Амалий машғулот топшириқлари
Она тили дарсларига илмий ёндашув деганда нимани тушунасиз?.
Она тили дарсларида фойдаланиладиган машқларни тасниф қилинг.
Она тили дарси самарадорлигини оширувчи интерфаол методлардан бирини тақдимот қилиб беринг.
Назорат саволлари:
Она тили дарсларига илмий ёндашув деганда нимани тушунасиз?.
Ўқувчиларда коммуникатив компетенцияни шакллантиришда бошланғич синф ўқитувчисининг роли қандай?
Она тили дарсларида ўқувчиларнинг грамматик билимларини таркиб топтиришда қайси иш турларидан фойдаланиш самарали натижаларни беради?.
Бошланғич синф она тили дарсларида интерфаол методлардан фойдаланиш бўйича иш тажрибангизни баён қилинг.
3- амалий машғулот: “Савод ўргатиш даврида ёзувга ўргатиш технологияси”
Машғулот мақсади: савод ўргатиш даврида ёзувга ўргатиш технологияси ва ҳуснихатга ўргатувчи методлардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бериш.
43
Савод ўргатиш дарслари ўқувчиларнинг умумий камолотига, уларда дўстлик, ўртоқлик каби хислатларни миллий қадриятларни шакллантириш, жамоа ичида ўзини бошқариш, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, ростгўйлик, ўқишга онгли муносабатда бўлиш каби ижобий хусусиятларни тарбиялашга кўмаклашуви лозим.
Савод ўргатиш даври сентябрдан декабргача давом этади. Савод ўргатиш жараёни икки даврни: алифбогача тайёрлов даври ва алифбо (асосий) даврига ажратилади. Тайёрлов даври икки босқичга бўлинади:
Товуш – ҳарф ўрганилмайдиган босқич;
Унли товушлар ва ҳарфлар ўрганиладиган босқич.
Алифбо даври ўрганиладиган товуш ва ҳарфлар, сўзларнинг ва бўғинларнинг тузилиши, мураккаблик даражасига кўра 3 босқичга бўлинади.
Бу даврда болаларнинг фонематик эшитиш қобилиятлари ўстирилади, ўқувчиларнинг атроф-муҳит ҳақидаги тасаввурлари бойитилади.
Бошланғич таълимда ўқиш ва ёзишга ўргатиш тилшунослик,
педагогика, адабиётшунослик ва методика соҳасида эришилган ютуқларга асосланган, такомиллашган ҳозирги замон аналитик-синтетик товуш методи воситасида амалга оширилади ҳамда ўқувчилар нутқини ривожлантиришни назарда тутади. Дарсда ўқувчилар гапни сўзларга, сўзни бўғинларга, бўғинни товушларга ажратадилар, сўздаги товушларни
44
тартиби билан айтишни ўрганадилар, ўрганилган товушларни ўзаро боғлаб сўз тузиш ва ўқиш юзасидан машқ қиладилар. Болалар товушларни ёзувда ҳарф билан ифодалаш, ҳарфлардан бўғин ва сўз тузишга, уларни ўқишга ўрганадилар. Гап ва боғланишли матнни онгли, тўғри, бўғинлаб равон ўқиш, сўнгра сўзни бутунича сидирға ўқиш малакасини эгаллайдилар.
Ўқувчиларни ўқиш ва ёзишга ўргатиш баравар олиб борилади. Ёзувда товушларни ҳарфлар билан белгилашга, ҳарфлар ва бўғинлардан сўз тузишга, сўз ва гапларни ёзма тўғри шакллантиришга, талаффузи билан ёзилишида фарқ қилмайдиган сўзларни ва қисқа гапларни эшитиб ёзишга, гапнинг биринчи сўзини, кишиларнинг исмини, шаҳар, қишлоқ, кўча номларини, айрим ҳайвонларга атаб қўйилган номларни бош ҳарф билан ёзишни билиб оладилар.
Савод ўргатиш дарсларида ўқувчиларнинг бошқалар нутқини диққат билан тинглаш ва нима ҳақида гапираётганини тушуниб олиш кўникмалари ўстирилади. Болалар синфдошлари олдида гапиришга, ўқитувчининг саволларига жавоб беришга, топшириқларни мустақил бажаришга, билмаган ва ўзлари қизиққан нарсалар тўғрисида сўраб билиб олишга, ўқиганларини қайта ҳикоялашга, ўзлари кузатган, кўрган кинофильмлар ҳамда эшитган ва ўқиган ҳикоя, эртаклари, кузатган расмлари ҳақида ҳикоя қилиб беришга ўрганадилар.
Савод ўргатиш даврида ўқувчилар олган билим ва ҳосил қилинган кўникмалар биргаликда ўқиш жараёнида махсус синфдан ташқари ўқиш машғулотларида болалар адабиёти намуналари билан таништиришга татбиқ этилади. Савод ўргатиш даврида синфдан ташқари ўқиш ҳафтада бир марта ўтказилади ва унга ўқиш дарсларининг иккинчи қисмидан 15- 20 дақиқа ажратилади. Ўқиш ва ёзишга ўргатиш дарсларида болалар руҳиятини ҳисобга олган ҳолда иш турларини мукаммаллаштириш талаб этилади, дам олиш машқлари ўтказилади. Методик қўлланмаларда берилган дидактик ўйинлардан фойдаланиб, бир туридан бошқа турига ўтилади ва ўқувчилар толиқишининг олди олинади.
Савод ўргатиш даврида ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида табиатдаги ўзгаришлар, кишиларнинг турли мавсумда бажарадиган меҳнатларини кузатадилар ва шулар асосида ҳикоя тузишни ўрганадилар. Бу даврда олиб бориладиган барча ишларда оила ва мактаб ҳамкорлигининг узвийлиги, ўзаро муомала маданияти алоҳида аҳамият касб этади.
Ўқиш ва ёзиш нутқ фаолиятининг тури. Мактабда ўқитиш элементар ўқиш ва ёзишга ўргатишдан бошланади. “Алифбе”га асосланган ҳолда
45
қисқа вақт ичида ўқувчилар ўқиш ва ёзишга ўргатилади, яъни ўқиш ва ёзиш кўникмасини эгаллайдилар.
Савод ўргатиш даврида ўқиш ва ёзиш ҳаракатини мақсадга мувофиқ равишда бажара олиш ўқиш ва ёзиш кўникмаси дейилади. Бу кўникма билимни талаб қилади, чунки ҳар қандай кўникма билимсиз шаклланмайди. Билим кўникмага айланмаган бўлиши мумкин. Масалан, бола в ҳарфининг элементларини, ёзув чизиқлари орасига қандай жойлаштирилишини билиб, уни дафтарда ёза олмаслиги ёки ўқувчи ҳарфларни таниб, уларни ўқий олмаслиги мумкин. Ёзиш кўникмасини ҳосил қилиш учун бошқа фаолият турлари, яъни ёзиш жараёнида партада тўғри ўтириш, ручкани бармоқлар орасида тутиш, дафтарни қияликда қўйиш кабилар ҳам ўргатилади.
Ўқиш ва ёзиш кўникмаси такомиллаштирила бориб, малакага айлантирилади. Малаканинг шаклланиши учун бир фаолият бир неча бора такрорланиши лозим. Ёзиш малакасида ўқувчи ручкани қандай ушлаш, қандай юргизиш ҳақида ўйлаб ўтирмай, сўз ва гапларни ёза бошлайди. Демак, ўқиш ва ёзиш малакаси ҳаракатнинг ўйлаб ўтирмай амалга оширилиш жараёнидир. Малака ўқитишнинг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб, автоматлашиш даражасига етказилади.
Ўқиш ва ёзиш киши нутқ фаолиятининг тури бўлиб, у нутққа оид малакадир. Ўқиш малакаси ҳам, ёзиш малакаси ҳам нутқ фаолиятининг бошқа турлари билан, яъни оғзаки ҳикоя қилиш, ўзгалар нутқини эшитиш орқали англаш, ички нутқ билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланади. Мактабда ўқитишнинг муваффақияти савод ўргатишнинг қандай ташкил этилганлигига боғлиқ.
Ўқувчини савод ўргатиш жараёнида элементар ўқиш ва ёзишга ўргатишда ўқувчиларнинг фаолият кўрсатиши ва нутқ фаолиятига киришишлари учун талаб бўлиши, ўз фикрини оғзаки ёки ёзма ифодалаши учун зарурият ва эҳтиёжни юзага келтирувчи вазият яратилиши лозим.
Ўқиш ва ёзиш малакаси бири иккинчисининг муваффақиятли амалга ошувини таъминлайди. Шунинг учун ҳам ўқишга ўргатиш билан ёзувга ўргатиш параллел олиб борилади ва бу фаолият мунтазам равишда машқ қилдирилади. Шундай экан, савод ўргатиш жараёнида бола жуда кўп ўқиши ва ёзиши зарур. Ўқиш учун ҳам, ёзиш учун ҳам янги матн олинади, чунки бир матнни бир неча бор қайта ўқиш билан мақсадга эришиш қийин. Бу кўпинча ўқилган матнни юзаки ёдлаб олишга олиб келади. Такрорий фаолиятда вазият ва мазмуннинг алмашиниши малакани мустаҳкамлашга ёрдам беради, қобилиятни ўстиради. Ўқувчи олдида узоқ муддатда амалга
46
ошадиган мақсад - ўқиш ва ёзишни ўрганиш ҳамда ҳозирда бажариши шарт бўлган кундалик мақсад - топишмоқни ўқиш ва жавобини топиш, сўз ва гапларни ўқиш, расм асосида сўзлаб бериш кабилар туради.
Ўзбек тили ёзуви товуш ёзуви, яъни фонематик ёзувдир. Ҳар бир товуш учун, ҳар бир фонема учун махсус график шакл (ҳарф) олинган. Ўқишда график шакллар товушга айлантирилса, ёзувда аксинча, товушлар ҳарфларга айлантирилади. Бу ўқиш ва ёзиш фаолиятида ўқувчи учун қийинчилик туғдиргандек туюлса-да, аслида ўқиш ва ёзиш жараёнини соддалаштиради, чунки тилимиздаги товушни ифодаловчи ҳарфлар сони унча кўп эмас. Ўқиш ва ёзишни ўзлаштириш учун товуш ва ҳарфларнинг ўзаро муносабатига оид қоидаларни ўзлаштириш кифоя. Савод ўргатиш методикасида ўзбек тили товушлар ва ҳарфлар тизимининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш талаб этилади.
Бошланғич синфларда ўқувчиларни ҳуснихат билан ёзишга ўргатиш методикаси уларда аниқ, чиройли ва тез ёзиш имконини ҳосил қилиши лозим. Бу каби вазифаларни амалга ошириш учун дастур мазмунини ва унинг талабларини, ўқитиш усулларини, ёзувга ўргатишнинг гигеник шартларини, ўқувчиларнинг ёзувидаги индивидуал камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва тузатиш усулларини ишлаб чиқиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |