Бирламчи метаболитларнинг олиниши.
Бирламчи метаболитлар – микробларнинг ўсиши учун зарур бўлган, мол.массаси 1500 дальтондан кам бўлмаган паст молекуляр бирикмалардир. Уларнинг баъзилари макромолекулаларнинг қурилиш блоки, бошқалари эса коферментлар синтезида қатнашади. Саноатдаги энг муҳим метаболитлар – аминокислоталар, органик кислоталар, пурин ва пиримидин нуклеотидлари, эритувчилар ва витаминлар. Микроб ҳужайралари, бошқа тирик организмлар сингари кўп миқдорда бирламчи метаболитларни ишлаб чиқармайди.
Аутотрофлар ишлаб чиқарадиган кўплаб аминокислоталар ва нуклеотидлар ферментация жараёнида ишдаб чиқарилади. Brevibacterium flavum ва Corynebacterium glutamicum штаммлари озуқа муҳити таркибидаги қандларни 1/3 қисмини лизинга айлантиради. Шу йўл Билан 1 л муҳитда 74 г лизин олинади. Лизин – метаболитик йўлнинг охирги маҳсулоти бўлиб, у метионин ва треонинни ҳосил бўлишига олиб келади. Лизин ва треонин ушбу йўлнинг биринчи ферменти аспартаткиназа илан ўзаро боғланиб уни бошқаради. Иккала аминокислотанинг йиғилиши аспартаткиназа ферментининг фаоллигини ингибирлайди. Гендаги биринчи тип мутация ушбу ферментнинг фаоллигини бузади ва треонин ва метионин синтезини блоклайди. Натижада ушбу ферментлар ингибиторларидан бири (треонин) йўқолади. Сўнгра бундай ауксотроф мутант таркибида треонин ва метионин бўлган муҳитга эқилади. Лекин мавжуд бўлган треонин лизин биосинтезини тўхтатиш учун етарли бўлмайди ва у тўплана бошлайди. 2-тип мутациялар аспартаткиназани ўзгартиради. Натижада у лизин билан ўзаро таъсирлашмайди ва ушбу аминокислота ингибирланишига сезгир бўлмайди.
21 та аминокислотадан ташкил топган оқсилларнинг 8таси алмашмайдиган оқсиллар бўлиб, улар организмга озиқ билан бирга тушитши керак. Булардан энг муҳимлари метионин ва лизиндир. Метионин синтетик йўл билан, 80% лизин эса ферментация йўли биосинтетик усулда олинади. Аминокислоталарни микробиологик синтезлашнинг аҳамиятли томони шундаки, бу жараён натижасида биологик фаол изомерлар ҳам олинади.
Натрий тузи кўринишида зиравор сифатида ишлатиладиган глутамин кислотаси Brevibacterium flavum ва Corynebacterium glutamicum культураларидан олинади.
Саноатда кенг ишлатиладиган органик кислоталардан сирка кислотаси ҳисобланади. У резина, пластмасса, ацетат толалари, фармацевтик препаратлар, инсектицидлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Японияда сирка кислота аминокислота ишлаб чиқаришдаги ферментацияда субстрат сифатида ишлатилади.
Сут кислотаси бижғиш йўли билан олинган биринчи органик кислотадир. У озиқ овқат саноатида оксидловчи сифатида, галваностегияда ва пластмасса ишлаб чиқаришда кенг ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |