Ўзбекистон Республикаси Хал= таълими вазирлиги


-мавзу: «Одоб саломдан бошланади»



Download 395 Kb.
bet15/38
Sana24.02.2022
Hajmi395 Kb.
#220481
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
1-мавзу: «Одоб саломдан бошланади»

Болаларга «Ассалому алайкум»-сенга саломатлик тилайман, деган маънони англатса «Ваалайкум ассалом» -“сизга ҳам саломатлик тилайман” эканлигини тушунтириш. Ўзбекона миллий саломлашишнинг ўзига хослиги: табассум, очиқ чеҳра самимий меҳр билан бир-бирига боқиш, «Ассалому алайкум» деб саломлашганда очиқ чеҳралик ва табассум билан салом берувчи, алик олувчиларнинг товушлари бир-бирларига эшитарли бўлиши кераклиги, агар бир кишига иккита киши бир вақтда салом берсалар, уларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида жавоб қайтариши лозимлигини тушунтириш. Салом-аликнинг моҳиятини чуқур тушуниб етишга, қадрига ета олиш, тўғри саломлашишга ўргатиш. «Ассалому алайкум» ибораси ҳақидаги ҳикоясидан ўқиб бериш.




2-мавзу: «Ота- онага ҳурмат»
Болаларга ота-она энг қадрли инсон эканлигини тушунтириш: ота-она биз учун энг азиз, энг яқин кишилар. Улар фарзандни дунёга келтирадилар, умр буйи фарзанд деб яшайдилар. Шундай экан, ҳар бир бола уз ота-онасини ҳурматини жойига қўйиши, уларнинг кўнгилини оғритмаслиги керак. Улар чақирганда «Лаббай”, “Хўп бўлади” дейиш, уларга салом беришни канда қилмаслик, насиҳатларига қулоқ солиш, уларни ҳурмат билан ўриндан туриб қарши олиш, ота-онани суҳбатини бузмаслик, қилаётган ишларига кўмаклашиш, уларга тўрдан жой бериш, қўлларига сув қуйиш, сочиқ тутиш, йўл бериш, йўлларини кесиб ўтмаслик, ота-она рухсатисиз узоқ жойларга кетмаслик, уларга ёлғон гапирмаслик лозимдир. Фарзанд ўзининг яхши одоби билан ота-онасига раҳмат келтиришини тушунтириш.
3-мавзу: «Бизнинг оила»
Оила тушунчасига изоҳ. Оила муқаддас жамоа эканлиги, оилада катта-кичикнинг аҳил яшашлари, оила бошлиқлари бува-буви, ота-она эканлиги. Оилада ота-она, ака-ука, опа-сингилларнинг бўлиши. Аҳил оилаларни расмлар орқали изоҳлаш. Оилада болаларнинг яшаш тарзи, катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга ғамҳўр бўлиш. Оилада ҳамжиҳатлик, аҳиллик, ўзаро ёрдам оила бахтининг асоси эканини уқтириш.
4-мавзу: «Буви-буважонларимиз»
«Қари билганни, пари билмас» мақолининг изоҳи. Қарияларнинг доно, меҳрибон, тўғрисўз бўлиши, уларнинг сўзига қулоқ солиш, берган насиҳатларига амал қилиш зарур эканлиги. Эртак, ривоятларда кексаларни асраш, уларнинг маслаҳатлари билан иш тутиш ҳақида айтилган панд-насиҳатлар. Буви-буважонларнинг дуоларини олиш, ҳурмат қилиш, уларнинг хизматида бўлишни тушунтириш. Оилада қариялар билан аҳил яшаш ҳақида суратлар кўрсатиш. Пўлат Мўминнинг «Бувижоним, бувижон» шеърини ўқиб бериш орқали бувижонларга нисбатан меҳр уйғотиш.



Download 395 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish