Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Физика фанидан масалалар турлари ва уларни ечиш методикаси. VI-VII-синфлар учун амалиётдаги дарсликларда берилган топшириқларга доир масалалар



Download 2,74 Mb.
bet21/50
Sana21.05.2022
Hajmi2,74 Mb.
#605436
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50
Bog'liq
2017 Режа

6. Физика фанидан масалалар турлари ва уларни ечиш методикаси. VI-VII-синфлар учун амалиётдаги дарсликларда берилган топшириқларга доир масалалар
(2 соат амалий машғулот).



Фан: Физика

Аудитория: Фан хонаси


Мавзу: Физика фанидан масалалар турлари ва ечиш методикаси. 6–7- синфлар учун амалиётдаги дарсликда берилган масалаларни ечиш


Ўқув-мавзу режадаги жойи: Жиззах ВПКҚТМОИ
Таянч сўзлар: Масалалар, сифат масалалар, экспериментал саволлар, ҳисоблаш масалалари, график масалалари, масалалар ечишнинг баъзи хусусиятлари
Соатлар сони: 2 соат



Мавзунинг қисқача таърифи (Давлат талабларига мувофиқ).
Физика масалаларини ечиш усуллари
Масалани ечиш методикаси кўп шароитларга: унинг мазмунига, ўқувчиларнинг тайёргарлигига, ўқитувчининг қўйган мақсадга ва ҳоказоларга боғлиқ. Шунга қарамай кўпчилик масалалар учун ўқувчилар билан масала ечишда назарга олиш керак бўлган қатор умумий қоидалар бор.
Сифатга оид масалаларни ечиш, экспериментал масалалар, ҳисоблаш масалалари, график масалалари

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси

Метод: Маъруза, суҳбат, баҳс-мунозара, компьютердан лавҳалар кузатиш, мустақил масала ечиш, машқ бажариш, тест ечиш
Шакл: Суҳбат-мунозара, амалий машғулот, кичик гуруҳлар ва жамоада ишлаш.
Воситалар (техник ва дидактик): Маъруза матни, мавзуга оид слайдлар топшириқлар, тест саволлари, дидактик материаллар ҳамда дарслик билан ишлаш.
Назорат: Оғзаки назорат, ўз-ўзини назорат қилиш, савол-жавоб, тақдимот.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, гуруҳлар ишини баҳолаш.

Дарс /амалиёт/нинг мақсад ва вазифалари:



Мақсадлар:

Вазифалар:

Таълимий:
Масалалар ечишда қўйиладиган асосий мақсад ўқувчилар физик қонуниятларни чуқурроқ тушинсинлар, уларни ажрата олсинлар ва уларни физик ҳодисаларни таҳлил қилишга, амалий масалаларга қўллай олишга ўрганишлардан иборат.
Физикавий масалаларни ечиш усуллари, 6–7-синфларда масалалар ечишнинг баъзи хусусиятлари ҳақида тушунча бериш

Таълимий савол:
Масалалар ечиш усуллари тўғрисида нима биласиз?
Улар неча усулга бўлинади?



Тарбиявий:
Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда ўқувчи билан ўқитувчилар муносабатини яхшилашга кўмаклашиш, турли усуллардаги масалаларни ечиш орқали ёшларни келгуси ҳаётга тайёрлаш

Тарбиявий савол:
Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда турли усулдаги масаларни еча олиш муҳим эканлигини қандай изоҳлайсиз?



Ривожлантирувчи:
Масалаларни ечиш методи ўқитувчилар янги ўқув материалини баён этишда ва уни мустаҳкамлашда, масалалар физикадан билимларни ўзлаштиришни текширишда билимларга таяниб иш кўриш кўникмаларини ривожлантириш

Ривожлантирувчи савол:
Келгусида олган билимларингиздан қандай фойдаланмоқчисиз?

Кутилаётган натижалар:



Дарс/ амалиёт/ якунида тингловчи билади (Билим):
Физикавий масалаларни ечиш усулларини, 6–7-синфларда масалалар ечишнинг баъзи хусусиятлари ҳақида тушунча ва маълумотларга эга бўладилар.

Қайси саволлар берилади:



Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи тушунади (Кўникма): Таълим-тарбия жараёнида мавжуд бўлган муаммоларни ижобий ҳал этишда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ёшларни келгуси ҳаётга тайёрлаш кўникмасини шакллантиради



Қайси саволлар берилади:
Таълим-тарбия жараёнида масалалар ечишда қандай муаммоларга дуч келдингиз?
Бу вазиятда сиз қандай тадбир қўллайсиз?
Бугун ўрганганларингизни ўз фаолиятингизда қандай қўллайсиз?

Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи бажара олади (Малака):
Таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишда ўқувчининг билимларни амалий қўллашни билиш бу онглилик, билимлар мустаҳкамлигининг кўрсаткичидир.
Билимларни амалий қўллашга ўргатишда физикадан масалаларни ечиш малакаларини ривожлантириш муҳим ўрин эгаллайди.
Масалаларни ечиш методи ўқитувчилар янги ўқув материалини баён этишда ва уни мустаҳкамлашда, ўқувчилар билимларини ўзлаштиришни текширишда муҳим воситалардан бири бўлиб ҳисобланиши ҳақида тушунчага эга бўладилар.

Қандай топшириқлар берилади:
Муаммолар белгиланади. Тингловчилар гуруҳларда уни келиб чиқиш омилларини аниқлашади, сўнгра муаммони ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқадилар.

Дарс жараёни ва унинг босқичлари:

Ишнинг номи

Бажариладиган иш мазмуни

Метод

Вақт (минут)

1-босқич: Ташкилий қисм

Тингловчилар давомадини ва синф хонасини дарсга тайёрлигини аниқлаш.

Гуруҳ билан ялпи равишда ишлаш (савол-жавоб) методи

5

2-босқич: Эҳтиёжларни аниқлаш

Мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказиш орқали тингловчиларнинг ушбу мавзуга тайёрлиги ва эҳтиёжлари аниқланади

Ақлий ҳужум методи



5

3-босқич:
Янги мавзунинг баёни



Мавзуни режа асосида ёритиш:
1. 6-синфда масалалар ечиш.
2.7-синфда масалалар ечиш



Катта гуруҳ



15
20





4-босқич: Мустаҳкамлаш



Амалий машғулот:



Ёзма иш



20



5-босқич: Баҳолаш.
Дарс якуни



1. Ёзма ишни баҳолаш



Тақдимот



10



6-босқич: Мустақил бажариш учун топшириқлар (уйга вазифа)

Тегишли адабиётлар тавсия қилинади.




5

Илова

Физика фанидан масалалар турлари ва ечиш методикаси. 6–7-синфлар учун амалиётдаги дарсликда берилган масалаларни ечиш мавзусини ўтиш учун ўқув материали

Физика ўқитишда амалий методлар ичида масалалар ечиш муҳим ўрин эгаллайди.


Билимларни амалий қўллашни билиш – бу онглилик, билимлар мустаҳкамлигининг кўрсаткичидир.
Ҳатто, ўқув материалини онгли, формал бўлмаган ҳолда ўзлаштирилганда ҳам билимларни қўллай олиш маҳорати ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, бунга махсус ўқитиш керак. Билимларни амалий қўллашга ўргатишда физикадан масалаларни ечиш малакаларини ривожлантириш муҳим ўрин эгаллайди.
Масалалар ечишда қўйиладиган асосий мақсад ўқувчилар физик қонуниятларни чуқурроқ тушинсинлар, уларни ажрата олсинлар ва уларни физик ҳодисаларни таҳлил қилишга, амалий масалаларга қўллай олишга ўрганишлардан иборат.
Масалаларни ечиш методи ўқитувчилар янги ўқув материалини баён этишда ва уни мустаҳкамлашда, фронтал лаборатория ва, айниқса, физик практикумни ўтказишда муваффақиятли фойдаланмоқда, масалалар физикадан билимларни ўзлаштиришни текширишда муҳим воситалардан бири бўлиб ҳисобланади.
6-синфда масалалар ечиш намуналари
1. Ҳаракатнинг қандай турларини биласиз?
Ҳаракат тўғри ва эгри чизикли бўлиши мумкин. Ҳаракат текис, ўзгармас ва ўзгарувчан бўлиши мумкин. Ҳаракат илгариланма ва айланма бўлиши мумкин.
2. Автобусда кетаётган ўқувчи қайси жисмга нисбатан тинч ҳолатда бўлиб, қайси жисмларга нисбатан ҳаракатда бўлади?
Автобусга, ҳайдовчига, автобус деворларига, полига, ичидаги йўловчиларга нисбатан тинч.
Йўл, йўлдаги дарахтларга, йўловчиларга, симёғочларга нисбатан ҳаракатда.
3. Пармалаш вақтида мосламанинг шпиндели қандай ҳаракат қилади?
Айланма ҳаракат қилади.
4. Қуйидаги ҳаракатлар: а) соат стрелкаси учининг силжиши, б) бир жойи кенг, иккинчи жойи тор бўлган ариқ ва анҳордаги сув оқими, д) бекатга яқинлашиб келаётган поезд ҳаракати текис ҳаракатга мисол бўла оладими?
а) Соат стрелкаси учининг силжиши текис ҳаракатга мисол бўла олади.
Чунки унинг тезлик катталиги ўзгармайди.
5. Пиёда, автомобил ва самолётлар бир соатда бир хил йўл босиб ўтадими ёки ҳар хилми?
Ҳар хил. Энг катта масофани самолёт, энг кичик масофани пиёда босиб ўтади.
6. Автомобил 54 км/соат тезлик билан ҳаракатланмокда. Бу тезликни м/с да ифодаланг.
7. 15 м/с тезлик билан ҳаракатланаётган велосипедчи 9 км йўлни қанча вақтда босиб ўтади?

8. Трактор 3,6 км/соат тезлик билан узунлиги 120 м бўлган эгатни юмшатмокда. Трактор эгатнинг бошидан охиригача қанча вақтда етиб боради.


9. Масала: Агар водопровод жумрагидан минутига 30 томчи сув томса ва томчининг ҳажми ўртача 0,25 мл бўлса, у ҳолда бир ойда қанча сув исроф бўлади?


10. Масала: “Тико” машинасининг бакида 30 литр бензин бор эди. У Навоийгача борганда бензиннинг 1/6 қисмини сарфлагани маълум бўлди. Тошкентга етиб бориш учун бензин етадими? Навоийгача 100 км. Тошкентгача 560 км.



Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish