Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/87
Sana22.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#113987
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   87
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarning orta guruhi uchun nutq ostirish bojicha

Тетиклаштирувчи машқ (Ихтиѐрий) 
Савод ўрганишга тайѐрлаш бўйича амалий машқ 
Биз ҳозир сиз билан дўстлик, аҳиллик ҳақида ҳикматли сўз ўрганамиз. Диққат 
билан эшитинг. 
Ёмон-баҳил бўлади, 
яхши-аҳил бўлади. 
Болалар ҳикматли сўзни паст-баланд овозда айтишади. 
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: 
- Қандай суратни кўриб чиқдик? 
-Кучукча қандай экан? 
-Кучукча нима учун боғланди? 
-Қандай ҳикматли сўз ўргандик? 
46-машғулот 
Мавзу: «Бўри билан эчки болалари» рус халқ эртагини қайта ҳикоя 
қилдириш
Мақсад: Болаларни таниш бўлган эртакни мустақил ҳикоя қилиб беришга, 
эртакдаги асосий қатнашувчиларнинг гапларини ифодали қилиб айтишга
ўргатиш. 
Вазифалар: Болаларни гапирганда, ҳикоя қилганда сўзларни грамматик жиҳатдан 
тўғри ўзлаштиришга, яъни отни келишик жиҳатдан тўғри турлашга – эчкини, 
эчкининг, эчкидан каби, бирлик ва кўпликда тўғри айтишга – эчки-эчкичалар 
каби; феълларни шахс ва замонда тўғри туслашга – ўйнади, ўйнадилар, ѐпди, 
ѐпдилар каби; 
―Sh‖ товушини бўғинларда, сўзларда аниқ талаффуз этишга ўргатиш 
Олдиндан қилинадиган иш: Машғулотдан 1—3 кун олдин яхшиси кечки 
соатларда тарбиячи болалар хотирасига таниш бўлган эртакни («Бўри билан эчки-
болалари») тушириши, уни ўқиб бериши, стол театри орқали кўрсатиши керак, 
уларнинг диққатини эчки ва бўрининг ашуласига йўналтириши керак (эчки 
ашулани ингкчка овоз билан, бўри эса йўғон овоз билан айтади), болаларни 
ашуланинг сўзларини эслаб қолишга ҳаракат қилдириш. (Машғулотда эртак ўқиб 
берилмайди.) 
Машғулот учун жиҳоз: Фланелеграф. «Бўри билан эчки болалари» эртаги учун 
ишланган расмлар. Бўри, она эчки, эчки болаларининг ниқоблари
Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга «Бўри билан эчки болалари» эртаги 
учун ишланган расмни кўрсатади, уни фланелографга қўяди ва ушбу расм қайси 
эртакдан олинганлигини, эртакнинг номини айтишни сўрайди ва саволлар беради: 
«Эчки ҳар куни эрта билан қаерга кетар ва болаларига нима деб тайинлар экан?» 


65 
Эчки уйига қайтиб келгач, қандай қилиб қўшиқ айтар экан? Болалар жавоб
берадилар: 
— «Эчкиларим, болажонларим! Эшикни очинг меҳрибонларим! Онангиз сизга сут 
олиб келди, елини тўлиб ерга тўкилди,— деб қўшиқ айтар экан. 
Эчки жўнаши билан, бўри уйнинг ѐнига келиб қандай овоз билан қайси қўшиқни 
айтибди? Эчки болалари бўрига қандай жавоб қилишибди? Бу эртакни қандай 
бошлаш мумкин. Берилган охирги саволга болаларнинг турли мазмундаги 
жавобларини тинглаб, тарбиячи шундай дейди, эртакни қайта ҳикоя қилиб 
бераѐтганда, ким қандай хоҳласа шундай бошлаши мумкин. Болаларга эртакни 
қайта ҳикоя қилиб беришни таклиф этади, 3—4 боладан сўрайди. Машғулотни 
эртакни драмалаштириш билан тугаллаш керак. Бўри ва эчкини болалар орасидан 
танлайди. Танланган болалар эртакни қайта ҳикоя қилишда Бўри ѐки Эчки 
образларига бошқа болаларга нисбатан анча яхши кириша оладиган бўлишлари 
керак. Болаларни бундай тартибда танлаш, болалар ҳикоясини баҳолашда ўзига хос 
шакл бўлиб ҳисобланади. Бўри ролидаги болаларга ҳамда эчки болаларига ниқоб 
(маска) кийдириш болаларнинг машғулотга бўлган қизиқишини яна оширади. 
Бошловчи — тарбиячи, болалар эса эчки болалари бўлишади. 
Бошловчи: Бор экан, йўқ экан, бир она эчки билан болалари бўлган экан. Шу эчки 
барра ўтларни емоқ, тиниқ сув ичмоқ учун ўрмонга кетар экан. У жўнаши биланоқ, 
эчки болалари уйнинг эшигини маҳкам ѐпиб олишар, ўзлари ҳеч қаѐққа чиқишмас 
экан. Эчки қайтиб келгач, эшикни тақиллатиб ашула айтар экан. 
Эчки: Эчкиларим, болажонларим! 
Эшикни очинг меҳрибонларим! Онангиз сизга сут олиб келди, Елини тўлиб ерга 
тўкилди. 
(Эчкининг бу қўшиғини она эчки қилиб тайинланган бола айтади.) 
Бошловчи: Эчкилар эшикни очиб онасини уйига киритишар экан. Эчки болаларини 
хўп эмизиб, тўйғазиб яна ўрмонга жўнар, эчкичалар эса эшикни маҳкам ѐпиб 
олишар экан. (Эшикни қандай ѐпишни кўрсатинг, эшикни ѐпганда чиққан овозга 
ўхшаб «ғит-ғит» деб айтади.) 
Бошловчи: Бўри эчкининг қандай қўшиқ айтганини эшитиб қолибди. Эчки жўнаши 
биланоқ, бўри уйнинг ѐнига чопқиллаганча келиб йўғон овоз билан ашула айтибди. 
Бўри:— йўғон овозда Эй, болачалар! 
Эй, эчкичалар Эшикни очинг, Эшикни очинг. Онангиз келди, Сут олиб келди, 
Туѐғида сув келтирди. (бу қўшиқни Бўри қилиб тайинланган бола айтади). 
Эчки болалари (ҳамма болалар): 
— Эшитдик, эшитдик овозингни — овозинг онамизникига ҳеч ўхшамайди. Онамиз 
ингичка овоз билан қўшиқ айтади, сенга ўхшаб дўрилламайди. 
Бошловчи: Бўри ноилож қайтиб кетибди. Мана, эчки келиб эшикни қоқибди. 
Эчкичалар оналарини уйга киргизиб, унга бўрини келганини, уларни емоқчи 
бўлганини бирма бир сўзлаб беришибди. Эчки болаларини хўп эмизиб, 
тўйғазибди-да, қаттиқ тайинлабди. 
Эчки:Уйга биров келиб, йўғон овоз билан қўшиқ айтса. Мен айтган сўзларни 
ҳаммасини битта-битта айтиб беролмаса, эшикни очманглар, уйга ҳеч 
киргизманглар. 
Бошловчи: Эчки жўнаши биланоқ бўри яна уй олдида пойдо бўлибди-да эшикни 
тақиллатибди, ингичка овоз билан қўшиқ айтибди..... Шу тариқа бошловчи 


66 
ѐрдамида болалар эртакни ҳикоя қилиб берадилар 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish