Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва


Савод ўрганишга тайѐрлаш бўйича амалий машқ



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/87
Sana22.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#113987
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   87
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarning orta guruhi uchun nutq ostirish bojicha

Савод ўрганишга тайѐрлаш бўйича амалий машқ 
Тарбиячи болаларга тез айтиш айтиради. 
Комил кўчада копток тепдими? 


62 
Кўчада Комил копток тепдими? 
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар : 
-Ўқиб берган эртагимнинг номи нима экан? 
-Арслон билан айиқ сахрода нимани тутдилар? 
-Арслон нима деди? 
-Айиқ-чи? 
-Бўрилар нима қилишди? 
-Арслон ва Айиқ нима учун ажралиб қолишди? 
-Улар оҳирида нима қилишди? 
-Ким тез айтишни қайтаради? 
44- машғулот 
Мавзу: Тарбиячи ѐрдамида шахсий ҳаѐтдан ҳикоя тузиш. Туғилган кун" 
Мақсад: Тарбиячи таклиф этган мавзу бўйича ўз шахсий ҳаѐтидан қисқа ҳикоя 
тузишга ўрганиш. 
Вазифалар: 

Ўйинчоқларнинг номини тўғри аташ ва уларни гуруҳлашга ўргатиш. 

"К" товушини тўғри талаффуз этиш. 
Кутилаѐтган натижалар:
Тарбиячи таклиф этган мавзу бўйича ўз шахсий ҳаѐтидан қисқа ҳикоя тузишга 
ўрганадилар 

Грамматик жиҳатдан тўғри сўзлашга интиладилар. "К" товушини тўғри 
талаффуз этиш мустаҳкамланади. 
 
Керакли жиҳозлар: 
Турли хил ўйинчоқлар: кийимлар, идишлар мусиқий асбоблар. 
Машғулотнинг бориши
Болалар, бугун биз энг қувончли кун ҳақида суҳбатлашамиз. Қани бир эслангчи, 
яқинда гуруҳимизда кимнинг туғилган куни бўлиб ўтди. Тўғри, Азизанинг 
туғилган куни бўлган эди. Биз чиройли безатилган дастурхон атрофида ўтирган 
эдик. Дастурхонга Азизанинг онаси турли ҳил пишириқлар пишириб келган эди. 
Қувноқ мусиқа янгради. Биз Азизага расмли китобча, ўзимизнинг қўшиқ, 
рақсларимизни совға қилган эдик. Шу куни ҳаммамиз хурсанд бўлиб, уйга байрам 
руҳида кетдик. 
Биз ҳозир "Туғилган кунда" мавзусида ҳикоя тузишни ўрганамиз. Қани бир эсланг-
чи, сизнинг ҳам туғилган кунингизни уйда нишонлашганми? 
Кимлар келган? Нима совға қилишган? Қандай қизиқарли воқеалар бўлган ѐки сиз 
ўртоғингизни туғилган кунига боргандирсиз. Ким билан бордингиз. Қандай совға 
олиб боргансиз? 
Шу кун қандай қизиқарли воқеалар билан тугади? 
Болалар ҳикоя қилишда қийналсалар тарбиячи намуна ҳикоя беради. 
1-намуна ҳикоя 
Бир кун ойим мени ювиб-тараб, янги кўйлак кийгаздилар. Шаҳло ўртоғингни 
туғилган кунига борамиз дедилар. Мен жуда хурсанд бўлиб кетдим. Биз меҳмонга 
бордик. Мен совғани Шаҳлога бердим. Биз Шаҳло билан олдин қувлашмачоқ 
ўйнадик. Кейин хола-хола ўйнадик. Кечқурун меҳмондан қайтиб келдик.


63 
2-намуна ҳикоя 
Кеча Нодирнинг туғилган куни эди. У пуфакни яхши кўрар эди. Мен Нодирга 
пуфак совға қилдим. Нодир жуда хурсанд бўлди. У пуфакни дарров ойисига 
кўрсатди. 
Тарбиячи намунасидан сўнг 3 — 4 бола ҳикояси тингланади. Ҳикоя қилишда 
қийналганларга ѐрдам бериш билан ѐндошади. 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish