Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)

М.: Соцгиз, 1961. С. 622.
2
Т и л л а ш е в Х . X. Обшее педагогические и дидактические идеи ученнмх
энцеклопедистов Ближного и Среднего Востока эпохи средновековая. Ташкент:
Фан, 1989. С. 10.
www.ziyouz.com kutubxonasi


майдонга келишида ватандошларимиз Муҳаммад ибн М усо ал- 
Хоразмий (780-850), Аҳмад ал-Фарғоний (247-861), А ҳмад ибн 
Абдуллоҳ ал - Марвазий (ЕХ аср), Абу Наср Форобий (870-950), 
Абу Али ибн Сино (980-1037), А бу Райҳон Беруний (975-1050) ва 
бошқаларнинг хизматлари катга бўлган.
Демак, бу давр ўзининг ҳар томонлама юксаклиги, яратган бой 
маданий мероси, миллий қадриятлари, жаҳонга машҳур аллома- 
ларнинг етишиб чиққанлиги билан қимматлидир. Ш арқ мутафак- 
кирларининг маънавий маданият соҳасига қўшган улуш лари ни- 
ҳоятда бой бўлиб, мазмунан қадриятларнинг барча йўналишла- 
рини қамраб олганлиги билан характерлидир. Улар:
ақлий маданиятни шакллантириш билан боғланган қадриятлар;
маънавий-руҳий қадриятлар;
ижтимоий-сиёсий қадриятлар;
бадиий-нафис қадриятлар;
диний қадриятлар тарзида ўз ифлодасини топган.
Инсон ахлоқи ақлга, хулқ ва хатти-ҳаракати эса илм-фанни 
ўрганиш га ва маърифатга асослангандагина маънавий камолотга 
эришади. М утафаккир алломаларнинг фикрича, инсонпарварлик 
ғояларининг амалга ошиши, маънавий баркамолликка эришув 
чуқур билим олиш ва маърифатли бўлишга боғлиқ. Ш унинг учун 
ҳам улар илмлшшкни умуминсоний қадрият даражасида улуғлай- 
дилар, жамиятнинг барча аъзоларини илм эгаллашга чақиради- 
лар, илмнинг инсон маънавий ҳаётида тугган ўрнини юқори ба- 
ҳолайдилар.
Форобий педагогик қарашларини, таълим-тарбия ҳақидаги таъ- 
лимотини ўрганишда инсон хислатлари тўғрисидаги фалсафий 
фикрлари ниҳоят муҳим аҳамият касб эгади. Форобий ўзининг 
фалсафий қарашларида одамнинг тузилишини, руҳиятини, мод- 
дий ва маънавий оламини ўрганиш га аҳамият беради.
Форобий таълимотида, инсон барча бошқа жисмларда бўлмаган 
қобилияг ва кучга-руҳий қувватга, ақл ва сўзлаш қобилиятига эгали- 
ги бу куч уни табиатдаги бошқа жисмлардан ажратиб туриши ва унинг 
устидан ҳоким бўлиш имкониягини берганлиги намоён бўлади.
Форобий бу дунёқараш ида нарса-ҳодисаларни билиш, инсон 
ақлини билим билан бойитиш уни илмли, маърифатли қилиш учун 
хизмат қилувчи руҳий ж араёнларга алоҳида эътибор беради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Форобий ўзининг «Бахт-саодатга эришув ҳақида», «Фанларнинг 
таснифи», «Фалсафани ўрганишдан олдин нимани билиш кераклиги 
тўғрисида», «Илмлар ва санъатлар фазилати» каби кўплаб рисолала- 
рида инсоннинг маънавий ривожланиши илм-маърифатга боғлиқли- 
гини таъкидлайди.
Абу Райҳон Беруний билим умуминсоний қадриятларни ўрга- 
нишнинг калити эканлигини алоҳида таъкидлайди. Илм-маъри- 
фатли одам жамият тақдири, инсонлар таҳдири учун курашувчан, 
барча ёмонликлардан узоқдир. «Илмнинг фойдаси очкўзлик би- 
лан олтин-кумуш тўплаш учун бўлмай, балки у орқали инсон учун 
зарур нарсаларга эга бўлишдир».3
Умуман, Абу Райҳон Беруний илм-фаннинг буюк ҳомийси ва 
мухлиси сифатида мамлакатнинг ободончилиги илм-фаннинг гул- 
лашида, одамнинг бахти эса унинг билим ва маърифатида деб 
билди. Яратган асарларида у таълим-тарбияга доир шеър ва ҳик- 
матлардан мисоллар келтириб, улар орқали ҳар бир инсон ўз қал- 
бининг фармойишига кўра хайр-эзгуликка интилиши, сунъий обрў, 
шуҳрат қозониш учун мурувват ва шарофат кўрсатмаслиги керак- 
лигини таъкидлайди.
Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарида ақлий, ахлоқий, 
меҳнат, жисмоний ва нафосат тарбиясига доир фикрлари катта тар- 
биявий аҳамиягга эгадир. У инсонни улуғлайди. Унинг фикрича, 
инсоннинг улуғлиги ақл-ндроки, сўэлаш қобилияти, билими, уқуви, 
ҳунарга эгалигидадир.
Адиб ўқув ва билимни фарқлайди: ўқув туғма равишда инсон 
руҳиятида мавжуддир, билим эса ўқиш-ўрганиш ва меҳнат туфай- 
ли эгалланади. Агар уларнинг ҳар иккиси ўзаро бирлашса, инсон- 
нинг қадри ортади:
Заковат қаерда бўлса, улуғлик бўлади,
Билим кимда бўлса, буюклик олади.
Заковатли уқади, билимли билади,
Билимли, заковатли тилакка етади
Юсуф Хос Ҳожиб таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқ ҳодда бўли- 
шини тавсия эгади, ўғил болаларнинг бир неча санъат турларини ва
1

Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish