Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet26/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

ПСИХИКАНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ


Психиканинг тараққиёти ҳақида сўзлаганда: 1) ҳайвонлар психикасининг тараққиётини, 2) одам онгининг тарихий тараққиётини, 3) одам психикасининг ёшга қараб тараққий қилишини назарда тутилади.


ҲАЙВОНЛАР ПСИХИКАСИ
Юқорида кўрсатилганидек, психика органик ҳаётнинг тараққиёти жараёнида пайдо бўлган. Органик материянинг анорганик материядан фарқ қиладиган ҳусусиятларидан бири шуки, органик материя сесканувчандир, яъни ташқаридан бўлган таъсирларга сесканиб жавоб беради. Муҳитнинг таъсири билан қўзғалади. Масалан, биттагина ҳужайрадан иборат бўлган амёба ташқи таъсирга жавоб берар экан, шу таъсирга қараб ҳаракатланади ёки ундан кочади.
Органик материянинг бундан буёнги тараққиёт босқичларида янги хосса – сезувчанлик, сезиш хоссаси пайдо бўлади, яъни организмга таъсир этадиган нарсаларнинг хоссаларини акс эттирувчи сезиш қобилияти пайдо бўлган. Бу сезиш хоссаси нерв системасининг куртакларига эга бўлган ҳайвонлар
вужудга келган вақтда, балки ундан ҳам илгарирок энг бошланғич формада пайдо бўлган А.Н.Леонтев гипотезасига кўра, сезувчанлик «…генетик жиҳатдан олиб қараганда муҳитнинг организмни бошқа таъсирлар билан боғловчи, яъни организмнинг муҳитда ориентировка қилишга ёрдам берувчи сигналлик вазифасини ўтовчи таъсирларга сесканувчанликдан бошқа нарса эмас». А.Н.Леонтев сесканувчанликдан сезувчанликка ўтиш бошқача ҳаёт тарихи билан боғлиқ деб кўрсатади ва юксак ташкил топган ҳайвонларда сезувчанлик тараққий этади, сезги аъзолари таркиб топади деб кўрсатади.
Сезиш қобилиятининг пайдо бўлиши психика тараққиётидаги дастлабки даврдир. Кейинчалик ҳайвонлар нерв системасининг тараққийсига ва жумладан сезги органларининг тараққийсига қараб, ташқаридан бўладиган таъсирни акс эттириш, сезиш қобилияти ўсиб, тобора мураккаблаша борди. Масалан, маҳсус сезги органлари бўлмаган энг содда ҳайвонларда, афтидан, фақат умумий, дифференциаллашмаган сезувчанлик мавжуд бўлса керак. Тараққиётнинг анча юқори босқичларида ҳайвонларда сезги органлари пайдо бўлади, нерв системасининг анализ қилиш қобилияти ҳам ўсади. Биологик тараққиётнинг юқори босқичларида ҳайвонларнинг баъзи турларида сезги органлари ҳайрон қоларлик даражада такомиллашади. Масалан, бургутнинг кўриш органи, итнинг ҳид билиш органлари ва хоказо.
Нерв системасининг сезги органларининг тараққиёти, шу билан бирга ҳайвонлар психикасининг ҳам тараққиётига, ҳайвонларнинг ҳаёт кечириш тарзига, шу ҳайвонларнинг қаерда, қандай яшашига, қандай озиқланишига, қандай овқат топишига, кимга қарши курашишига ва шу кабиларга боғлиқдир. Масалан, паррандалар умрининг кўп қисмини ҳавода, учиб юриб ўтказади. Бундай ҳаёт кечириш бепоён бўшлиқларда адашмаслик заруриятини туғдиради. Шунинг учун ҳам паррандаларнинг, айниқса йиртқич ва кўчиб юрадиган паррандаларнинг кўрув органи ва кўриб идрок қилиш ҳусусиятлари ҳам тараққий қилгандир. Маймунлар асосан дарахтларда ҳаёт кечиради. Шунга кўра, маймунларнинг кўз билан чамалаш, ҳаракатларни уйғунлаштириш ва чаққон ушлаб олиш ҳусусияти, дарров вазиятга қараб иш кўриш қобилияти пай­до бўлган. Ҳайвонлар психикасининг тараққийсида теварак-атрофдаги табиат ҳусусиятлари, ўша турга кирадиган ҳайвонларнинг биргалашиб яшаши катта аҳамиятга эгадир. Уй ҳайвонлари психикасининг шаклланишида одамзод муҳити катта роль
ўйнайди. Бир шароитдан иккинчи бир шароитга кўчиб ўтган ҳайвонларнинг психикаси ҳам бир қадар ўзгариши мумкин.
Ҳайвонлар ўз турига кирадиган ҳайвонлар тўдасидан четда ўсганда уларнинг ҳатти-ҳаракатида баъзи бир ҳусусиятлар пайдо бўлади. Уй ҳайвонлари доимо одамга яқин юрганидан, уларнинг ҳатти-ҳаракатлари шу турга кирадиган ёввойи ҳайвонлар ҳатти-ҳаракатига қараганда жуда ҳам бошқача бўлиб туюлади.
Ҳайвонларда бўладиган ҳатти-ҳаракатларнинг икки хил формасини, яъни туғма (ёки наслдан-наслга ўтадиган) ҳатти-ҳаракатлар билан ҳайвонларнинг ўз тирикчилиги тажрибаси натижасида пайдо қиладиган (ёки ҳосил қиладиган) ҳатти-ҳаракатларни бир-биридан фарқ қилмоқ керак. Аммо туғма ҳатти-ҳаракатлар формалари билан ҳайвонларнинг ўз тирикчилиги тажрибасида ҳосил қилинган (индивидуал) ҳатти-ҳаракатлар формаларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ярамайди. Туғма ҳатти-ҳаракатлар формаларининг ўзгариши ва индивидуал ҳусусиятларга айланиши мумкин, инди­видуал ҳатти-ҳаракат формалари эса туғма ҳатти-ҳаракатлар формалари заминида ҳосил бўлади. Буни қуйида кўрамиз.
Ҳайвонлар ҳатти-ҳаракатининг асосий туғма формаси инстнктлардир. Ҳайвонларнинг ўз тирикчилиги тажрибаси натижасида ҳосил бўладиган (индивидуал) ҳатти-ҳаракат шаклларига кўникмалар ва куртак ҳолдаги фаҳм билан алоқадор ҳаракатлар киради.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish