Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази



Download 466,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/26
Sana25.02.2022
Hajmi466,07 Kb.
#272545
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
5-7-синфлар учун

11-15 балл - жуда юқори даражада ҳавотирланиш 


Бешинчи синф ўқувчиси бўлиш осонми? 
(5-синф ўқувчилари учун тренинг машғулоти) 
Мақсад: болаларга бир-бирлари билан яқинроқ танишиш учун имконият 
яратиш, гуруҳий ҳамжихатликни шакллантиришга ёрдам бериш, мослашиш 
жараёнида юзага келадиган муаммоларни олдини олиш чораларини кўриш, 
болалар ўртасида сўровнома ўтказиш ва натижалардан ота-оналар 
йиғилишларида фойдаланиш.
Жиҳоз ва материаллар: “5-синфга ўтганингда ҳаётингда қандай 
ўзгаришлар юз берди?” сўровномаси. (1-иловага қаранг), “Ўқувчиларни мактаб 
ҳаётидан қониққанлигини ўрганиш” сўровномаси (3-иловага қаранг), “ҳа”, 
“йўқ”, “баъзида” жавоблари ёзилган табличкалар, “Мактабдаги туйғуларим” 
амалий топшириғи учун бланкалар (2-иловага қаранг). 
Машғулотнинг бориши 
1. Саломлашиш. “Исм ва ҳаракат” (5 дақиқа) 
Болалар доира шаклида туриб, бир қадам олдинга чиқадилар, ўз 
исмларини айтиб қийин бўлмаган харакатни бажарадилар (қарс, ўтириб туриш, 
қўл харакатлари, жойида туриб айланиш ва бошқалар). Сўнг яна доира ичига 
қайтадилар. 
2. Ўйин “Атом ва молекулалар” (5 дақиқа) 
Психолог. Ҳозир сиз атом ва молекулалар бўласиз. Атомлар ҳар доим 
ҳаракат қиладилар, тўқнашадилар ва молекулаларга бирлашадилар. Менинг 
буйруғим билан сиз ҳаракатланишни бошлайсиз, мен бирор бир сонни 
айтганимда 
эса, 
шунча 
иштирокчи 
гуруҳ 
(молекулаларга) 
бўлиб 
бирлашасизлар. Сўнг ажраласизлар, яна ҳаракат қиласизлар ва бирлашасизлар. 
3. Асосий қисм. 
“4-синф билан хайрлашиш” машқи
Бу машғулотни бажариш жараёнида болалар бошланғич синфда 
ўқиётганларида рўй берган ёқимли лаҳзаларни, бирор бир ютуққа эришган 
вақтларини эслайдилар. 
Психолог. Бугун мен сизларга бошланғич мактабда нима ёдингизда 
қолган бўлса, барчасини эслашингизни тавсия қиламан. Ўзингизни қулай ва 
хотиржам ҳис қилишингиз учун, ўтмишингиздан, яъни бошланғич синфлардаги 
энг ёрқин лаҳзаларнинг қайсиларини ўзингиз билан олган бўлардингиз? Қулай 
ўтириб олинг, ўзингизни бўш қўйиб, кўзларингизни юминг, нафас 
олишингизни тингланг. (Кейин паст овозда, бир ўқувчига мурожаат қилинг). 
Биринчи синфга келган кунингни эсла: сен яхши кийингансан, қўлингда 
гуллар бор, хурсанд ва бир оз хавотирдасан, лекин шунга қарамай ўзингни 
хақиқатда улғайгандек ҳис қиляпсан. Биринчи қўнғироқ чалинди. Тўрт йил 
ўқишинг керак бўлган синфга кирасан. Синф хонаси қандай? Унда нима 
борлигини эсла. Атрофингда нотаниш болалар, орасида сенинг бўлажак 
дўстларинг ҳам бор. Ўтириш учун қайси партани танлаганингни эсла. Партанг 
синфни қаерида жойлашган эди? Биринчи дафтаринг ва алифбоингни, ва 
албатта ўқитувчингдан олган биринчи мақтовингни эсла., сенга кўпинча ёрдам 


берадиган биринчи дўстингни эсла, у ким эди? Бошланғич мактабда ўқиган 
вақтингда қандай ютуққа эришганингни, ўзингни қандай вазиятда қатъиятли, 
кучли деб билгансан, энг қувончли ва қизиқарли дамлар қачон бўлган? Бу 
қандайдир 
байрам 
тадбиридами 
ёки 
дўстларинг 
билан 
сайёҳатга 
чиққанингдами, ёки бўлмаса бирор бир вазифани аъло даражада 
бажарганингдами? Балки ота-оналар мажлисидан сўнг ойинг сени эришган 
ютуқларинг, яхши баҳоларинг учун мақтаганидами. Ана шундай вақтларда 
нимани ҳис қилгансан? Эсладингми? Энди эса секин, аста ортга қайт. Сен яна 
бу ерда, синфдасан, секин аста кўзларингни оч.... 

Download 466,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish