Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва


Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/87
Sana22.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#113987
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarning orta guruhi uchun nutq ostirish bojicha

Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: 
-Болалар, биз қайси сўзларни фарқлашга ўргандик?
(Мен, сен, у, ўйнадим, ўйнадинг, ўйнади) 
Ким жумлаларни қайтаради: 
-Мен ўйнадим 
-Сен ўйнадинг 
-У ўйнади 
 
16- машғулот
 
Буюмлар ҳақида тушунча бериш (ѐғоч, чинни, елимдан тайѐрланган 
буюмлар). 
Мақсад:
Болаларнинг ўз нутқларида ўрганган сўзларидан, айниқса, буюмларнинг номи, 


27 
қисмларини билдирувчи отлардан, уларнинг ранги, нимадан тайѐрланган(чинни, 
ѐғоч, елимданлигини фарқлаш), туси ва хоссаларини англатувчи сифатлардан: 
силлиқ, ғадир-будур, оғир, енгил, синади, синмайди каби кўп фойдаланиладиган 
феъл ва равишлардан мустақил, эркин, тўғри фойдаланиш малакаларини ўстириш. 
Вазифалар: болалар луғатига буюмлар, улар қандай маҳсулотлар (ѐғоч, чинни, 
пластмасса)дан тайѐрланганлиги, сифати ва уларнинг вазифасини билдирувчи 
сўзларни киритиш. 
Кутиладиган натижалар: болаларда чинни, ѐғоч, елимдан тайѐрланган 
буюмларни бир-биридан ажрата олиш малакаси ҳосил бўлади. 
Керакли жиҳозлар: чинни, елим, ѐғочдан ясалган буюмлар, рангли расмлар. 
Машғулотнинг бориши: 
Тарбиячи: Мен эрталаб келсам, гуруҳимизда бир қанча буюмлар пайдо бўлибди.
Уни бизга хат ташувчи амаки ташлаб кетибди.
– Уларни ажратишга қийналдим, сизлардан менга ѐрдам беришингизни
илтимос қиламан. 
– Қўлингиздаги карточкаларда нечта буюмнинг расми тасвирланган бўлса ва мен 
неча марта қарсак чалсам тартиб бўйича ўша стол ѐнига борасиз. 
Демак, яна бир бор тушунтираман, бир марта қарсак чалиниб, битта буюмли расм 
бўлса, биринчи стол ѐнига борасиз. 2 та буюмнинг расми бор болалар иккинчи, 3 
та буюмнинг расми бор болалар учинчи стол ѐнига борасизлар. (Болалар 
тарбиячининг топшириғи асосида тегишли стол ѐнига боргач, улардан стол 
устидаги буюмларга эътибор бериш, буюмларни ушлаб кўриш ва улар ҳақида 
гапириб бериш вазифаси топширилади).
Биринчи столда ѐғочдан ясалган буюмлар мавжуд. Болаларга ушбу буюмларнинг 
номларини айтиш таклиф этилади ва қуйидаги йўналтирувчи саволлар берилади: 
Бу буюмлар нимадан тайѐрланган? Бу буюмлар синадими? Енгилми ѐки оғирми? 
Иккинчи столда чиннидан ясалган буюмлар мавжуд бўлиб, болаларга қуйидаги 
саволлар берилади: 
Бу буюмлар нимадан тайѐрланган? Бу буюмлар синадими? Енгилми ѐки оғирми? 
Учинчи столда елимдан ясалган буюмлар мавжуд бўлиб, қуйидаги саволларга 
жавоб олинади: 
Бу буюмлар нимадан тайѐрланган? Бу буюмлар синадими? Енгилми ѐки оғирми? 
Савол-жавоблардан сўнг болаларнинг фикр-мулоҳазалари хулосаланади: Демак, 
биринчи столдаги нарсалар ѐғоч буюмлар, иккинчи столдаги нарсалар чинни 
буюмлар, учинчи столдаги нарсалар елим буюмлар экан. 
– Энди биринчи стол ѐнидаги болалар иккинчи столга, иккинчи стол ѐнидаги 
болалар учинчи столга, учинчи стол болалари биринчи столга ўтиб оламиз ва у 
ердаги буюмлар ҳақида билдирилган фикрларни тўлдирамиз.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish