Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/87
Sana22.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#113987
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   87
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarning orta guruhi uchun nutq ostirish bojicha

Жисмоний дақиқа. 
Аттум–баттум (бармоқлар, иккаласи силкитилади). 
Лойга ботдим (икки оѐқлаб сакралади).
Лойдан чиқдим (бошқа томонга сакралади). 
Уйга қочдим (югуриш ҳаракати бажарилади). 
Савод ўрганишга тайѐрлаш бўйича амалий машқ 
 “Гапда нечта сўз бор” ўйини. 
Ҳозир мен сизларга куз фасли ҳақида гаплар айтаман ва ҳар бир гапдаги сўзда 
бир оз тўхталаман, сизлар гапда нечта сўз эшитсангиз, шунча кубик қўясиз.
Тарбиячи болаларга куз фасли ҳақида ―Sh‖ товуши кўпроқ учрайдиган гаплар 
айтади, болалар гапдаги сўзларни санаб кубикни терадилар.
Куз фасли келди. Шокир полиздан шолғом узди. Полиздан картошка йиғиб 
олинди.. Шарифа картошкани челакка солди. Боғда шафтоли пишди. 
 Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: 
-Табиатда қандай ўзгаришлар содир бўлмоқда? 
– Расмни йиғганингизда қандай табиат ҳодисалари эканини ифодалаб бердингиз?
20- машғулот 
Мавзу: “Мен ѐқтирган жонивор” тарбиячи ѐрдамида шахсий ҳаѐтдан ҳикоя 
тузиш 
Мақсад: Шахсий ҳаѐтлари асосида жониворларнинг ташқи кўринишини 
таърифлашга ўргатиш. 
Вазифалар: 

Уйда қандай жониворлари борлиги ҳақида гапириб беришга ўргатиш. 

Болаларнинг жумлани тўғри тузишларига эътибор бериш. 

Гапнинг ҳар хил турларидан (содда, қўшма) ўринли фойдаланишларига 
эътибор бериш. 
Сўзлардаги “Sh” товушини тўғри талаффуз этиш. 
Кутилаѐтган натижалар:
Жониворларнинг ташқи кўринишини таърифлашга ўрганадилар 
Грамматик жиҳатдан тўғри сўзлашга интилади 
Керакли жиҳозлар: 
Мавзуга мос суратлар 
Машғулотнинг бориши
Болалар, биз кеча қаерга бордик? (ҳайвонот боғига) 
У ерда қандай ҳайвонларни кўрдик? 
Сизга қайси ҳайвон жуда-жуда ѐқиб қолди? (маймун, товус, фил, эчки) 
— Сиз ҳайвонларни жуда яхши кўрар экансиз. Келинглар, ҳозир севимли 
ҳайвонларингиз ҳақида гапириб беришни ўрганамиз. Сиз кечаги ҳайвонат боғида 
яхши кўриб қолган севимли ҳайвонингиз ѐки уйингизда қандайдир жонивор ѐки 


33 
парранда боқсангиз у ҳақида гапириб беришингиз мумкин. 
Тарбиячи болаларга ѐрдамчи саволлар бериб, уларнинг ҳайвонлар ҳақида гапириб 
беришларига ѐрдамлашади. 
Уйингизда қандай ҳайвон (парранда) бор? 
Сиз уларни қандай парвариш қиласиз? 
Қандай боқасиз? 
Шулар ҳақида гапириб беринг. (3 - 4 болалар жавоблари тингланади)

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish