Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Физика фани йўналишидаги ихтисослашган мактаб ёки чуқурлаштирилган 5–9-синфларнинг ўқув дастурлари тўғрисида



Download 2,74 Mb.
bet19/50
Sana21.05.2022
Hajmi2,74 Mb.
#605436
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50
Bog'liq
2017 Режа

Физика фани йўналишидаги ихтисослашган мактаб ёки чуқурлаштирилган 5–9-синфларнинг ўқув дастурлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 7- моддаси билан Давлат таълим стандартлари (кейинги ўринларда ДТС) жорий етилган. ДТС таълимнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди. ДТСни бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир. Республика Вазирлар Маҳкамаси ушбу қонун талабларини рўёбга чиқаришга қаратилган бир қатор қарорлар қабул қилган.


Жумладан: 1. ЎзР ВМнинг 1998 йил 5 январдаги “Узлуксиз таълим тизими учун ДТСни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тўғрисида”ги 5- сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарор билан “ДТС тўғрисидаги Низом” тасдиқланди. Бу Низомга кўра ДТС: кадрлар тайёрлаш сифатига, таълим мазмунига қўйиладиган талабларни; таълим олувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражасини; таълим муассасаларини битирувчиларига қўйиладиган малакавий талабларни; ўқув юкламасининг зарур ҳажмини; таълим муассасалари фаолиятини ва кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш механизми ва усулларини белгилайди. Таълимнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим турлари учун ушбу меъёрлар ДТС сифатида, таълимнинг мактабгача, мактабдан ташқари, олий ўқув юртидан кейинги, малака ошириш ва қайта тайёрлаш турлари учун эса Давлат талаблари (кейинги ўринларда ДТ) сифатида белгиланди.
2. ЎзР ВМнинг 1999 йил 16 августдаги “Умумий ўрта таълим ДТСини тасдиқлаш тўғрисида”ги 390- сонли қарори билан умумий ўрта таълимнинг 1998–1999 ўқув йилида таълим муассасаларида тажриба синовдан ўтган ДТС тасдиқланди. Жумладан, физикадан ДТС қуйидагича белгиланган:
Ўқувчилар физика асосларига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
1) Физик ҳодисалар ҳақида тасаввурга ега бўлиш ва уларни таҳлил қила олиш;
2) Механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электр, ёруғлик, атом ва ядро физикаси асосларига оид асосий тушунчалар, атамалар, катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятлар, формулаларни билиш ва уларни қўллай олиш;
3) Физик ҳодисаларни кузатишни режалаштириш ва ўтказиш, кузатиш натижаларини умумлаштириш ишларини бажара олиш;
4) Ўлчов асбоблари (секундомер, штангенциркул, тарози, мензурка, динамометр, манометр, барометр, термометр, электрометр, амперметр, вольтметр, омметр)дан фойдалана билиш, асбобларнинг ўлчаш хатолигини баҳолай олиш;
5) Мустақил равишда тажриба ўтказа олиш, тажриба натижаларини схема, жадвал, график кўринишда тасвирлай олиш, уларни таҳлил қила олиш ва хулосалар чиқариш;
6) Буюк алломаларимиз ва уларнинг физика ривожига қўшган ҳиссалари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
7) Дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва қўшимча адабиётлардан фойдаланиб, мустақил билим олиш ва уларни амалиётда қўллай билиш;
8) Масалалар ечиш бўйича кўникма ва малакага эга бўлиш;
9) Физик асбоблар билан ишлаш жараёнида техник хавфсизлик коидаларига риоя қила олиш;
10) Физикага оид олган билимларини амалиётда қўллай олиш.
Мазкур қарорга илова сифатида барча умумтаълим мактаб предметлари кесимида, шу жумаладан, физика фани бўйича ҳам “Давлат таълим стандартига шарҳ”лар келтирилган. Жумладан, физика учун бундай шарҳлар қуйидаги 3 та:
1. “Физика таълимининг мақсад ва вазифалари”,
2. “Таълим мазмунининг мажбурий минимуми”,
3. “Битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган минимал талаблар” каби бўлимларга ажратилган бўлиб, улар 6–9-синфлар учун умумий тарзда ифодаланган.



Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish