Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Кичкинтойлар хулқида учрайдиган муаммоларни бартараф этишда



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Кичкинтойлар хулқида учрайдиган муаммоларни бартараф этишда 
оиланинг ўрни 
К. Оқилова
С. Рахимова
Самарқанд
ВХТХҚТУМОИ

Болалик дунѐсидан чиқиб кетган катталар унга қайтиб кира 
олмайдилар. Турмуш ташвишлари бунга йўл қўймайди. Катталар фақатгина 
болалар билан мулоқот давридагини бу оламни кузатишлари ва унинг 
ажойиблигидан қувонишлари мумкин. Лекин шуниси қизиқ-ки, биз катталар 
бу ажойиботни кўриш ва ундан баҳраманд бўлиш ўрнига ундан қочамиз ва 
бу ишни кимларгадир топширамиз. Баъзан ота-оналар бўла туриб қўйидаги 
хатоларга йўл қўямиз: 
 Бола тарбиясида оиладагиларнинг турлича муносабатлари (бува, буви, 
ота, она). 
 Ҳиссий илиқликнинг етишмаслиги. 
 Асабийлашган болани бошқариш малакасининг етишмаслиги. 
 Болага қўйилаѐтган талабнинг бир-бирига мос келмаслиги. 
Бу хато ва камчиликларимиз болажонларимиз хулқида муаммоларни 
келтириб чиқаради. Баъзан бу муаммоларни ечимини топишга ҳам 
қийналамиз. 


66 
Оиладаги носоғлом муҳит жанжалкаш болалар тарбияланишига сабаб 
бўлади. Ҳар қандай одам стресс ҳолатида жанжаллашишга мойил бўлиб 
қолади. Табиийки жаҳл ва унинг турлари ѐш хусусиятларига кўра турлича 
бўлади. Бир икки ѐшли бола жаҳли чиққанда жаҳлини чиқарган одам билан 
урушмайди, балки у ерга ѐтиб йиғлайди, ўзини ўзи уради. 
Болани қанча шошилтирсак у шунчалик секин ҳаракат 
қилади. Имиллаган болалар устидан одатда оналар шикоят 
қилади. Бир ѐшгача боладан ҳеч нарса талаб қилинмайди. 
Шунинг учун бу ҳолат сезилмайди. Аста-секинлик билан 
бу ҳолат намоѐн бўла бошлайди. Бу вақтда олийжаноб оналар болаларини 
шоширмайди. Бирор нарсага қизиқтириб тезроқ ҳаракатланишга ўргатади. 
Тезда жаҳли чиқиб бақириб кетадиган оналарнинг болалари ҳам қайсар 
бўлади. Бесабр ота-оналар доимо фарзандларини шошилтириб унинг 
имиллашига сабабчи бўладилар. 
Болалар ўсаѐтганда иштаҳа билан боғлиқ муаммоларни аксарияти бир 
ѐшдан икки ѐшгача бўлади. Болакайларнинг бир йилдан сўнг иштаҳалари 
пасая бошлайди. Иштаҳа тишлар чиқаѐтганда ҳам йўқолади. 
Одатда болалар икки ѐшдан уч ѐшгача инжиқ бўлишади. 
Ҳаммамиз бола инжиқлигини кўрганмиз ва кузатганмиз. 
Сайрга бирга олиб чиқмаганимизда, ўйинчоқ ѐки ширинлик 
олиб бермаганимизда у айтганини қилдирмоқчи бўлади. Шу 
вақтда озгина иккилансак, бола буни сезиб ҳаракатга 
тушади. Натижада ўзимиз боламизнинг инжиқланишига шароит яратган 
бўламиз. Қатъий турганимизда уларни осон бошқаришимиз мумкин. Бола 
буни ҳис қилади ва кўнади. 
Инжиқланишига бирор ери оғриѐтгани ҳам сабаб 
бўлиши мумкин. Хуллас, агар болангиз инжиқланса уни 
руҳий ва жисмоний сабабларини қидиринг.
Икки уч ѐшли бола одатда кечаси ўрнига сийиб 
қўймайди. Баъзиларида бу ҳол уч ярим ѐшгача чўзилса, баъзиларида эса икки 
ѐшданоқ ўрни қуриб туради. Болалар кечаси ўрнини ҳўл қилиб қўйишининг 
бир неча сабаблари бор. Шулардан бири жисмоний касалликдир. Одатда 
бундай болалар кундузи ҳам сийдик ушлашга қийналадилар. Уч ѐшдан ошган 
бундай болалар албатта врач назоратидан ўтиши лозим. Энурез (сийғоқлик) 
ўғил болаларда кўп учрайди ва бу ўсмирлик чоғларида қолиб кетади. 
Боланинг ривожланиши ва ўсиши кечасию - кундузи давом этадиган 
узлуксиз жараѐндир. Бу даврда бола мустақилликка ўргатилиб борилади. 
Эндигина қадам қўйиб юришни ўрганган болангиз қўлини қўйиб 
юборишингизни талаб қилади. Эндигина тили чиқиб 
гапиришни ўрганганида эса ―Мен каттаман‖ дейди. Отаси 
ѐки онаси каби тезроқ катта бўлиш истаги 
уларда ҳамма нарсани мустақил равишда 
бажаришга бўлган интилишни келтириб чиқаради.
Юришни биладиган болани аравачада олиб юриш, 
тўкиб сочиб ҳам овқатни ўзи ейишга интиладиган болага 
Жанжалкаш 
бола 
Имиллаган 
бола
Иштаҳаси 
ѐмон бола
Инжиқ 
бола
Сийғоқ
бола


67 
едириб қўйиш ва шу аснода унга тўхтовсиз равишда ―Сен ҳали кичкинасан‖ 
дейиш боланинг ўсишига ҳалақит беради. 
Фараз қилинг ўсаѐтган оѐқнинг пойафзали каттасига алмаштирилмаса, 
бу билан ўсиш тўхтайди деб айтиб бўлмайди, у ўсаверади. Лекин у мажруҳ 
бўлиб ўсади. Болани ўсиши учун зарур бўлган эркинликлар чегараланганда 
ота-оналар уларни асраб-авайлагандек кўринсада, аммо уларнинг барчаси 
ўзларининг ҳаловатларини сақлаш учун интиладилар. 
Сиз фарзандингизга ҳаѐт бердингиз. Энди унга инсон бўлиши учун 
ѐрдам беришингиз керак. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish