Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини мустақил



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини мустақил 
меҳнат фаолиятига тайѐрлаш 
 
 
Ф.Хошимхонова, 
МТМХҚТ ва УМОРЎММ
 Методисти 
 
Ҳозирда Республикамизнинг барча жабхаларини ислоҳ қилиш ишлари 
амалага оширилаѐтган бир вақтда ѐш авлодни ―меҳнатга онгли эҳтиѐжини‖ 
тарбиялаш, иқтисодий-сиѐсий ва маънавий жиҳатдан биринчи даражали 
аҳамиятга молик масалалар бири эканлигини кўришимиз мумкин. Бундан 
кўриниб турибдики ѐш авлодни мустақил меҳнатга тайѐрлаш ва 
меҳнатсеварликка 
ўргатишда 
мактабгача 
таълим 
муассасалари 
тарбиячилари зиммасига ҳам маъсулиятли вазифалар юкланганлигидан 
далолатдир.
Кичик ѐшдаги болаларни мустақил меҳнат фаолиятига амалий ва 
психологик жиҳатдан пухта тайѐрлаш мактабгача таълим муассасалари 


24 
олдида турган энг муҳим вазифалардан бирига айланди. Бу даврда уларда 
меҳнатга яхши муносабатда бўлиш асослари таркиб топа бошлайди, 
меҳнатга ҳавас уйғониб ижтимоий фойдали ишларда иштирок этиш ҳисси 
тарбияланади. Бинобарин унинг энг яхши ахлоқий сифатлари илк бор 
ижтимоий фойдали меҳнат жараѐнида шаклланади. Онгли равишда 
бажарилган муҳит меҳнат ва шахс камолотига ҳамиша ижобий таъсир 
этади. Шу жараѐнда шахснинг барча сифатлари, психик жараѐнлари, 
хусусиятлари ва физиологик чиниқиши номоѐн бўлади. 
Ёш авлодни меҳнатга психологик таѐрлаш эса унинг ҳамиша умум фойдаси 
учун астойдил меҳнат қилишига бўлган ички таѐргарлигини юзага 
келтиради. Бунинг учун эса, аввало уни шу меҳнатга ҳар томонлама
қизиқтириш эмоционал ҳайри хохликни шакллантириш лозим. Чунки ана 
шу қизиқишлар орқали изчиллик хушчақчақлик, мустақиллик ва 
ташаббускорлик каби ҳислатлар таркиб топади. Бола меҳнатга ўз - ўзидан 
қизиқиб қолмайди. Мадомики қизиқиш бўлмас экан меҳнатга муҳаббат ҳам 
бўлмайди. Агар, болалар меҳнати нотўғри уюштирилса бола меҳнатдан 
безиб қолиши мумкин. 
Болаларни ижтимоий фойдали меҳнатга таѐрлаш асосан қуйидаги икки 
йўналиш бўйича олиб борилади. Биринчи йўналишда кўпроқ меҳнат
дарсларининг мазмундорлиги унинг бола психикасига, қобилиятига ва касб 
танлашига мос келиши, шунингдек бола онгида қизиқишларни
шакллантириш асос қилиб олинади. Масалан, болалар учун янги йил 
ўйинчоқларини ясаш, боғчадаги бузилиб қолган ўйинчоқларни созлаш, турли 
хил техник моделлар таѐрлаш кабиларда болаларнинг қобилиятларини 
кўникма ва малакаларини шакллантирилади. Уларда фойдали иш 
қилганликларидан 
қувонч 
ҳисси 
ортиб, 
ижтимоий 
мотивларнинг 
шаклланиши учун дастлабки замин ҳозирлайди. Биринчи гуруҳ 
тарбияланувчиси Дурдона; мен Эъзозага конверт ясаб бердим, менга эса 
Ғанишер конверт ясаяпти, мен уни албатта авайлашим керак деб қувонади. 
Кўрамизки бола ўзгаларга фойда келтираѐтганидан ғоят мамнун, айни бир 
вақтда бошқалар меҳнатини қадрлашга, эъзозлашга одатланаяпти. 
Иккинчи йўналиш бўйича эса мактабгача таълим муассасасидан ташқари 
ишлар жараѐнида болалар онгига жамоавийлик, ватанпарварлик, 
ташаббускорликни ҳис этиш сингари ҳусусиятлар сингдириб борилади. Шу 
билан бирга ижтимоий фойдали меҳнатга иштирок этишдан ўзини четга 
оладиган айрим болаларга ҳам жамоа таъсири кучайтирилади. Жамоа 
меҳнати болаларга ўз олдига вазифалар ва уларни ҳал этиш имконини 
беради. Бундай топшириқларни улар алоҳида бажара олмайдилар, 
топшириқлар уларда ўзаро назорат қилиш бир-бирига танқидий кўз билан 
қараш малакасини шакллантиради. 
Шу боисдан индивидуал ва жамоадаги меҳнатнинг бола шахсини 
ривожлантиришга бўлган таъсири масаласи муҳим тараққиѐт обектига 
айланган. Ҳар бир бола ѐшлигиданоқ жамоа ишларини сидқидилдан 
бажаришга одатланиш, ўзининг ижтимоий маъсулиятини тўғри талқин 
қилишга ўрганиш керак. 


25 
Акс ҳолда унинг меҳнати фақат ўзи ѐки ўз оиласи учунгина фойдали 
бўлиши мумкин, холос. Бу эса болада салбий иллатларни таркиб топишига 
замин ҳозирлайди. 
Масалан; қандай ишни тиришқоқлик билан бажарадилар, меҳнат 
қиладилар? Лекин боғчадаги ижтимоий фойдали меҳнатдан устун қўядилар. 
Бу ҳол уларнинг психикасига ҳудбинлик ва шахсий манфаатпарастлик каби 
салбий сифатлар шаклланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар 
бир тарбиячи бундай болаларга кўпроқ эътибор бериб, улар билан 
индивидуал тарбиявий ишлар олиб бориши керак. 
Меҳнатнинг ижтимоий аҳамияти ҳақида таассуротли суҳбатлар ўтказиш
ҳам болаларда меҳнатга муҳаббат ҳиссини уйғотади. Болаларнинг 
ташаббускорлигини юзага келтирувчи бир қатор методлардан фойдаланиш 
ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Шуни ҳам унутмаслик керакки, болалар ўзлари 
бажарган ижтимоий – фойдали меҳнатнинг натижасини доимо кузатиб 
борадилар. Жамоа бўлиб бажарган ишлари кўпчилик томонидан қадрланса,
болалар ниҳоятда қувониб, ўзларига гўѐ ―қўлидан иш келадиган ва умум 
манфаати учун хизмат қиладиган кишидек ҳис этадилар. 
Болаларни меҳнат фаолиятига психологик – педагогик тайѐрлашнинг
восита ва йўллари қуйидаги методик имкониятга таянади. 
Болаларни меҳнатга тайѐрлашда унинг интеллектуал меҳнат мазмунини 
англаб, идрок қила олиш, тафаккур жараѐнларини ривожлантириш, болани 
сабр-тоқатли бўлишга, тиришқоқликка, мустақилликка, принципиалликка, 
мустақилликка ундаш, эмоционал меҳнат фаолиятига бевосита қизиқиш 
ишининг ижтимоий маъсулиятини ҳис этиш, ўз меҳнатидан завқланиш каби, 
томонларига асосий эътиборни қаратиш ғоятда муҳимдир. 
Болаларда меҳнат фаолияти орқали фақат ижобий сифатларни ўстиришни 
кўзлаш; 
Меҳнат қуроллари боланинг ѐши ва индивидуал хусусиятларига мос 
келиши ва ундан ўринли фойдаланишни таъминлаш; 
Меҳнат топшириғини бажартиришдан олдин болада шу ишга нисбатан 
кўникма, қизиқиш ва малакаларни ҳосил қилиш ва уни пухта мустаҳкамлаш; 
Меҳнат тарбияси мавзуларида сухбатлар уюштириш орқали ҳар бир 
боланинг ахлоқий дунѐқарашини ривожлантириш; 
Ижтимоий фойдали меҳнат орқали ҳар бир болада ижтимоий жавобгарлик 
ҳиссини сингдириб, ривожлантириш; 
Боланинг меҳнат фаолиятини тарбия жараѐни деб билиш ва шу асосда иш 
тутиш. 
Бу кабиларни амалга ошириш жараѐнида пухта тайѐргарлик кўриб 
борилади. Бу тайѐргарлик эса боланинг ҳаѐтдаги ижтимоий муҳитга бўлган 
ижобий муносабатини шакллантириб замонамизнинг муносиб кишиси бўлиб 
етишиши учун пухта замин ҳозирлайди. 


26 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish