ФИЗИКА ФАНИ НАЗАРИЯСИ ВА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ” МОДУЛИ БЎЙИЧА МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИНИНГИШЧИ ЎҚУВ-МАВЗУ РЕЖАСИ
№
|
Мавзулар номи
|
Маъруза
|
Амалий
|
Кўчма
машғулот
|
Мустақил
таълим
|
Жами
|
1
|
Физикадан УЎТ ДТСга берилган шарҳлар, УЎТ, ЎМКҲТ ва Олий таълим ДТСлари узвийлиги. Ўқув режа ва ўқув дастурлари. Физика ўқитишда фанлараро боғланишни таъминлаш.
|
2
|
|
|
|
2
|
2
|
Ўрта Осиё мутафаккирларининг илмий мерослари. Ўзбекистонда физика фанининг ривожланиши ва истиқболлари, илмий-тадқиқот муассасларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг амалиётга татбиқи.
|
2
|
|
|
|
2
|
3
|
Физика фанидан амалиётдаги дарсликлар, ўқув-методик адабиётларни таҳлил қилиш, уларнинг бир-биридан фарқини ва афзалликларни аниқлаш.
|
|
2
|
|
|
2
|
4
|
Физика фани йўналишидаги ихтисослашган мактаб VI-IX- синфларининг ўқув дастурлари тўғрисида.
|
2
|
|
|
|
2
|
5
|
Физикадан синфдан ва мактабдан ташқари ишларни ташкил этиш усуллари.
|
|
2
|
|
|
2
|
6
|
Физика фанидан масалалар турлари ва уларни ечиш методикаси. 'V1-VП- синфлар учун амалиётдаги дарсликларда берилган топшириқларга доир масалалар.
|
|
2
|
|
|
|
7
|
VШ-IХ-синфлар учун амалиётдаги дарслик-ларда ва шунга ўхшаш масалаларни ечиш методлари.
|
|
2
|
|
|
2
|
8
|
Физика фани ўқув хонаси ва лаборатория хоналарининг жиҳозланиш талаблари ва хавфсизлик техникаси қоидалари. Физика фанини ўқитишда кўргазма ва тажрибаларни ўтказиш методикаси.
|
2
|
|
|
|
2
|
9
|
Лаборатория ишларини бажариш ва хатоликларни ҳисоблаш методикаси. Физика фанидан VI- синфда берилган кўргазмалар, тажрибалар ва лаборатория ишларини бажариш.
|
|
2
|
|
|
2
|
10
|
Физика фанидан VI-синфда берилган кўргазма, тажрибаларни ва лаборатория ишларини бажариш.
|
|
2
|
|
|
2
|
11
|
Физика фанидан VII-синфда берилган лаборатория ишларини бажариш.
|
|
2
|
|
|
2
|
|
12
|
Физика фанидан IX-синфда берилган кўргазма, тажрибаларни ва лаборатория ишларини бажариш.
|
|
2
|
|
|
2
|
|
13
|
Физикадан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган таълим бериш шакллари ҳамда усуллари билан танишиш, фан олимпиадаларига тайёрлаш
|
2
|
|
|
|
2
|
|
14
|
Физика фанидан дарсларни кузатиш ва уларнинг илмий, методик, дидактик, умумпедагогик ва умумпсихологик таҳлили
|
2
|
|
4
|
|
6
|
|
15
|
Физика фани йўналишида эришилган илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва улардан ўз фоалиятида фойдаланиш.
|
|
2
|
|
|
2
|
|
16
|
Коинот тузилиши ҳақида тасаввурлар Улуғбекнинг астраномия мактаби ва унинг фаолияти. Астраномик тадқиқотлар ҳақида
|
2
|
2
|
|
|
4
|
|
|
Жами
|
14
|
20
|
4
|
6
|
444
|
|
“ФИЗИКА ФАНИНИНГ НАЗАРИЯСИ ВА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ” МОДУЛИ БЎЙИЧА МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Физикадан умумий ўрта таълим , ЎМКҲТ ва Олий таълим ДТСлари узвийлиги, ўқув режа ва ўқув дастурлари. Физика ўқитишда фанлараро боғланишни таъминлаш (2 соат маъруза).
ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳамда ЎзР Халқ таълими вазирлигининг 2010 йил 3 июлдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиладиган умумтаълим фанлари ҳамда олий таълимда давом эттириладиган фанлар дастурлари узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида”ги 4/1-сонли қўшма ҳайъат мажлиси қарорлари билан ДТС ва ўқув дастурларининг модернизация қилиниши ва такомиллаштирилиб борилиши.
Физика таълимидаги такомиллаштирилган ДТСнинг мақсад ва вазифалари. Физика таълими стандартининг таркибий қисмлари ва бўлимлари. Янги таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг аввалгиларидан фарқи. Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиладиган умумтаълим фанлари ҳамда олий таълимда давом эттириладиган фанлар дастурларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида. Физика фанининг математика, кимё, биология ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
Ўрта Осиё мутафаккирларининг илмий мерослари. Ўзбекистонда физика фанининг ривожланиши ва истиқболлари, илмий-тадқиқот муассасларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг амалиётда татбиқи(2 соат маъруза).
Марказий Осиё илм-фан ва маданият қадимдан тараққиёт топган марказлардан бири. Математика, астраномия, тиббиёт, тўқмачилик, меъморчилик, кулолчилик, фалсафа каби йўналишлар. Ўрта Осиё мутафаккир олимлари Абу Райҳон Беруний, Ал-Хоразмий, Ар-Розий, Абу Али Ибн-Сино, Ал-Фаробий, Умар Хайём каби алломаларнинг модда тузилиши, ёруғлик, иссиқлик, товуш ҳодисалари юзасидан таълимотлари. Беруний ва Ибн Синонинг ёруғликнинг синиши, линза, кўз ва линзада тасвирни ҳосил қилиши тўғрисидаги фикрлари. Уларнинг таълимотларининг ҳозирги замон физика фанида тутган ўрни, маънавий, маърифий ва маданий мерослари, физика илми ривожига қўшган ҳиссалари.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги илмий тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларида олиб бориладиган илмий ишлар. Ядро физикаси, Иссиқлик физикаси, Физика-техника, Механика, Кибернетика, Математика, Биофизика, Ўзбекистон Миллий Университети, Самарқанд Давлат Университети, Тошкент, Бухоро, Андижон, Хоразм ва бошқа олий ўқув юртларида олиб бориладиган физика ўқитиш методикасига доир ишлар.
Физика фанидан амалиётдаги дарсликлар, ўқув-методик адабиётларни таҳлил қилиш, уларнинг бир-биридан фарқини ва афзалликларини аниқлаш (2 соат амалий машғулот).
Умумтаълим мактаблари учун физика фанидан амалиётдаги У1-1Х- синфлар дарсликлари, ўқув қўлланмалари, ўқув-методик адабиётлар таҳлили. Мазкур адабиётлардаги фарқларни ва афзаликларни аниқдаш.
Физика фани йўналишида ихтисослашган мактаб У-1Х- синфларининг ўқув дастурлари тўғрисида ( 2 соат маъруза).
Республикадаги физика фани йўналишига ихтисослашган мактаб У- 1Х-синфларнинг ўқув дастурлари ва қўшимча адабиётлар. Ихтисослаштирилган ва йўналтирилган мактабларнинг мақсад ва вазифалари ва қўшимча адабиётлардан фойдаланиш ҳақида. Уларнинг ўқув дастури, ўқитиш методикаси ва тажрибаларини таҳлил қилиш.
5.Физикадан синфдан ва мактабдан ташқари ишларни ташкил этиш усуллари (2 соат амалий машғулот).
Синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларнинг асосий мақсади, мактаб физика курсининг дастуридан ташқари ўқувчиларга қўшимча билим бериш, физикадан амалий ва лаборатория ишларини бажариш малака ва кўникмаларини янада ошириш, физиканинг амалиётда қўлланилиши билан боғлиқ йўналишлар ҳамда бу йўналишларга оид берилаётган ишлар билан таништириш ва шу орқали уларнинг онгли равишда касб танлашларига замин яратишдан иборат. Физика дарсларида олинган билимлар синфдан ташқари машғулотларда кенгайтирилиб, политех йўналиш олиши керак.
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташҳис марказларининг вазифалари жумладан: мактаб ўқувчиларига уларнинг қобилиятлари, касб-ҳунарга мойилликлари, қизиқишлари ва кўникмаларини ҳисобга олган ҳолда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги таълим йўналишларини танлашда кўмаклашиш вазифаси киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |