган бўлиб, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида қўлланилмоқда. Бундан ташқари К.Д.Давронов раҳбарлигида целлюлоза лигнин биокаркасини (ғўзапоя, сомон, каноп пояси, қиринди ва б.) махсус тайёрланган базидиомецитларнинг ферментлари иштирокида табиий целлюлоза – лигнин бирикмалари парчаланиши амалиётда кўрсатиб берилди.
Академик М.И.Мавлоний Ўзбекистонда учрайдиган ачитқи замбуруғларни таҳлил қилиб, уларни новвойчилик, виночилик ва чорвачиликка қўл келадиган турларини олди ва улар асосида махсус хамиртурушлар ва виночилик учун ачитқи тайёрлаш технологияларини яратди.
Микробиология институти олими Ж.Тошпўлатов сомон ва ғўзапояни парчалашда «Триходерма ҳарзнанум” замбуруғи ферментларидан фойдаланиш мумкинлигини илмий асослаб берди. Бу технология қўлланилганда сомонда шакар миқдори 6-7% га етгани, витаминлар, аминокислоталар пайдо бўлиб, сомонни озуқа бирлиги бир неча баробар ошганлиги исботлаб берилган.

Назорат учун саволлар


1. Биотехнология фани нимани урганади ?
2. Классик биотехнология усулларини тушинтиринг?
3. Молекуляр биотехнологиянинг ривожланиш тарихи?
4. Биотехнология йўналишларининг вазифалари?
5. Биотехнологиянинг вазифалари?
2-МАЪРУЗА.

БИОТЕХНОЛОГИЯНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ. МИКРООРГАНИЗМЛАР ВА УЛАР ЁРДАМИДА ФОЙДАЛИ МОДДАЛАРНИ ОЛИНИШИ.


Режа:


  1. Биотехнологиянинг объектлари

2.Микробли синтез
3.Бирламчи метаболитларни олиниши
4.Иккиламчи метаболитларни олиниши
5.Селекция.
6.Индуцирланган мутагенез.
7.Фермент индукцияси
Таянч сўзлар: биотехнологиянинг объектлари, микроорганизмлар, ҳужайралар, микробли синтез, бирламчи ва иккиламчи метаболитлар, фермент, индукция, мутагенез.
Адабиётлар: 1,2,3,5,6,13.

Download 6,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish