Физика фанидан умумий ўрта таълим мактабининг
ўқув дастури
Янги таълим тизими асосида тузилган ушбу физика дастури бўйича физика курси алоҳида ўқув предмети сифатида 6-синфдан бошланади. Мактаб физика таълимининг биринчи йилида ўқувчиларга физик ҳодисалар ва катталиклар ҳақида умумий маълумотлар берилади. Бу билан ўқувчилар физикага қизиқтирилади, физика фани ҳақида дастлабки тасаввур ҳосил қилинади, теварак-атрофдаги физик ҳодисаларнинг моҳиятини элементар тарзда тушунтириш орқали илмий дунёқарашлари шакллантирилади. Шу билан бир қаторда, табиий география, биология ва кимё предметлари мазмунида учрайдиган физикага оид билимларни ўзлаштиришга тайёрлайди.
Дастурда 6-синфда “Модда тузилиши ҳақида дастлабки маълумотлар”, “Механик ҳодисалар”, “Жисмларнинг мувозанати. Оддий механизмлар”, “Иссиқлик ҳодисалари”, “Ёруғлик ҳодисалари”, “Товуш ҳодисалари”ни ўрганиш орқали дастлабки физик тушунча ва ҳодисалар ҳақида билимлар бериш кўзда тутилган.
Бу синфда физик ҳодисалар ва катталиклар ҳақида умумий маълумот ва тасаввурга эга бўлган ўқувчилар юқори синфларда физика курсининг барча бўлимларини системали равишда ўрганадилар. Бунда физика таълими мазмуни ижтимоий ҳаётда, теварак-атрофда учрайдиган физик ҳодисалар ва жараёнлар билан боғлаб ўргатилади.
7-синф “Механика” курси одатий тарзда «Кинематика асослари», «Динамика асослари», «Сақланиш қонунлари» бўлимларини ўз ичига олган. Ўқувчилар механика курси бўйича дастурда келтирилган ҳодисалар ҳақида тасаввурга эга бўлишлари, тушунча, катталиклар ва қонуниятларни билишлари, тажриба ва лаборатория ишларини бажара олишлари лозим.
8-синфда физика курсининг «Электр заряди», «Электр майдон», «Электр токи», «Электр занжир», «Магнит майдон», «Электромагнит ҳодисалари» ўрганилиб, унда заряд ва майдон тушунчаларига катта эътибор берилади. Бу мавзу материалини баён этишда «Ток кучи», «Кучланиш», «Қаршилик», «Электр токининг иши ва қуввати», Жоул-Ленц қонуни, занжирнинг бир қисми учун Ом қонуни, ўтказгичларни кетма-кет ва параллел улаш, ўтказгичларнинг қаршилиги, электр токининг энергияси ва қуввати тажрибалар ёрдамида ўрганилади.
Электрга оид ўзлаштирилган қоида ва қонунлардан фойдаланиб, содда сифатий ва миқдорий масалалар ечишга ўргатилади. Ўқувчилар масалалар ечиш ва лаборатория ишларини бажаришда физик катталикларнинг жадвалларидан фойдалана олишлари керак.
9-синф физика курсида молекуляр физика ва термодинамика, оптика, атом ва ядро физикасидан маълум даражада билимга эга бўлишлари зарур.
Дастурда ҳар бир бўлимга ажратилган дарс соатлари тахминий бўлиб, улар шу бўлимга оид мавзуларни ўрганишга, унга оид кўргазма ва тажрибаларни намойиш этишга, лаборатория ишларини бажаришга, масалаларни ечишга ҳамда ўқувчилар билимини баҳолашга мўлжалланган. Ҳар бир бўлим охирида келтирилган лаборатория ишларидан айримларини бажариш учун асбоблар етарли бўлмаган тақдирда тенг кучли бошқа лаборатория иши билан алмаштирилиши мумкин. Кўргазма ва тажрибаларни намойиш этиш ҳамда лаборатория ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши зарур. Ўқувчилар физика дарсларида олган билимларини амалий жиҳатдан экскурсияда янада мустаҳкамлашлари мумкин. Шу муносабат билан ҳар бир синф учун экскурсияга 2 соатдан вақт ажратилган. Экскурсия мавзуси ва объекти ўқитувчи томонидан белгиланади.
Физикадан тест саволлари
1. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари қачондан амалиётга татбиқ этилган?
А) 1998–1999 ўқув йилидан В) 1999–2000 ўқув йилидан
С) 2000–2001 ўқув йилидан D) 2001–2002 ўқув йилидан
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари қачон тасдиқланган?
А) 1998 йил 13 майда B) 1998 йил 5 январда С) 1999 йил 13 майда
D) 1999 йил 16 августда
3. Физика фанини ўрганишга 6–9-синфлар учун ўқув режада жами неча соат ажратилган?
А) 136 соат B) 204 соат С) 272 соат D) 340 соат
4. 6-синф физика дарслигида лаборатория ишлари нечта берилган?
А) 5 та B) 6 та С ) 8 та D ) 7 та
5. Физика фани нима?
А) Табиат ва жамият тараққиёти ҳақида билимлар тизими
B) Жамият тараққиёти қонуниятларини очиб берувчи билимлар тизими
С) Табиат ва жамият тараққиёти қонунларини очиб берувчи билимлар тизими
Д) Табиат ва жамият тараққиёти қонунларини очиб берувчи ҳамда атрофдаги муҳитга таъсир кўрсатувчи билимлар тизими
6. Методика нима?
А) Бирор ишни бажариш, амалга ошириш, адо этиш метод ва усуллари йиғиндиси
Б) Бирор ишни бажариш, йўл ва имкониятлар йиғиндиси
D) Бирор ишни бажариш, амалга ошириш, адо этиш восита, имконият ва йўллари йиғиндиси
Д) Бирор ишни бажариш, восита ва шакллари йиғиндси
7. Физика фанидан ДТС кетма-кетлиги қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
А) Механика, электр, молекуляр физика ва термодинамика асослари, оптика, атом ва ядро физикаси, коинот
B) Механика, молекуляр физикаси ва термодинамика асослари, электр, ёруғлик, атом ва ядро физикаси
С) Механика, электр, ёруғлик, атом ва ядро физикаси, молекуляр физика ва термодинамика асослари
D) Механика, атом ядро физикаси, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электр, ёруғлик
8. Умумий ўрта таълим мактабларида физика фанидан узвийлаштирилган ўқув дастурларида неча соат ва мавзулар оптималлаштирилган?
А) 39 соат ҳажмдаги 33 та мавзу
B) 37 соат ҳажмдаги 31 та мавзу
С ) 33 соат ҳажмдаги 39 та мавзу
D ) 31 соат ҳажмдаги 37 та мавзу
9. Умумий ўрта таълим мактабларида физика фанидан узвийлаштирилган ўқув дастурларида неча соати касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқув дастурига ўтказилди.
А) 39 соат ҳажмдаги 33 та мавзу
B) 37 соат ҳажмдаги 31 та мавзу
С ) 33 соат ҳажмдаги 39 та мавзу
D ) 31 соат ҳажмдаги 37 та мавзу
10. 7-синф ўқув дастуридан жами неча соатлик мавзулар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўтказилди.
А) 2 соатлик 2 та мавзу
B) 10 соатлик 8 та мавзу
С ) 13 соатлик 11 та мавзу
D ) 14 соатлик 12 та мавзу
11. 8-синф ўқув дастуридан жами неча соатлик мавзулар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўтказилди.
А) 2 соатлик 2 та мавзу
B) 10 соатлик 8 та мавзу
С ) 13 соатлик 11 та мавзу
D ) 14 соатлик 12 та мавзу
12. 9-синф ўқув дастуридан жами неча соатлик мавзулар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўтказилди.
А) 2 соатлик 2 та мавзу
B) 10 соатлик 8 та мавзу
С ) 13 соатлик 11 та мавзу.
D ) 14 соатлик 12 та мавзу
2.Ўрта Осиё мутафаккирларининг илмий мерослари. Ўзбекистонда физика фанининг ривожланиши ва истиқболлари, илмий-тадқиқот муассасларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг амалиётга тадбиқи
Do'stlaringiz bilan baham: |