4-синф. Она тили дарсларида “Ҳуснихат дақиқа”лари учун 5-8 дақиқа вақт ажратилади. Чиройли ёзиш кўникмалари ривожлантирилади. Бўғин, сўз, гап матнни ҳуснихат қоидаларига риоя қилган ҳолда кўчириб ёзиш; эшитиб ёзиш ва мустақил ёзиш; матнни ёзишда сарлавҳанинг ёзилишига, хат бошидан бошлаш; сўзлар орасидаги масофанинг бир хиллигига, ҳарфларнинг тўғри ва аниқ ёзилишига, туташтирилишига диққат қаратилади, ҳошияга риоя қилиш, ўзининг ва ўзгаларнинг ёзувини график таҳлил қила олиш каби малакалари такомиллаштирилади.
51
Ўқув йили охиридаги такрорлаш ўрганилган билимларни эслатиш орқали системага солиш ва умумлаштириш мақсадида ўтказилади. Ўқувчилар бир дарсда бир неча турдаги мужассам топшириқларни бажарадилар. Такрорлаш дарслари матн, гап, гап бўлаклари, товуш ва ҳарфлар, товушларнинг турлари, бўғин, алифбо, асос, сўз ясовчи, гапда сўзларни боғловчи қўшимча, сўз туркумлари бўйича ўтказилади. Ўқувчилар нутқи ва ёзувидаги камчиликлар ҳисобга олинади. Бу ўқитувчининг бошқа синфларда таълим жараёнини тўғри ташкил этишини таъминлайди. Ўқувчилар билан ўқув йили давомида имлоси устида ишланадиган, ўқувчиларнинг луғат бойлигига қўшилган айрим сўзлар дарслик охиридаги луғатда берилган. Дарсликда нотаниш сўзлар маъноси берилган бўлиб, ўқувчилардан уларни ўзлаштириш талаб қилинади.
Ўқув йили охиридаги такрорлаш ўрганилган билимларни эслатиш орқали системага солиш ва умумлаштириш мақсадида ўтказилади. Ўқувчилар бир дарсда бир неча турдаги мужассам топшириқларни бажарадилар. Такрорлаш дарслари матн, гап, гап бўлаклари, товуш ва ҳарфлар, товушларнинг турлари, бўғин, алифбо, асос, сўз ясовчи, гапда сўзларни боғловчи қўшимча, сўз туркумлари бўйича ўтказилади. Ўқувчилар нутқи ва ёзувидаги камчиликлар ҳисобга олинади. Бу ўқитувчининг бошқа синфларда таълим жараёнини тўғри ташкил этишини таъминлайди. Ўқувчилар билан ўқув йили давомида имлоси устида ишланадиган, ўқувчиларнинг луғат бойлигига қўшилган айрим сўзлар дарслик охиридаги луғатда берилган. Дарсликда нотаниш сўзлар маъноси берилган бўлиб, ўқувчилардан уларни ўзлаштириш талаб қилинади.
Чиройли ёзув имло билан чамбарчас боғлиқ. Ўқувчининг имловий саводхонлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш тилнинг аниқлиги, фикрни тўғри ифодалаш, кишилар билан ўзаро хатосиз муомала учун ғамхўрлик демакдир. Шу сабабли ҳам савод ўргатиш давридан болаларда график малакаларни шакллантириш билан бирга имлога оид малакаларнинг шаклланишига замин яратилади.
Маълумки, савод ўргатиш даврида ўқувчи гапни бош ҳарф билан ёзиш, сўзнинг сатрга сиғмай қолган қисмини кейинги қаторга кўчириш, кишилар исми, шарифи, ҳайвонларга қўйилган номларда бош ҳарф ишлатилишини амалий тарзда ўрганади.Чиройли ёзув дарсларида сўзлар, гаплар, матнлар ёзиш, уларнинг имлосини текшириши орфографик зийракликни аста-секин шакллантира боради, имло қоидаларини пухта эгаллашларига замин яратади.
52
Инсоннинг ёзма нутқи ҳарфлар орқали шаклланади. Ҳуснихат дарсларида саводли ёзув график малакалар билан шакллантирилиши асосий вазифа ҳисобланади. Ҳар бир ҳарфнинг аниқ ёзилиши ёзувнинг аниқ ва равон бўлишини таъминлайди. Бунинг учун ҳарфларнинг шаклини тўғри ёзиш, уларни тўғри улашнинг аҳамияти каттадир. Ҳарфларни босмасдан бир текисда ёзиш, элементларни ажратмасдан боғлаш, сўзларни қаторда тўғри жойлаштириш, ёзув вақтининг белгилаб олиниши, таҳлил ишларининг (бўғин-товуш, товуш-ҳарф, имловий таҳлил), яъни фонетик-график таҳлилнинг амалга оширилиши муҳим саналади.
Ҳуснихат дарсларида ўқувчилар қуйидаги талабларга амал қилишлари лозим.
Ҳуснихатнинг гигеник талабларига риоя қилишлари, ҳарфларни гарфик жиҳатдан тўғри шакллантиришлари, улашлари, ритм асосида ёзишлари назарда тутилади. 1-синфда хат-савод ўргатиш даврида болалар ёзувга бевосита ёзув дафтарларидаги материаллар асосида ўргатилади.
График меъёрларга амал қилиш. Бунда ҳарфлар элементининг қиялигига, ҳарфлар бўйининг тенглигига, ҳарфлар ва сўзлар орасидаги оралиқ масофаларнинг тенг бўлишига эътибор берилиши керак.
Ҳарфлар қиялигини тўғри сақлаш. Болаларнинг ёзувлари ҳар хил қияликда бўлиши мумкин. Агар ҳарфларнинг асосий элементлари дафтар чизиғига нисбатан тик ҳолатда бўлса, ёзув ҳолати ҳам тик бўлади. Ҳарф элементлари ўнг томонга қия бўлиб, ўтмас бурчак ҳосил қилиши ҳам мумкин. Биз ўқувчиларни ўнг томонга қия қилиб (65°) ёзишга одатлантиришимиз лозим.
Ўнг қўл билан ёзадиган кишилар учун ёзувнинг қиялиги ўнг томонга мослаштирилиши фақат ҳарфларнинг шаклини чиройли қилиш учун эмас, ёзувнинг қулайлиги учун ҳам мос келади. Ёзувнинг қиялигини тўғри сақлаш, қўл ва бармоқларни ортиқча зўриқтирмайди.
Ёзувнинг ўнг томонга қиялигини сақлаш тирсакларни бир томонга эркин юритиш учун қулай бўлиб, парта устидаги дафтарнинг туриш ҳолатига боғлиқдир.
Ёзаётганда дафтарнинг ҳолати бир томонга қия бўлиши ўз-ўзидан ёзувнинг қиялигини таъминлайди.
Ёзувнинг қиялигини сақлашда дафтардаги сийрак қия чизиқлар ҳам катта ёрдам беради. Бундай машқ қилишда дафтарнинг ҳолати ўзгарса ҳам, ёзувнинг қиялиги ўзгармаслиги мумкин. Шунингучун қия чизиқли дафтарлардан фақат дастлабки пайтларда фойдаланилади.
53
Қия ёзишга ўргатишнинг ўзига хос усуллари мавжуд. Ўқувчиларга дастлаб энг содда шаклдаги кичик таёқчаларни ёздириб машқ қилдириш вақтидаёқ тик ва қия таёқчаларнинг фарқини ўргатиш зарур.
Бунинг учун ўқитувчи доскада икки хил шаклда (қия ва тик) таёқчалар шаклини ёнма-ён ёзиб кўрсатади, уларнинг фарқларини таҳлил қилиб беради. Бундай машқлар хотирада узоқ вақт сақланиб, хатоларнинг олди олинади.
Шунингдек, ёзув қиялигининг тўғри бўлиши учун дафтарнинг қия ҳолатини ҳам ҳисобга олиш лозим эканлиги тушунтирилади ва кўрсатилади. Дафтарнинг парта устида нотўғри туриши гигеник қоидаларнинг бузилишига ҳам сабаб бўлади, чунки ўқувчи ёзувнинг қиялигини сақлаш учун гавдасини дафтарнинг нотўғри ҳолатга мослайди.
4.Дафтарни партада ёзиш талаблари асосида тутиш.
Дафтарнинг пастки чап бурчаги кўкрак ўртасига тўғри бўлиши ёки дафтарнинг қия чизиғи (агар қия чизиқли дафтар бўлса) партанинг четига тик бўлиши керак.
Дафтар бети сатрларга тўлиб борган сари юқорига сурилиб боради. Чап қўл билан эса дафтарнинг юқори томони босиб турилади. Бунинг учун синф партасининг устига икки ўқувчининг ҳар бири учун алоҳида ингичка қия чизиқ текширув чизиғли сифатида чизиб қўйилади. Бу чизиқнинг пастки учи ўқувчиларнинг чап кўкраклари ўртасига тўғри бўлиб, партанинг олд қиррасига нисбатан 65° қия бўлади.
Агар дафтарнинг чап бети тўлса, дафтарнинг букланадиган жойи текширув чизиққа тўғирлаб олинади ва ўнг бетига ёзишга ўтилади.
Ўқувчиларда ҳарфларни қия ёзишга ўргатиш малакасини ошириш анча мураккаб жараён бўлиб, ўқитувчидан чидам, сабр-тоқат, куч талаб қилади. Мунтазам равишда турли машқлар олиб бориш, ўқувчилар ҳаракатини қунт билан кузатиб бориш натижасида кўзланган мақсадга эришилади.
Ўқитувчи томонидан берилган кўрсатмаларга қарамай, айрим ўқувчилар ҳарфлар қиялигини тўғри белгилай олмайди, камчиликларга йўл қўяди. Бунинг учун камчиликларни тузатиш мақсадида график машқлар берилиши керак. Ўқувчиларга даставвал дафтар сатрига бир нечта ҳарф ёздириб, улар орасига қия чизиқлар қўйилади ва ҳарфлар шу чизиқларга таққослаш орқали хатолар тушунтирилади, тузатишга киришилади.
Ҳарфларни бир текис босимсиз ёзиш. Ҳарфларни бир текисда ёзиш ҳам чиройли ёзув малакаларини шаклланишида асосий ўрин тутади.
54
Ручкани бармоқлар орасида қаттиқ сиқмасдан эркин ва бўш ушлаш ҳарфларни текис ёзишга имкон яратади.
Босимсиз ёзиш ҳарфларнинг умумий кўриниши бир текис ва чиройли бўлиши, тез ёзиш малакасининг шаклланиши ва боғлаб ёзишни тўғри амалга оширишда енгиллик туғдиради.
Ўқитувчи доскада ҳарфларни бўр билан ёзиб кўрсатади. Бунда ўқитувчи ҳам бўрни қаттиқ ушламай, босимсиз бир текис ёзиши лозим.
Ўқувчиларга босим билан ёзилган матнларни кўчиртирмаслик керак.Босимсиз, бир текис ёзишга дарснинг дастлабки кунлариданоқ одатлантириб бориш кутилган самара беради, ўқувчининг қўлини толиқтирмайди.
Ҳарфларнинг туташтирилишини тўғри ифодалаш. Ҳуснихат дарсларида ҳарфларнинг шаклларини ёзиб тугатганларидан кейин ўқитувчининг навбатдаги вазифаси ҳарфларни бир-бирига улаб, қўшиб ёзишга ўргатишдан иборат.
Ҳарфларни элементларга ажратмай, боғлаб ёзиш. Ҳарфларни қўшиб ёзилишини таъминлаш учун айрим чизиқлар ўз ҳаракати бўйича орқага қайтади. Бундай ҳаракатлар чизиқ доира шаклидаги ҳарфларда кўпроқ кузатилади.
Бошланғич синф ўқитувчилари билиши зарур бўлган энг асосий ёзув усуллари ҳақида фикр юритамиз. Бу метод ва усуллар қуйидагилардир:
Do'stlaringiz bilan baham: |