Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/119
Sana25.02.2022
Hajmi3,51 Mb.
#268098
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА-1

Муҳаммад Тарағай Мирзо Улугбек (1394—1449)Марказий 
Осиё халқлари илм–фани ва маданиятини жаҳон миқёсига олиб чиққан 
Марказий Осиёда педагогик фикр тараққиётига муносиб ҳисса қўшган 
улуғ сиймолардан биридир. У аввало ёш авлоднинг ақлий ва маърифий 
тарбиясига катта аҳамият бериб, уларни дунёвий билимларини эгаллашга 
даъват этди. Фақат ривожланган фан ва маданият инсон тафаккурининг 
комил топишини таъминлашга ишонди. 
Алломанинг уқтиришича, боланинг билим олишга бўлган қизиқиши, 
ҳавасини оширишда у тарбияланаётган муҳит муҳим ўринни эгаллайди. 
Оилада ота – оналар айниқса, ўқимишли ота – оналар ўз фарзандларининг 
ҳақиқий инсон бўлиб камол топишига алоҳида эътибор беришлари лозим. 
Мирзо Улуғбек ўз педагогик қарашларида болаларнинг жисмонан 
соғлом, ҳарбий ҳунарни пухта эгаллаган, жасур, мард бўлиб етишувига 
алоҳида аҳамият беради. Мирзо Улуғбекнинг фикрича, одам соғлом ва 
бақувват бўлиши учун ёшлик чоғидаёқ жисмоний машқлар билан 
шуғулланиши, таълим– тарбияда қаллоблик бўлмаслиги учун мударрислар 
одил ва ҳалол бўлиши керак. 
Мирзо Улуғбекнинг оила муҳити соғлом авлодни етиштириш 
ҳақидаги фикрлари шундан иборатки, аллома уқтиришича, боланинг 
билим олишига бўлган қизиқиш, ҳавасини оширишда у тарбияланаётган 
муҳит муҳим ўринни эгаллайди, яъни оилада ота–оналар айниқса 
ўқимишли ота – оналар ўз фарзандларининг ҳақиқий инсон бўлиб камол 
топишига алоҳида эътибор беришлари лозим. 


26 
Қомусий билимлар сохиби, буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳам ва 
санъатнинг турли соҳалари; адабиёт, тарих, тил, мусиқа, хаттотлик, 
тасвирий санъат, меъморчилик ва бошқа билимларни ривожлантириш 
билан бирга таълим-тарбияни такомиллаштиришга ҳам катта эътибор 
берганди.
Алишер Навоий (1441-1501) ўзининг бадиий асарларида комил 
инсон образларини яратиб, таълим-тарбня тўғрисидаги фикрларини 
ифодалаган 
бўлса, 
маърифий 
асарларида 
комил 
инсонни 
шакллантиришнинг мазмуни, йўллари, усулларини баён этади. Алишер 
Навоий ўз даврининг илғор, маърифатпарвар алломаси снфатида 
исломдаги 
таълим-тарбия 
ақидалари, 
ўзидан 
илгари 
ўтган 
мутафаккирларнинг карашларини анъанавий тарзда давом эттирди. 
Айниқса, инсон камолотида илм-фаннинг ўрни, ақл-идрокнинг аҳамияти, 
ақлий тарбиянинг мохиятини ёритиб берди. 
Алишер Навоий билим олишда барча фанларни ўрганишни тарғиб 
этади. У билимни узлуксиз ўрганиш зарур, дейди. Буюк аллома билим 
олиш тамойилларини ўз даврида тўғри ифодалаб, ҳатто таълим тизимини 
ўз даврида мактаб, мадрасаларда ўқиш, олим, ҳунарманд, санъаткорларга 
шогирд тушиб ёки мустақил ҳолда билим олиш имкониятларидан 
фойдаланишни тавсия этади. 
Алишер Навоий ҳар бир инсон ақлли, аҳлоқли, билимдон, оқил, доно, 
софдил, саховатли, сабр-қаноатли, адолатли, мурувватли, камтар, мард ва 
жасур бўлмоғи лозим, деб таъкидларди. 
Навоий бундай фазилатларга эга бўлган баркамол инсоннинг фақат 
бадиий образини яратиб қолмай, уни тарбиялаш усулларини ҳам баён этди 
ва маърифат, илм-фан тараққиётида “Назмул-жавоҳир”, “Хайратул-аброр”, 
“Маҳбубул-қулуб”дек шоҳ асарлари билан муносиб ўринга эга бўлди. 
Алишер Навоий боланинг вояга етишида, камол топишида тарбиянинг 
кучи ва қудратига алоҳида эътибор беради. Тарбия натижасида боланинг 
фойдали ва етук киши бўлиб ўсишига ишонади. “Ёш боланинг жуда кичик 
ёшидан бошлаб тарбияламоқ зарур. Тарбия инсонга ўзида яхши одат ва 
фазилатлар ҳосил қилишга ёрдам беради. У одам шахси кишилар билан 
муносабатда, айниқса кишиларнинг бир–бирларига бўлган рухий маънавий 
таъсирлари натижасида таркиб топади”, деб вояга етказишда асосий 
омиллардан бири тарбия эканлиги уқтиради. 
Буюк шоир ва олим, форс–тожик мумтоз адабиётнинг улуғ 
намоёндаси Нуриддин Абдурахмон Жомий (1414-1492) ўзидан кейин 
турли фан, адабиёт, жумладан педагогикага доир ўлмас меърос қолдиради. 
У ўз асарларида, айниқса, насрий йўлда ёзилган “Баҳористон” асарида 


27 
таълим–тарбия масалалари хусусида фикр билдирди. Жомийўз асарларида 
ёшларни илмларини эгаллашга даъват этади. У ўз педагогик қарашларида 
кишиларни адолат, хушмуомалалик ва доно сўз билан зулмкорларга таъсир 
этишга даъват этади.А.Жомий “Муаллим билимли, ақлли, адолатли, ўзида 
бутун юксак фазилатларни мужассамлаштирган бўлиши керак. Ўзини 
номуносиб тутган одам ҳеч вақт болаларга билим ва одоб бера олмайди”, 
деб таъкидлаган.
Ғарб 
мутафаккирлариданЯнАмос 

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish