Мактабгача ѐшдаги эшитмайдиган болалар нутқини дастлабки
даврда ривожлантиришда оиланинг ўрни
М.У. Хамидова
Низомий номли ТДПУ
Н. Абидова
Низомий номли ТДПУ
Маклакатимизда соғлом ва уйғун камол топган авлодни тарбиялаш учун
зарур имкониятлар ҳамда шарт-шароитларни яратиш, ХХI – интеллектуал
қадриятлар устуворлик қиладиган аср эканлигини эътиборга олган ҳолда
Ватанимиз фарзандларини ҳар томонлама баркамол шахслар этиб
шакллантириш борасидаги кенг кўламли чора-тадбирлар комплексини
амалга оширилмокда. Ҳар қандай улуғ мақсадларга етишиш, янги жамият,
фаровон турмушни қуриш, инсон зотига муносиб гўзал ҳаѐт барпо этиш,
аввало, шу жамият аъзолари бўлган комил инсонларга, келажак баркамол
авлодга боғлиқдир.
Эшитиш кобилиятининг пасайиши боланинг меъѐрда ривожланишига
таъсир этади, жумладан сезги, идроки, тафаккури каби психик жараѐнлари
суст ва ўзига ҳос равишда шаклланади, нутқий ривожланиши тормозланади,
шу сабабли махсус таълим бериш бундай болаларнинг камол топишида
муҳим омил бўлиб қолади.
138
Таълимнинг дастлабки ойлари тайѐрлов даври бўлиб, болалар самарали
таълим олишига тайѐрланади. Мазкур даврда болалар кун тартибига риоя
қилишга
одатланади,
уларда
маданий
гигиеник
малакалар
шакллантирилади,болалар жамоа орасида, машгулотлар, ўйинлар пайтида
ўзини тута билишни ўрганади. Шу билан бир қаторда болаларнинг нутқи
борлиқни билиш ва мулоқот воситаси сифатида ривожлантирилади.
Маданий гигиеник ва маданий-маиший ҳулқ малакаларини ҳамда ўқув
малака ва кўникмаларини нутқ билан уйгунликда шакллантириш жараѐни
педагоглардан юксак педагогик маҳорат ва сабр - тоқатни талаб этади.
Оилада тарбияланаѐтган эшитишда нуқсони бўлган болаларнинг нутқини
ўстириш жараѐнида қуйидагиларга эътибор бериш керак бўлади:
1.Болаларда турли малака ва кўникмаларни тарбиялашда нутқни
ўстириш вазифаси устун бўлмаслиги;
2.Шу билан бирга, билим, малакаларни шакллантириш пайтида муомала
учун зарур бўлган сўзлар захирасини тўплаш керак.
Маданий гигиеник малакалар ва маданий ҳулқ малакалари
шакллантириш жараѐни қуйидагича кечади: барча хатти-ҳаракатлар дастлаб
1,2 марта тарбиячи томонидан кўрсатилади, кейин болалар билан бирга
бажарилади. Болаларга машғулотлар пайтида шовқин қилмасдан ўрнидан
туришни, стулни жойига қўйишни, тўғри ўтиришни, ювиниш пайтида кранни
очишни, совун олишни, енгини шимаришни, сочиқни ушлашни, юз қўлни
қуруқлаб артишни , овқат пайтида салфетка, қошиқ, санчқилардан
фойдаланишни, нонни ушатишни ,мустақил ечиниш ва кийинишни ўргатиш
керак бўлади. ҳарактлар ва уларнинг кетма-кетлиги ўзлаштирилгандан сўнг,
болалардан у ѐки бу ҳаракатни бажариш кўрсатмасини беришдан аввал
ѐзувли жадвалча кўрсатилади.
Болаларда маданий-гигиеник малакаларни шакллантириш ишлари
изчиллик билан барча таълим йилларида ташкил этилади. Мазкур жараѐн
доимий равишда нуткий воситалар билан уйгунлашган ҳолда олиб борилса,
мулоқот учун зарур бўлган сўз ва иборалар табиий ва онгли равишда
ўзлаштирилади. Кар болаларни муввафақиятли ўқитишида уларнинг сенсор (
сезги, идрок, тасаввур) жараѐнларини, диққат-эътиборини, тақлидчилик
қобилиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Кичкинтойлар
таъсирчанлиги, ҳиссиѐтларга берилувчанлиги, билим ва тажрибаларнинг
етишмаслиги, таффакурини етарли ривожланмаганлиги билан ажралиб
турадилар. Таълим-тарбия жараѐни нотўгри йуналтирилиш ҳолда, уларда
атрофдаги борлиқ ҳақида нотўғри тушунча ва тасаввурларнинг
шаклланишига сабаб бўлади.
Баъзан эшитувчи болалар ҳам табиат ҳодисаларини кўриб туриб, ундаги
сабаб ва оқибатларини англай олмайдилар. Дараҳтлар қимирлаѐтгани учун
шамол эсаяпти, ой чиққани учун коронги бўлди каби тушунчалар уларга
ҳосдир.Мактабгача ѐшидаги болаларнинг ақлий ривожланиши теварак
атрофни идрок этиш жараѐнини бошқариш, мавжуд бўлган тасаввур ва
тушунчаларни сўзлар воситасида ифодалаш муҳим омилларидир.
Болаларнинг тасаввурлари , яъни идрок этилган нарсаларнинг сиймолари
139
уларда мажуд бўлган билимлар мазмунини белгилайди. Тасаввурлар
аниқлаштирилиши,
тартибга
солиниши,
умумлаштирилиши
лозим.
Тасаввурлар нутқ билан богланмаса , улар ўз маъно моҳиятини йуқотади.
Онгли равишда болаларни атроф-муҳитдаги предмет ва ҳодисаларни
идрок этиб фарқлашга ўргатѐтганда ҳамда тўғри тасаввур ва тушунчаларни
шакллантираѐтганда ,уларни мантиқий фикрлаш тушунча, тасаввурларини
тартибга солиш таҳлил қилиш ва умумлаштириш малакаларини
ривожланади. Болаларнинг хар хил фаолиятларни ташкил этиш, жараѐнида
буюмлар ва бошқа нарсаларини фарқли ва ўхшаш белгиларини англашга,
буюмлар ва уларнинг сифат ва ҳоссалари ўртасидаги богланишларни
тушунишга ўргатилади.
Дактил ва огзаки нутқни шакллантириш учун болаларнинг кўриш
идроки, диққат эътибори ва таклидчилигининг махсус ривожлантириб бориш
зарур.
Оғзаки
нутқни
ривожлантириш,
ѐзувли
жадвалчалардан
фойдаланишга ўргатиш мақсадида болаларни ѐзма нутқини идрок этиш ва,
ўқишга ўргатиш, дактил нутқни ривожлантириш учун эса дактилемаларни
фарқлаш, мустақил дактиллаш, қабул қилаѐтган нутқдаги сўзларини
дактиллашга одадлантириш керак.
Оғзаки нутқни ривожлантириш учун болаларда тўгри нафас ва овозни
ривожлантириш, нутқ аъзолари артикуляциясини шакллантириш, педагог
кетидан ва у билан бирга сўзларни талаффуз этишга, товушлар талаффузини
фарқлашга ўргатиш керак. Тайѐрлов машқлар нафақат дастлабки босқичда,
балки бутун мактабгача даврда йилдан йилга мураккаблашган ҳолда
бажарилади.
Тақлид қилиш ҳам таълим бериш ҳам билимларни ўзлаштириш
воситасидир. Диққат каби, тақлид қилиш иҳтиѐрий ва иҳтиѐрсиз кўринишда
бўлади. Айнан катталарга тақлид қилиш асосида кар болалар маданий ҳулқ
меъерларини, билим ва малакаларни ўзлаштирадилар. Онгли равишда тақлид
қилиш учун диққат-эътибор керак, тақлид машқлари ўз навбатда диққатни
ривожлантиради. Катталар билан биргаликда ҳаракатларни бажариб болалар
уларга тақлид қилишга ўрганадилар.
Дастлаб болаларга қўлни кўтариш, тушуриш, белни орқасига беркитиш,
чапак чалиш ҳаракатларини такрорлашга ўргатилади. Болалар кир ювиш,
сочни тараш, артиш, супуриш, чўмилиш ва бошқа кундалик маиший
ҳаракатларга иштиеқ билан тақлид қиладилар.
Барча ҳаракатлар онгли равишда, эмоционал бажарилиши керак.
Машқларда турли уйинчоклар, шарлар, байроқчалар, шиқилдоқлардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Педагог ўйинчоқларни кўтаради,
тушуради, беркитади, шақиллатади, қўлдан қўлга олади, болалар эса ҳар бир
ҳаракатга тақлид қилади. ҳаракатлар ўргатилгандан сўнг майда, мураккаброк
ҳаракатларни ўргатишга ўтилади, дактил алифбонинг элементларини, ўхшаш
ҳарфлар, дактилемаларни танлаш, артикуляцияга тақлид қилишга
ўргатилади. Катталар ҳаракатларига яхши тақлид қилаетган болалар
рагбатлантирилади.
140
Do'stlaringiz bilan baham: |