Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)

у с у л и
орқали аниқланади.
Анкеталар методи - ўқувчлардан сўраш усули бўлиб, у ўқув- 
чилар жамоасининг билимлари тўғрисидаги керакли маълумот- 
ларни олиш учун, уларнинг фикрлари ва қарашларини аниқлаш 
учун ҳамда касбга йўллашни белгилаш учун махсус шаклда иш- 
ланган бўлмоғи лозим. Анкетада кўзланган мақсадга мувофиқ са- 
воллар бўлиб, уларнинг жавобларидан педагогик натижалар ке- 
либ чиқиши кўзда тутилади.
Ёзма жавобларни оммавий равишда йиғиб олиш методи анке- 
та методи деб аталади. Анкеталар ипшаб чиқариш мураккаб ил- 
мий жараён. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги анкеталар 
мазмунига, берилган саволлар шаклига, тўлдирилган анкеталар 
сонига боғлиқ бўлади. Одатда, анкеталар анкета маълумотларини 
ЭҲМ ни қўллаб, математик-статистик методлар билан ишлашга 
имкон берадиган қилиб тузилади. Ҳужжатларнинг етарли дара- 
жада аниқлик билан шундай таҳлил қилиниши педагогик жамоа- 
ларнинг реал фаолиятидаги сабабли боғланишлар ва боғлиқлик- 
ларни аниқлашга ёрдам беради.
Ҳисоблаш математикаси ва кибернетика методлари - ҳозирги 
замон ишлаб чиқариши, фани ва техникасининг талаб ҳамда ман-
www.ziyouz.com kutubxonasi


фаатлари турмушда синалган техника воситаларини, ҳисоблаш 
математикаси ва кнбернетика усулларини мактаб ишида ва педа- 
гогнкада қўлланилишини талаб қилади. Педагогнк кибернетика 
шакли билим бериш жараёнини ўқитиш, билим бериш жараёни- 
ни бошқаришнинг алоҳида формаси сифатида ўзига хос хусуси- 
ятга эга. Ш унинг учун педагогик жараён бнлан ншлаб чиқариш 
жараёнларини автоматлаштириш ўртасида катта фарқ бор.
Педагогик тадқиқотларда кино, овоз техникаси, фото, телеви- 
дение сингари техника воситаларидан кенг фойдаланилади. Улар 
ўқувчиларнинг билиш фаолиятинн фаоллаштиришга ёрдам бера- 
ди. Болалар учун қўшимча рағбатлантириш омилларини ҳосил 
қилади. Булар ўқитувчилар меҳнатини маълум мақсадда енгил- 
лаштиради. Кўрсатилган воситаларнинг ҳар бири болаларнинг 
ёш ини ҳисобга олган ҳолда ўқув фани ва педагогик жараённи 
мукаммаллаштиради.
Сониологик талқиқот методи -анкетага саволлари киритилади. 
Бундан мақсад талаба-ёшларнинг касб-ҳунарга бўлган муносабат- 
ларини, талабалар орасидаги дўстлик муносабатларини аниқлаш, 
ўзи таълим-тарбия олаётган олий ўқув юртндаги шарт-шароит- 
ларни билиш, ютуқ ва камчиликларни, ёшлар орасидаги муноса- 
батларни, динга, хусусан, тасаввуфга бўлган қизиқишларини аниқ- 
лаш , талабаларнинг м аънавий сифатлари дараж асини, билим 
олишга ипггиёқи, адабиётлар билан таъминланганлик даражаси, 
илмий ва касбий маҳоратни оширишдаги машғулотлар тури, сти- 
пендиялар миқдори, ота-оналарнинг моддий ёрдами, уларнинг 
маълумоти, иш жойи, талабаларнинг яшаш жойи, илмий дунёқа- 
рашини шакллантиришида таъсир этувчи омиллар, уларнинг онг- 
лилик даражаси жараёни, маънавий сифатлар, комилликка эри- 
шиш учун тезроқ қутулиш керак бўлган салбий сифатларни аниқ- 
лашдир.
Миллий дастурнинг мақсади, вазифалари ва уни рўёбга чиқа- 
риш босқичларида, янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таъ- 
лимни талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёр- 
лаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривож- 
ланишининг кафолатларини устуворлигини таъминловчи норма- 
тив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш каби масалалар 
педагогик тадқиқотнинг асосини ташкил этади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


I V Б О Б . Т А Р Б И Я Н И Н Г М А Қ С А Д И ,
В А З И Ф А Л А Р И В А М А З М У Н И
§ 1. Т а р б и я ж а р а ё н и и и и г у м у м и й т а с н и ф и в а у с у л л а р и
Тарбия назарняси педагогика фанинннг бир қисми бўлиб, тар- 
бия жараёнининг мазмуни, методларн ва ташкил этилиши >iaca- 
лаларини ўргатади. Ҳаётга янгича сиёсий ва иқтисодий нуҳтаи на- 
зардан ёндошиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбнясн билан боғлиқ 
жараён мазмунини ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Тарбия назарнясн М арказнй Осиё мутафаккирлари ва халқ пе- 
дагогикасининг тарбня борасндаги бой тажрибаларига таянади. 
Тарбия назарияси ўз қоидаларини асослаш учун фалсафа, этика, 
эстетика, фнзиология, психология каби фанлар маълумотларидан 
фойдаланади. Тарбия назарияси педагогиканинг бошқа бўлимла- 
ри: педагогиканинг умумий асослари, таълнм назарияси ҳамда 
мактабшунослик билан узвнй боғлиқ.
Тарбия жараёни шахснинг муайян мақсад асосида ижтимоий 
ҳаётга тайёрловчи тарихий-ижтимоий тажрибага суянган ҳолда 
олиб борилувчи фаолият жараённдир. Бошқачароқ талқин этил- 
ганда, тарбия жараёни ёш авлодни муайян мақсад йўлида ҳар то- 
монлама вояга етказиш, унда ижтимоий онг ва хулқ-атворни тар- 
киб топтирш га йўналтирилган фаолият жараёнидир.
Турли замон ва маконда ижтимоий тарбия моҳияти турлича 
бўлиб, унинг мазмуни ижтимоий мақсадлардан келиб чиқиб асос- 
ланган. Турлн макон ва замонда тарбня ғояси турлича ифодалан- 
ган бўлса-да, аммо йўналтирувчанлик хусусияти ҳамда объекти- 
га кўра якдилликни ифода этади.
Тарбия хусусида таниқли ўзбек педагоги А.Авлоний шундай 
дейди: «Ал-Ҳосил тарбня бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё 
ҳалокат, ё саодат, ё ф алокат масаласидир»1 Ушбу фикрлардан 
хулоса чиқарсак, шахс тарб иясихусусий эмас, балки и ж ти м ои ў£ 
миллий илмдир. Зеро, ҳар бир халқнинг тараққий этиши, дав- 
латларнинг қудратли бўлиш и авлодлар тарбиясига кўп ж иҳат- 
дан боғлиқ.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий мустақилликни 
қўлга киритгач, ижтимонй ҳаётнинг барча соҳаларида туб исло- 
ҳотлар олиб борилди. Ислоҳотларнинг асосий ғояси республика- 
нинг ривожланиш ва тараққиёт йўли деб эътироф этилган демок- 
ратик, инсонпарвар, ҳуқуқий жамиятни барпо этиш учун хизмат 
қилади.
Ўз олдига фуқаролик жамиятини қуришнн вазифа қшгаб қўйган 
бугунги жамиятимиз ёшлардан онгли тафаккур, замонавий дунё- 
қараш, миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган тарбия асо- 
сида шаклланиб такомиллашишларини талаб қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги Қону- 
ни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳамда Ўзбекистон Рес- 
публнкаси Президенти И.А.Каримовнинг қатор асар ва нутқлари- 
да, чунончн «Баркамол авлод-Ўзбекистон тарққиётининг пойде- 
вори», «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» номли асарларида 
мустақил республикада ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш мақса- 
ди ва вазифалари белгилаб берилган.
Тарбия - шахсни мақсадга мувофиқ такомиллапггири ш учун 
уюпггирилган педагогик жараён бўлиб, тарбияланувчининг шах- 
сига мунтазам ва тизимли таъсир[этиш имконини беради.
Тарбия жараёни ўзаро боғли^ бўлган икки фаолиятни - ўқитув- 
чи ва ўқувчи фаолиятини ўз ичига олади. Тарбия жараёнида ўқув- 
чининг онги шакллана боради. Ҳис-туйғулари ривожланади, иж- 
тимоий ҳаёт учун зарур бўлган ва ижтимоий алоқаларни ташкил 
этишга хизмат қиладиган хулқий одатлар ҳоснл бўлади. Тарбия 
жараёнида болаларнинг ҳаёти ва фаолиятини педагогик жиҳат- 
дан тўғри уюштириш ғоят муҳимдир. Фаолият жараёнида бола 
ташқаридан келаётган тарбиявий таъсирларга нисбатан маълум 
муносабатда бўлади. Бу муносабат шахснинг ички эҳтиёж ва хо- 
ҳишлариничйфодалайди. Психолог ва педагогларнинг тадқиқот- 
лари шахсг® ташқи омилларнинг (хоҳ салбий, хоҳ ижобий) таъси- 
ри боланинг уларга муносабати, боғлиқлигини кўрсатади. Бола 
фаолиятини уюштиришгина эмас, балки тарбияланувчин^нг бу 
фаолиятга нисбатан қалбида пайдо бўлаётган муносабатинб, тур- 
ли кеч^нмаларни қандай англашни баҳолашни, ҳис қилишни анг- 
лаш и эътиборга моликдир. Улардан ўзи учун нималарни мақсад 
қилиб олаётганлигини билиши зарур. Буларнинг барчаси турли
www.ziyouz.com kutubxonasi


кишилар билан алоқа қилиш, жамоадаги муносабатлар жараёни- 
да мураккаблашиб боради.
Тарбия жараёни ўқувчининг онгинигина эмас, балки ҳис-туй- 
ғуларини ҳам ўстириб бориши, унда жамиятиинг шахсга қўяди- 
ган ахлоқий талабларига мувофиқ келадиган хулқий малака ва 
одатларни ҳосил қилиши лозим. Бунга эришиш учун ўқувчининг 
онгига, ҳиссиётига ва иродасига таъсир этиб борилади. А гар бу- 
ларнинг бирортаси эътибордан четда қолса, мақсадга эришиш 
қийинлашади. Тарбия жараёнига ўқитувчи раҳбарлик қилади, 
ўқувчилар фаолиятини белгилайди, уларни ижтимоий жараёнда 
ипггирок этишлари учун шарт-шароит яратади.
Ижтимоий жараёнда фаол иштирок этиш орқали ўқувчилар- 
нинг мустақиллиги, ижодий ташаббускорлиги ортиб боради. Фа- 
олият ўқувчилар жамоаси манфаати ва истаги асосида уюпггирил- 
са, бу жараёнда боланинг тенгдошлари ва ўз-ўзини англаш жара- 
ёни тезлашади, бола ўз хулқи, хатти-ҳаракати учун жамоа олдида 
ж авобгарликни сезиш га эриш гач ижрочи эмас, балки умумий 
ишнинг фаол қатнашчиси бўлиб қолади.
Тарбияни самарали йўлга қўйиш учун унинг ҳаракатлантирув- 
чи кучини-тарбия жараёнининг манбаини яхши билиш ва ҳисобга 
олиш муҳимдир.
Бир сўз билан айтгацда тарбия жараёни-ҳар бир инсоннинг ҳаёт- 
да яшаши (умимий фаолияг, таълим, тарбия) жараёнида ортгирган 
сабоқлари ва интеллектуал салоҳиятларининг ижобий кўникмаси- 
ни ўзида шакллантириш ва ўзгаларга бериш жараёнидир. Тарбия 
жараёнида ички ва ташқи қарама-қаршиликлар мавжуд бўлиб, у 
бевосита тарбияланганлик даражасига боғлиқ бўлади. Тарбияда 
ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражасини ҳам ҳисобга олиш 
керак бўлади. Бу жиҳат унутилса, қарама-қаршиликлар кучаяди.
Тарбияланганлик - миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз- 
га эътиқод билан риоя қиладиган, ноқонуний ишлардан ўзини тия 
оладиган, ўз хатги-ҳаракатлари билан ўзгалар нафратини қўзғамай- 
диган хулқ-атвордир.
Фаолият жараёнида ҳосил бўлган малака ва одатлар ахлоқ меъ- 
ёрларига риоя қилишни енгиллаштиради.
Демак, тарбиячи бола шахсининг тез ривожланадиган даври - 
ўқувчилик йилларида унинг онгига турли-туман фаолият (ўқиш,
www.ziyouz.com kutubxonasi


меҳнат, ўйин, спорт, бадиий ҳаваскорлик) ёрдами билан махсус 
таъсир этиши мумкин.
Тарбия яхлит ж араёнда амалга оширилади, унинг таркибий 
қисмлари ҳам айни бир вақтда, фаолиятнинг бирор тури асосида 
амалга оширилади.
Умумий педагогик жараёнда тарбия муҳим ўрин тутади. Шахс- 
ни шакллантириш бошқарув, назорат тавсифига эга бўлиб, бу бо- 
рада белгиланган вазифалар тасодифий ҳаракатлар орқали эмас, 
балки олдиндан белгиланган ва пухта ўйланган режалар асосида 
ҳал этилиб бориладн. Тарбия жараённда унинг мақсади, шакли, 
истеъдодлари, шахснинг ўзини-ўзи тарбиялаш ва қайта тарбия- 
лаш жиҳатлари муҳнм ўрин тутади. Тарбия мазмуни ижтимоий 
тузум буюртмаси асосида белгиланиб, унинг амалга ошиши учун 
маълум шарт-шароитларнинг мавжудлиги талаб этилади. Ушбу 
ғоялар яхлит тарзда қуйидагича акс этади (3-шакл).
3-ш агл
Тарбия ж араёнининг жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда 
беқиёсдир. И нсонни тарбиялаш , уни билим олиш га, м еҳнат 
қилишга ундаш ва бу хатги-ҳаракатни секнн-аста кўникмага ай- 
лантириб бориш лозим. Инсонни муш оҳада қилиш қобилияти- 
ни тарбиялаш, ақлни пешлаш демакдир. Ақл онгни сақлайди. Онг 
эса моддий ва маънавий манбага айланади. Ш у тариқа инсон се- 
кин-аста такомиллаш иб, комилликка эришиб боради. Аммо бу- 
нинг учун тарбиячи ва тарбияланувчидан узоқ давом этадиган 
масъулият, шарафли м еҳнат ва қунт, иродани талаб этади. Бу- 
нинг учун болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш зарур.
www.ziyouz.com kutubxonasi


М аънавий, инсоний сифатларнинг ш аклланишида оиладаги, ат- 
рофдаги, жамиятдаги муҳит ва болаларга бўлган муносабат му- 
ҳим роль ўйнайди.
Аниқ бир мақсадга қаратилган тарбиянинг самарадорл иги тар- 
биячининг қандай методдан фойдаланишига боғлиқ.
М етод - юнонча атама эканлигини ва у айнан нимагадир йўл, 
усул орқали мақсадга эришиш йўлини билдириши бизга маълум. 
М етод, яъни усул ахборотни узатиш ва қабул қилиш характерига 
қараб:
1. Сўз орқали ифодалаш усули.
2. Кўргазмалилик усули.
3. Амалий намуна усули.
4. Рағбатлантириш ва жазо усулига бўлинади.
Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish