Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Мактабгача ѐшдаги болаларни ривожлантиришда оиланинг ўрни



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

 
Мактабгача ѐшдаги болаларни ривожлантиришда оиланинг ўрни
 
Д.Собирова
МТМХҚТ ва УМОРЎММ
Г.Парпиева 
Сирдарѐ ВХТБ 
 
Ҳар бир оилада дунѐга келадиган бола ота-она учун катта бахт бўлиб, у 
кувонч, шодлик манбаидир. Ота- оналар ўз фарзандларига насилларининг 
давомчиси сифатида қарашади. Аммо, баъзи оилаларда ачинарли ҳоллар ҳам 
учраб туради. Орзиқиб кутилган гўдак турли-туман ички ва ташқи сабабларга 
кўра баъзан ногирон бўлиб дунѐга келади. Хозирги кунда болалар орасида 
учраб турадиган ва оғир оқибатларга олиб келувчи касаллик болаларнинг 
_церебрал фалажлигидир. Бу марказий асаб тизимининг, оғир касаллиги 
бўлиб, бунда айниқса, бош мия ҳаракатининг бошқарув бўлимлари 
шикастланади. Бу эса бола нутқининг ривожланишига катта таъсир кўрсатиб, 
оғир нутқ нуксонларини келиб чиқишига сабаб бўлади. Касаллик 
аниқланганидан бошлаб бола нутқининг ривожланишини кузатиб бориш 
зарур. Пайдо бўлган нутк нуқсонини кузатиб, -тўғрилаб бориш ишлари 
қанчалик эрта бшланса, шунчалик тез ўз самарасини беради. 
Оилангизда фалаж хасталиги билан туғилган ногирон бола учун 
муолажа ва педагогик омилларни эртароқ бошлаганингиз маъқул. Шунда 
фарзандингизни (гарчи у буткул оѐкка туриб кетмаса ҳам) ўз-ўзига хизмат 
қилишига, ижтимоий ҳаѐтга мослашишига катта ѐрдам берган бўласиз. Бу 
ишни қай -тарзда амалга ошириш мумкин? Аввало, ѐш мутахассислар — 
невропатолог, психиатр, физиотерапевт, логопед, педагоглар маслаҳати 
асосида ташкил этилиши лозим. Айниқса, ота-оналарнинг мутахасис 
шифокор ва педагоглар билан ҳамкорликда иш юритиши ҳамда машқларни 
комплекс равишда олиб борилиши яхши натижалар беради. Ана шундагина 
боланинг ҳаракат фаолияти тикланади, фаоллашади. Муттасил ҳаракат 
давомида бола ўз ногиронлигини эсидан чиқариб, руҳий кўтаринкилик 
ҳолатида бўлади. Ҳамкорликда даволаш омилларини бошлашдан олдин 
мутахассислар ногирон боланинг умумий ҳолати, жисмоний-руҳий 


143 
ривожланиши даражасини аниқлашлари муҳим ахамиятга эга. Шундан сўнг 
«ОТА-ОНА -- МУТАХАССИС — БОЛА» ҳамкорлигидаги узлуксиз ҳалка 
асосида болани даволаш, реабилитация қилиш, ундаги ҳаѐтий қувватни 
тиклаш ва тарбиялашнинг бир мунча осон кечишига ѐрдам беради. Ота-она 
мутахассис кўмагида бола учун зарур мосламаларни ясаши, улардан уй 
шароитида фойдаланишга имкон яратишлари керак. Масалан: бола ҳамиша 
бир жойда ҳаракатсиз ўтиравермаслиги учун унга самокат шаклидаги икки 
ѐки уч ғилдиракли ускуна ясаб бериш фойдалидир. Бунда бола туғри туриб 
ҳаракат қилишга ўрганади. Шунингдек, у ошхона ѐ хожатхонага боришда 
қийналмаслиги учун махсус тутқич мосламалар ҳам бўлиши шарт. 
Бир ѐшгача бўлган болалар муолажасига қуйидагиларни тавсия қиламиз: 
► 
нутк аъзоларининг ҳолатларини нуқтали массаж ҳамда 
артикуляцион машқ ѐрдамида ўз меъѐрига келтириш мумкин. Масалан: тил 
илдизини бўшаштириш учун пастки жағ остидаги чуқурчани 15 сония 
мобайнида кўрсаткич бармоқ билан босиш ва силаш; 
► 
қуриш ва эшитиш қобилиятини ривожлантириш учун рангли ва 
жарангдор ўйинчоклардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Болани ўзига 
қулай бўлган ҳолатда ўтказиб олдига рангли, жарангдор ўйинчоқ қўйиб, уни 
охиста ва тез узоклаштириш, яна яқинлаштириш керак. Бола дастлаб катта 
одамга, кейин уйинчоқларга қарайди. Машқлар ҳар куни икки-уч мартта 2 
дақиқадан ўтказилади; 
► 
ҳис-туйғуларни ривожлантириш, яъни табассум билан турли 
охангларда ширин сўзларга ва товушли уйинчоқларга эътиборини жалб 
этиш; 
► 
муштланган панжаларни ѐзиш учун қўлнинг устки қисми юмшоқ; 
чўтка билан силанади. Қўллари билан уйинчоқ ва буюмларни ушлашга 
ўргатилади. 
Бу машқлар ҳар куни 10-15 дақиқа ўтказилади. Машғулотлар махсус 
жихозланган, ѐруғ, илиқ ва тинч ҳоналарда олиб борилади. Бунинг учун 
болани қизиктирувчи турли ҳил уйинчоқлар, расмлар, турли ҳил мосламалар 
бўлиши зарур. 
Бу усулларнинг афзаллик жиҳати шундаки, ногирон бола доимо яхши 
кайфиятда бўлади ва ҳар дақиқада оиладагиларнинг мехрини, эътиборини 
ҳис этиб туради. 
Муҳими, ҳар бир ота-она ўз фарзандининг жўшкин ҳаѐтга қайтиши учун 
қунт ва чидам билан эринмасдан харакат қилмоғи лозим. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish