Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Малакаларнинг кўчиши ва тормозланиши



Download 1,71 Mb.
bet161/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Малакаларнинг кўчиши ва тормозланиши


Кишининг турли фаолият хилларини амалга оширишида ва фаолият жараёнининг ўзида ҳар хил малакалар ҳосил қилиши ва ўзлаштириши лозим бўлади. Янги малакалар илгари ҳосил қилинган ва мустаҳкамланган малакалар асосида, ҳосил бўлади. Янги ҳосил қилинаётган малакалар илгари ўзлаштирилган малакалар билан маълум муносабатда бўлади. Илгари ўзлаштирилган малакалар, одатда, янги малакалар­ни ўзлаштириш жараёнига таъсир қиладилар. Бизда бор бўлган малакалар янги мала­каларни тезроқ ва мустаҳкам ўзлаштиришга ёки, аксинча, ўзлаштиришни тормозлаб, тўхтатиб қўйишга таъсир кўрсатишлари мумкин.
Илгари мустаҳкамланган малакаларнинг янги малака­лар ҳосил қилишга ижобий таъсир кўрсатиши малакани кўчириш деб аталади.
Бу қонуният аввало шундан иборатки, маълум бир соҳада ҳосил қилинган малака шунга яқин соҳага доир бошқа малакаларни анча енгиллик билан эгаллашга мойиллик туғдиради. Масалан, маълум бир машинада, эпчиллик билан ишлайдиган ишчи бундан кўра мураккаброқ, ёки бошқачароқ машинада ишлашни тез орада ўрганиб олади. Бир хил музика асбобида чалиш техникасини эгаллаган киши бошқа асбобларда чалишни енгиллик билан ўрганади. Маълум бир чет тилни ўрганишда қилинадиган машқлар бошқа тилларни ўзлаштиришни ҳам енгиллаштиради.
Малакаларнинг кўчиш ҳодисасининг бир неча сабаблари бор. Бу ерда турли малакаларни ҳосил қилишда ўхшаш элементларнинг борлиги ва айнан ёки ўхшаш психик жараёнларнинг борлиги катта аҳамиятга эгадир. Масалан, тилларни ўрганишда бир хил алфавит ва айрим товушларни ишлата билиш роль ўйнайди; музикавий малакаларни ҳосил қилишда бир хил нота белгилари, юксак музикавий оҳанг эшита билиш қобилияти, кўриш ва ҳаракат координацияси ва шунинг кабилар катта роль ўйнайди.
Малакаларнинг кўчишига ишнинг ва машқнинг умумий усуллари ҳам ёрдам кўрсатади, Масалан, қандайдир бир чет тилни эгаллашда кишида айрим сўзлар, гаплар талаффузининг бир қатор маҳсус усуллари, ўрганилаётган материални тартибга солиш усуллари ва эсда олиб қолиш усул­лари ҳосил қилинади. Янги тилни ўрганишда шу усулларнинг ҳаммаси кўчирилади ва улар янги тил малакаларини тезроқ эгаллашга ёрдам беради.
Ниҳоят, малакаларни кўчириш учун илгариги малакалар­ни ҳосил қилишда мақсад қилиб тутган йўл катта аҳамиятга эгадир. Ҳар қандай малака орттириш кишини эпчил қилади, яъни уни бошқа малакалар ва хусусан ўхшаш малакаларни эгаллашга уқувлироқ қилади. Илгариги малакаларни ўзлаштириш жараёнида кишида янги малакаларни ўзлаштиришга алоҳида «малака», яъни малакалар ҳосил қилиш лаёқати пайдо бўлади.
Малаканинг кўчиши, яна шунда кўринадики, муайян бир аъзоимизда малака ҳосил қилиш шу ҳаракатларни маҳсус машқларсиз бошқа аъзоларимиз билан ҳам бажара бериш имкониятини туғдиради. Бир аъзоимизни машқ қилдирганимизда бошқа аъзоларимиз ҳам шунга қўшиб машқ қилдирилади. Масалан, ҳар биримиз ўнг қўлимиз билан хат ёзишга машқ қилганмиз, лекин бирмунча ёмонроқ, бўлсада, чап қўлимиз билан ҳам ёза оламиз. Тажриба, масалан, шу нарсани кўрсатганки, ўнг қўлда иккита коптокни отиб ўйнай билиш қобилияти чап қўлга ҳам ўтар экан.
Малаканинг бу хилдаги кўчишининг сабаби шундадирки, малака ҳосил қилиш ўз физиологик механизми жиҳатидан фақат периферия нерв системасигагина боғлиқ бўлиб қолмай, балки марказий нерв системасига ҳам боғлиқ бўлган процессдир. Ҳар хил малакани ҳосил қилишда бутун нерв системаси қатнашади. Бирон-бир якка аъзо, чунончи, қўлнинг ўзигина эмас, балки кишининг бутун вужуди машқ қилади. Бу машқ жараёнида бош мия ярим шарларининг пўстида тегишли динамик стереотип вужудга келади ва у бошқа ўхшаш динамик стереотипнинг ҳосил қилинишига таъсир кўрсатади. Лекин, албатта, энг самарали малака машқ қилдирилган аъзода ҳосил бўлади, чунки бунда машқ марказий нерв системасининг, асосан шу аъзо билан бевосита боғлиқ бўлган периферия қисмлари ўртасидаги ўзаро муносабат
негизида воқе бўлади.
Мустаҳкамлашиб кетган малакалар янги малакалар ҳосил қилишга салбий ва тормозлантирувчи тарзда таъсир қилиши мумкин. Малакаларнинг мана шундай ўзаро салбий муносабатларини, одатда малакалар интерференцияси деб аталади. Бу ерда малакаларнинг ўзаро салбий муносабатлари шундан иборатки, илгари ҳосил қилинган малакалар янги малакалар ҳосил қилишни қийинлаштиради ёки уларнинг самаралилигини пасайтиради. Масалан, агар машинист­ка алфавити маълум тартибда жойлашган машинкада ишлашга одатланиб қолган бўлса, алфавити бошқача тартибда жойлашган машинкага ўтишда катта қийинчиликлар туғдиради.
Бундай тормозланиш ёки интерференциянинг сабаби ма­лакалар ва шу малакаларни ҳаракатга келтирувчи қўзғовчилар ўртасида ҳосил бўлган ассоциациялардан иборатдир. Бу шундан иборатки, агар А қўзғовчиси билан Б реакцияси ўртасида мустаҳкам шартли боғланиш – ассоциация ҳосил қилинган бўлса, бундай ҳолда худди шу Л қўзғовчиси билан янги ҳаракат реакцияси бўлган В ўртасидаги ассоциация қийинчилик билан ҳосил қилинади. Бу ерда ассоциатив тормоз­ланиш содир бўлади.
Интерференциянинг бошқача тури ҳам бўлиши мумкин. Янги малака қандай бўлмасин ҳосил қилинади ва мустаҳкамланади. Лекин шундай бўлишига қарамай, айни шу ма­лакани қўлланиш керак бўлиб қолган пайтда шу малака билан алоқаси бўлган стимул бор бўлса ҳам бу малакани қайта тиклашда (демак, қўлланишда ҳам) бир оз кечикиш ҳосил бўлиши мумкин ёки бўлмаса янги малаканинг ўрнини илгари мустаҳкамланган, аммо ҳозир кераксиз бўлган мала­ка эгаллаб олиши мумкин. Масалан, машинистка баъзан керакли ҳарфнинг ўрнига илгари ишланган бўлак машинка клавиатурасининг худди шу ерда турган бошқа ҳарфни уриб юборади. Бу ерда биз илгари ўзлаштирилган малакани қайта тиклашда содир бўладиган интерференция ҳолатини кўрдик. Бу репродуктив тормозланишдир.
Малакаларнинг интерференция ҳодисаси билан таълим ишида тез-тез тўқнашиб туришга тўғри келади. Масалан, малакаларнинг интерференцияси ёзиш, ўқиш, айрим сўзларни талаффуз қилиш ва шунинг кабилар юзасидан ҳосил қилинган янглиш малакаларни тузатишда кўринади. Бундай ҳолларда айрим малакаларни бошқалари билан алмаштиришга, баъзиларини эса қайта ўрганишга тўғри келади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish