Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

4 – қисм. Бу бўлимда муассаса жамоаси ва ота- оналарнинг ҳамкорликдаги 
фаолияти ѐритилади. Бу қисмнинг вазифаси ота- оналарни таълим- тарбия 


62 
жараѐнларида фаол қатнашишга жалб қилиш, ота- оналар ва болалар 
олдида педагогнинг мавқеини оширишдан иборат. Бу турли кўнгилочар 
тадбирларни ўтказиш, ота- оналарни педагогик жараѐнга жалб қилиш, ―Ота- 
оналар университет‖ ини ташкил қилиш орқали амалга оширилади.
5 – қисмга, педагогларни ота- оналар билан ҳамкорликда ишлашга тайѐрлаш
вазифалари 
киритилади. 
Бу 
қисмнинг 
вазифаси 
педагогларни 
тарбияланувчиларнинг ота- оналари билан ҳамкорлик ишларини сифатли 
ташкил қилишдан иборат.
6 – қисм. Назорат қисмининг вазифаси мактабгача таълим муассасаси ва 
оила ҳамкорлигининг натижавийлигини аниқлашдан иборат. Бунинг учун 
мактабгача таълим муассасаси ва педагогларининг педагогик мулоқот 
маданиятини тарбиялаш, ўзаро тажриба алмашинув ишларини амалга 
ошириш зарур. 
Мактабгача таълим муассасасининг оила билан ҳамжиҳатликда олиб 
бориладиган иш шакллари: 
1. Жамоавий ҳолда олиб бориладиган ишлар (ота- оналар мажлислари, очиқ 
эшиклар куни, тренинг машғулотлари) мастер класслар, семинарлар, ролли 
ўйинлар, давра суҳбатлари, конференциялар, танловлар, оилавий педагогик 
лойиҳалар, саволномалар, тестлар ва бошқалар. 
2. Индивидуал ҳолда олиб бориладиган ишлар ( маслаҳатлар, ―Почта 
қутиси‖- болалар шаклланиши тўғрисида савол ва жавоблар банки, ишонч 
телефонлари, педагогик вазиятлар таҳлили, ота- оналар томонидан
мактабгача таълим муассасасида ўтказиладиган машғулотлар ва кўнгилочар 
тадбирлар). 
3. Кўргазмали-маълумотлар (болалар кўргазмалари, мусиқий- бурчак, ота- 
оналар учун бурчак, маълумотлар банки, фотобурчак). 
Педагог ва ота- оналар ўртасидаги мулоқот ўзаро ишонч асосида 
ўрнатилиши лозим. Бу эса келгусида ҳамжиҳатликда олиб бориладиган 
ишларга асос ҳисобланади. Бунинг учун педагог ўзи ва шу оила аъзоларида 
боладаги ижобий фазилатларни кўра билишга ўргатиши лозим. Бу нарса 
жуда муҳим, чунки кундалик мулоқот даврида тарбиячи ва ота- оналар
фарзандидаги ижобий фазилатларини кўрмайди ва фақат фарзандидаги 
салбий сифатлари ҳақида гапиришлари мумкин. Педагог бундай вазиятда 
агар боланинг салбий томонларини кўрсатса, бу педагогга нисбатан ота- 
онада ишонч ҳисси йўқолади, ва бундан кейин ота- она педагог билан 
биргаликда ҳамжиҳатликда иш олиб бора олмайди. Шунинг учун биринчи 
босқичда педагог ота- она билан ишончли муносабатни ўрнатиши лозим.
Иккинчи босқичда педагог ота- она томонидан аниқланмаган боланинг
ижобий томонини айтиши (масалан гуруҳдаги боланинг тутган ўрни 
ҳақидаги социометрик далиллар ѐки машғулот вақтида педагог томонидан 
аниқланган боланинг қизиқишлари) лозим. Бунда педагог бу соҳада олиб 
бораѐтган ишлари ҳақида ота- оналар билан фикрлаша олиши мумкин. Шу 
тариқа педагог ўз олдига ота- оналар билан ҳамкорлик муносабатларини 
ўрнатишни асосий мақсад қилиб қўяди. Учинчи босқичда катталар рол 
алмашинади. Педагог оиладаги бола тарбияси билан танишади ва тўртинчи 


63 
босқичда диққатини педагог ва ота- она ҳамжиҳатликда бола тарбияси,
жараѐн қатнашчилари билан тарбия жараѐнидаги камчиликларни йўқотишга 
қаратади. 
Хулоса қилиб айтганда мактабгача таълим муассасаси педагоглари ва 
ота- оналар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликда олиб бориладиган ишлар
жараѐннинг сифатини кўтариш учун олиб борилган ишлар икки томонлама 
баҳолаб борилиши зарур. 
Мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари ҳамжиҳатликда олиб 
борилган ишларнинг самарасини баҳолаши учун қуйидагиларга амал 
қилиши муҳим: 

педагог оила бола тарбиясида асосий рол ўйнашини ва ўзи ота- 
оналарнинг бола тарбиясидаги ѐрдамчиси эканлигини тушуниши; 

ота- оналар билан иш жараѐнини олиб боришда меъѐрий- ҳуқуқий 
ҳужжатларни яхши билиши; 

тарбияланувчиларнинг оила аъзолари билан ўзаро ҳамжиҳатлик 
алоқаларини ишончли муносабат орқали ўрнатиши; 

педагог ва ота- оналарнинг биргаликда иш олиб боришининг асосий 
мақсад ва вазифаларини аниқлаши, таълим- тарбия жараѐнида болага 
қўйиладиган талаб, усулларни танлашда бир хилликка интилиши; 

асосий мақсад ва вазифаларни аниқлашда оилаларнинг эҳтиѐжларини 
ва қизиқишларини, оилага хос жиҳатларини ва таълим- тарбия 
соҳасидаги ютуқларини инобатга олиш зарурлигини; 

ҳамжиҳатликда олиб бориладиган ишларни тўғри режалаштира 
олишни; 

ишлаш усулларининг шакли ва усуллари оилада олиб бориладиган 
ишларнинг мазмун ва моҳияти бир- бирига мос келиши. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish