26
Қомусий билимлар сохиби, буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳам ва
санъатнинг турли соҳалари; адабиёт, тарих, тил, мусиқа, хаттотлик,
тасвирий санъат, меъморчилик ва бошқа билимларни ривожлантириш
билан бирга таълим-тарбияни такомиллаштиришга ҳам
катта эътибор
берганди.
Алишер Навоий (1441-1501) ўзининг бадиий асарларида комил
инсон образларини яратиб, таълим-тарбня тўғрисидаги фикрларини
ифодалаган
бўлса,
маърифий
асарларида
комил
инсонни
шакллантиришнинг мазмуни, йўллари, усулларини баён этади. Алишер
Навоий ўз даврининг илғор, маърифатпарвар алломаси снфатида
исломдаги
таълим-тарбия
ақидалари,
ўзидан
илгари
ўтган
мутафаккирларнинг карашларини анъанавий тарзда давом эттирди.
Айниқса, инсон камолотида илм-фаннинг ўрни, ақл-идрокнинг аҳамияти,
ақлий тарбиянинг мохиятини ёритиб берди.
Алишер Навоий билим олишда барча фанларни ўрганишни тарғиб
этади. У билимни узлуксиз ўрганиш зарур, дейди.
Буюк аллома билим
олиш тамойилларини
ўз даврида тўғри ифодалаб, ҳатто таълим тизимини
ўз даврида мактаб, мадрасаларда ўқиш, олим, ҳунарманд, санъаткорларга
шогирд тушиб ёки мустақил ҳолда
билим олиш имкониятларидан
фойдаланишни тавсия этади.
Алишер Навоий ҳар бир инсон ақлли, аҳлоқли, билимдон, оқил, доно,
софдил, саховатли, сабр-қаноатли, адолатли, мурувватли, камтар, мард ва
жасур бўлмоғи лозим, деб таъкидларди.
Навоий бундай фазилатларга эга бўлган баркамол инсоннинг фақат
бадиий образини яратиб қолмай, уни тарбиялаш усулларини ҳам баён этди
ва маърифат, илм-фан тараққиётида “Назмул-жавоҳир”, “Хайратул-аброр”,
“Маҳбубул-қулуб”дек шоҳ асарлари билан муносиб ўринга эга бўлди.
Алишер Навоий боланинг вояга етишида, камол топишида тарбиянинг
кучи ва қудратига алоҳида эътибор беради.
Тарбия натижасида боланинг
фойдали ва етук киши бўлиб ўсишига ишонади. “Ёш боланинг жуда кичик
ёшидан бошлаб тарбияламоқ зарур. Тарбия инсонга ўзида яхши одат ва
фазилатлар ҳосил қилишга ёрдам беради. У одам шахси кишилар билан
муносабатда, айниқса кишиларнинг бир–бирларига бўлган рухий маънавий
таъсирлари натижасида таркиб топади”, деб вояга етказишда асосий
омиллардан бири тарбия эканлиги уқтиради.
Буюк шоир ва олим, форс–тожик мумтоз адабиётнинг улуғ
намоёндаси
Нуриддин Абдурахмон Жомий (1414-1492) ўзидан кейин
турли фан, адабиёт, жумладан педагогикага доир ўлмас меърос қолдиради.
У ўз асарларида, айниқса, насрий йўлда ёзилган “Баҳористон” асарида
27
таълим–тарбия масалалари хусусида фикр билдирди. Жомийўз асарларида
ёшларни илмларини эгаллашга даъват этади. У ўз педагогик қарашларида
кишиларни адолат, хушмуомалалик ва доно сўз билан зулмкорларга таъсир
этишга даъват этади.А.Жомий “Муаллим билимли, ақлли, адолатли, ўзида
бутун юксак фазилатларни мужассамлаштирган бўлиши керак. Ўзини
номуносиб тутган одам ҳеч вақт болаларга билим ва одоб бера олмайди”,
деб таъкидлаган.
Ғарб
мутафаккирларидан
ЯнАмос
Do'stlaringiz bilan baham: