Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,79 Mb.
bet26/110
Sana11.03.2022
Hajmi4,79 Mb.
#490208
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   110
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Ҳуснихатга ўргатиш. Ҳуснихатга ўргатишнинг вазифаси ҳарф, сўз, гап ва матнни тўғри ва чиройли ёзишни такомиллаштиришдир. Ёзувни ўрганиш жараёнида ўқувчи товушнинг шакли бўлган ҳарфни, сўз ва гапни китобдан ва доскадан тўғри, ҳуснихат қоидаларига риоя қилиб кўчириб ёзиш, ёзганларини текшира олиш ва йўл қўйган график камчилик ҳамда хатоларини ўқитувчи раҳбарлигида ўзи тузата олиши керак. Бу даврда эшитиб ёзиш кўникмалари ҳам ривожлантириб борилади. 1-синфда ўқув йилининг 2-ярмидан бошлаб ҳуснихат малакалари такомиллаштириб борилади.

Дастурга кўра она тили дарсларида А1 даража учун “Ҳуснихат дақиқа”лари учун 5-8 дақиқа, А1+ даража учун ҳафтасига 1 соат вақт ажратилади. Чиройли ёзиш кўникмалари ривожлантирилади. Бўғин, сўз, гап матнни ҳуснихат қоидаларига риоя қилган ҳолда кўчириб ёзиш; эшитиб ёзиш ва мустақил ёзиш; матнни ёзишда сарлавҳанинг ёзилишига, хат бошидан бошлаш; сўзлар орасидаги масофанинг бир хиллигига, ҳарфларнинг тўғри ва аниқ ёзилишига, туташтирилишига диққат қаратилади, ҳошияга риоя қилиш, ўзининг ва ўзгаларнинг ёзувини график таҳлил қила олиш каби малакалари такомиллаштирилади.


Ўқув дастурида синфлар кесимида ҳуснихат учун қуйидаги мазмун киритилган:




1-синф. Ёзувга оид малакаларни шакллантириш: ҳарфларни ёзув чизиқлари орасида тўғри жойлаштириш; ҳарфларнинг қиялиги, уланишини ҳамда сўзлар орасини бир хил тенгликда чамалаш. Кичик ва бош ҳарфларни алифбо тартибида ҳуснихат билан ёзишни машқ қилиш.


Айрим ёзув қоидалари. Партада тўғри ўтириш, дафтарни белгиланган қияликда қўйиш; ручкани уч бармоқ орасида эркин ушлаш; дафтарни чап қўл билан ушлаб туриб ёзиш; ҳар бир ҳарфни тўғри туташтириш, ҳарф ва ҳарф бирикмаларини тўғри ва аниқ ёзиш.


2-синф. Бир чизиқли дафтарда ўхшаш унсурли ҳарфларни ёзиш ва ҳарфни бир-бирига тўғри туташтириш; ўхшаш унсурли кичик ҳарфлар ва шу ҳарфлардан тузилган бўғинлар ва сўзларни ёзиш, ўхшаш унсурли бош ҳарфлар ва уларни ўзидан кейин келган кичик ҳарфга туташтириш.



Download 4,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish