Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов


§ 3. Т а р б и я ж а р а ё н и н и н г т а ъ л и м ж а р а ё н и б и л а н



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)


§ 3. Т а р б и я ж а р а ё н и н и н г т а ъ л и м ж а р а ё н и б и л а н
м у ш т а р а к л и г и
Ш арқ мутафаккирлари таълимни ҳеч қачон тарбиядан ажра- 
тиб кўришмаган. Шарқ халқ педагогикасининг, жумладан этно- 
педагогикасининг ўзига хос хусусияти яна шундан иборатки, на- 
фақат тарбия таълимдан ажратилмаган, балки таълимда шахс ри- 
вож ланиш ида миллий ўзига хослик ҳам алоҳида кўрилмаган. 
М иллий ўзига хослик фақат бирон-бир тилни (масалан: русча, 
арабча, ўзбекча, форсча) ўрганилгандагина эътиборга олинган.
Албатта, ўқув-тарбия жараёнини, ривожлаиипши айрича 
кўрнб 
бўлмайди. Аммо, кўпгина нақллар моҳиятидаи маълумки, бу бу- 
тун ж араён алоҳида қирралар сифатида ҳам эътироф этилган. 
Масалан, «Олим, бўлиш осон, одам бўлиш қийин» иборасини олиб 
кўрайлик. Яъни одам бир қанча билимлар, кўникмалар ва малака- 
лар соҳиби бўлгани билан у ҳаётда ўз ўрнини тополмаслиги, шахс 
сифатида шакллана билмаслиги мумкин.
Ҳозирги кунда ҳам таълим жараёни кўпинча олдингича, яъни 
оммавий тусда олиб борилади. Бунда таълим жараёни ўқитувчи- 
лар томонидан билим, иқтидор ва кўникмаларни шакллантириш- 
га қаратилади. Тарбия эса одам тарбияланганлигининг мезони 
сифатида шахсий хислатларни шакллангариш билан боғлиқ бўлиб, 
бугунги кунда бу хислатларни маънавий қадриятлар асосида 
ш акллантириб бориш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Умумий таълим мактаби юқори синфларида маънавий қадри- 
ятларнинг моҳиятини ўрганиш, тарбиявий имкониятлардан кенг 
фойдаланиш, асосан дарс жараёнини ташкил этиш, унинг асосий 
қисмларига қўйиладиган талабларга ижодий ёндашишга боғли қ./
М аънавий қадриятларни бой тарихий маданий мерос сифати- 
д а ўрганишнинг самарали андозаси қатор педагогик шаргларга 
таянган ҳолда яратилади. Бу ўринда умумий таълим мактаблари- 
да ўрганиладиган фанларнинг умумий характери (табиий-мате- 
матик, ижтимоий-гуманитар ва махсус фанлар одобнома, турмуш 
одоби, дин тарихи ҳамда миллий-маданий мерос каби факульта- 
тив машғулот); дарс жараёнида ўрганиладиган мавзунинг маъна- 
вий қадриятларни ўрганишдаги имкониятлари; ўқувчининг маъ- 
навий талаби, қизиқиши ва маънавий маданият даражаси; ўқувчи
www.ziyouz.com kutubxonasi


маънавий эҳтиёжи ва ўқитувчи савияси; таълим мазмунида дарс- 
нинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчилик хусусиятла- 
рига яхлит жараён сифатида муносабат; дарс шакллари, усул ва 
воситаларининг ўқувчи маънавий маданиятини тарбиялаш сама- 
радорлигини таъминлашга хизмат қила олиш даражаси; умумин- 
соний ва миллий қадриятлар муштараклиги асосида ўқувчилар 
маънавий маданиятини шакллантириш; ўқувчиларнинг ёш ва ру- 
ҳий хусусиятларини ҳисобга олиш; турмуш тарзи (оила муҳити, 
савияси, ҳудудий яшаш жойи ва ҳоказо); таълим-тарбия мазму- 
нининг ўзаро давр талабига мослик даражаси (дастур, дарслик, 
ўқув-услубий қўлланмалар, маърифий манбалар) ҳисобга олина- 
ди. Ю қорида келтирилган барча омиллар тарбия жараёнининг 
таълим жараёни билан бирлигида олиб борилади. Акс ҳолда са- 
марадорлиги талаб даражасида бўлмаслиги аниқ.
Ш ундай қилиб, тарбия назариясидаги асосий муаммоларни 
аниқпаш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур: 
тарбиявий иш маъносини аниқлаш; 
тарбия истакларини таснифлаш; 
ўқувчиларнинг маънавий эҳтиёжи, талаби; 
ўқувчиларнинг ёши, синфнинг умумий савиясига мослиги- 
ни инобатга олиш;
ўқувчи билим савияси, мантиқий фикр доирасининг ўсиши, 
тарбиясига таъсирини аниқлаш;
ўқитувчининг шахсий хислатларини шакллантириш, олиб 
бориладиган тарбиявий ишларни тадқиқ этиш.
Бу жараёнларни ёритиш давомида таълим ва тарбия бир-бири- 
га уйғунлашиб кетганлигини, бир-бирини боғлайдиган ж уда но- 
зик, айрим ҳолатларда жуда ҳам ингичка кўприклар мавжудлиги- 
ни эсда тутиш керак.
Таълим ва тарбия жараёнларининг ажралмас қисмларидан бири 
таълим мазмуни шахсий хислатларини тарбиялашнинг катта им- 
кониятларига эгалигидадир.
Айниқса, бу мазмун шахс тафаккурини янги ижтимоий-иқти- 
содий ш ароитларида уйғунлаштириш ва янада янги юқори бос- 
қичларда ривожлантириш, ахлоқий хислатларни шакллантириш 
имконини беради. Булардан таш қари ўқув-тарбия тизимидаги 
ўқув, ижтимоий фойдали ва унумли меҳнат, эстетика, таълим во-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ситалари, меҳиат, эстетик ва жисмоний тарбияни амалга ошириш 
имкониятларини беришини ҳам қайд этиш жоиздир. Ўқитувчи- 
ларнинг ўқувчи билан мулоқоти, ўқувчиларнинг дарс жараёнида 
субъектив сифатидаги актив фаолияти, ўқитувчининг ўқувчилар 
шахсини шаклланишига ижобий таъсир эта олиши бундай имко- 
ниятларнинг яна бир қиррасидир.
Ш акл ва мазмун жиҳатидан таълим ва тарбия методлари чам- 
барчас боғланиб кетган.
Ю қорида келтирилган далиллар яна бир маротаба таълим би- 
лан тарбиянинг ажралмас жараён эканлигини, ўқувчиларнинг ат- 
роф-муҳитга, фан қонуниятларига, ахлоқ, одоб қоидаларига му- 
носабати бевосита ўқув жараёнида бошланиб, дарсдан ва мактаб- 
дан таш қари фаолиятларда давом этишини кўрсатади.
Тарбия жараёни ўзига хос хусусиятларга эга. Унинг энг муқим 
хусусияти аниқ мақсадга йўналтирилганл иги.
Замонавий талқинда тарбия жараёни ўқитувчи ва ўқувчи (тар- 
биячи ва тарбияланувчи) лар ўргасида муайян мақсадга эришишга 
қаратилган самарали ҳамкорлик демакдир. Зеро, тарбия жараёнида 
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолиятлари ташкил эти- 
лади, бошқарилади ва назорат қилинади. Ягона мақсад - унга эри- 
шиш йўли замонавий тарбия жараёни мақсадини тавсифлайди.
Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish