Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси



Download 3,6 Mb.
bet1/10
Sana27.05.2023
Hajmi3,6 Mb.
#944780
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ФАН ОЙЛИГИметодик тавсия


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ
МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ БЎЛИМИ

АНИҚ ФАНЛАР: МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ФАН ОЙЛИГИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

МЕТОДИК ТАВСИЯ

Гулистон 2019 йил



Методик тавсия умумтаълим мактабларининг 5-11 синфлари учун мўлжалланган. Методик тавсия XTБ нинг 201__-йил __ - __________даги ____ - сонли буйруғи “2018-2019 – ўқув йилида умутаълим муассасаларида фан ойликларини ўтказишни такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи асосида тайёрланган бўлиб, унда фан ойлигини ўтказиш бўйича услубий тавсиялар, назарий маълумотлар, педагогик технологиялардан фойдаланиш кўрсатмалари келтирилган.
Ушбу услубий қўлланма Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги методик кенгаш йиғилиш қарори (2018 йил “__”_______даги №__- сонли баённома), ҳамда Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасининг услубий кенгаши (2018 йил “__”_______ даги №__- сонли баённома) томонидан чоп этишга тавсия этилди.

Тузувчилар:
Вилоят халқ таълими бошқармаси
Аниқ фанлар методисти: О.Мирзиёев.


Тақризчилар:


Халқ талими бошқармаси
бошлиқ ўринбосари: И.Эрматов.


Филология фанлари методисти: М.Қамбаров.


Сўз боши.
Таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси ўсиб келаётган ёшларни ваптанпарвар, замионавий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирган ҳамда жамиятда ўз муносиб ўрнини эгаллашга қодир бўлган – комилликка интиладиган баркамол авлодни вояга етказишдир.
Бугунги кунда умумий ўрта таълим мактабларида аниқ фанларни ўқитишда кўзда тутилган мақсад — ҳозирги замон бозор иқтисодиёти шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир жамият аъзосининг меҳнат фаолияти ва кундалик ҳаёти учун зарур бўлган информатика-математика билим, кўникма ва малакаларни бериш. Шунингдек, ўқувчиларнинг хаётий тассавурлари билан амалий фаолиятини умумлаштириб бориб, информатика-математика билимларни олишга интилиш, ўқувчиларга изчил мантиқий фикрлашни шакллантириб бориш натижасида уларнинг ақл – заковатига, жамият муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўлларини топа олишларига кўмаклашишидан иборат. Ҳозирги саноатлашган даврда техника ва техналогияларнинг такомиллашиб боришида информатика-математика фанларининг ўрни беқиёс эканлигидан ўқувчиларни ҳабардор қилиш ҳамда уларни фанга бўлган қизиқишларини ошириш, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини, ижодий изланишлари ва меҳнатларини рўёбга чиқариш мақсадида информатика фан ойлиги ўтказиб келинмоқда.
Умумтаълим мактабларида фанлар қай даражада ўқитилаётганлиги, шунингдек, ўқувчиларнинг фан йўналишларидаги Давлат таълим стандартларида белгиланган билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштираётганликлари ҳолати таълим мазмунининг сифат даражаси билан белгиланади.
Таълим сифат самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларидан бири фан ойликларини ўтказишдир. Фан ойликлари иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини маълум бир мақсадга йўналтириш, истеъдодли, изланувчан, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштирилган ҳолда тарғибот қилиш, улардаги ижодий қобилиятларни ўстириш, таълим-тарбия жараёнида қўлланилаётган методларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.
Фан ойликларини ўтказишда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланади:

  • Таълим муассасаларида ўқув тарбия жараёнининг сифатини, фан ўқитувчиларнинг педагогик махоратини ошириш, уларнинг қобилияти ва истеъдодларини рўёбга чиқариш;

  • Умумтаълим мактабларида фанларни ўқитишда қўлланилаётган замонавий методларни, педагогик технологияларни аниқлаш ва таълим – тарбия жараёнидаги натижаларни тарғибот қилиш;

  • Педагогларнинг ижодий фаоллигини ошириш, уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш;

  • Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг ўқув жараёни билан узвийлигини таъминлаш;

  • Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижодий ҳамкорлигини ташкил этиш;

  • Фанларнинг ўзига хос хусусиятларини кенг оммага тарғиб қилиш;

  • Фан ойликларини ташкил этиш орқали фан уюшмалари ва метод бирлашмалар фаолиятининг самарадорлиги ошириш;

  • Фанлар бўйича ўқув – методик ишларни амалиётга тадбиқ этилишини таъминлаш.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish