Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet193/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Идеалистлар. Сократ ва Платон
Идеалистик философиянинг асосчилари, антик дунёнинг иккита буюк мутафаккири Сократ (469 – 399 й.) ва Платон (427 – 347 й.)лар ҳам Демокрит билан деярли бир вақтда яшадилар ва ижод этдилар. Булар қулдорлик аристократияси мафкурасининг намояндалари эдилар.
Сократ ҳам, Платон ҳам жон ва тан мутлақо ҳар хил, ҳатто қарама-қарши бўлган иккита моҳиятдир, деб таълим берганлар. Тана моддийдир, уни ташқи сезги органлари билан идрок қилиши мумкин: уни кўриш ва сезиш мумкин, у физик жисмдир.
Жон моддий эмас, балки руҳийдир: уни сезги органлари ёрдами билан идрок қилиш мумкин эмас. У танага қарама-қарши бўлиб, физик жисм эмас, балки метафизик, сезиб бўлмайдиган нарсадир. Жон моддий дунёга эмас, балки бошқа идеал дунёга, ҳақиқатан яшаётган идеялар (ғоялар), «образлар» дунёсига тааллуқлидир. Жон инсон танасига ўша дунёдан келиб қўшилади. Унинг тана билан бирга бўлиши вақтинчаликдир, тана ўлиши билан жон яна идеал дунёга қайтиб ке­тади.
Ердаги ҳаёт давомида жон танага маҳкум этилган, у зиндондаги нарса каби, доимо идея (ғоя) лар дунёсига чиқиб кетмоқчи бўлиб интилиб туради.
Ўз онгини ошириш йўли билан шу дунё ҳақида эслаш инсонга ҳақиқий демак, Платон фикрича, ҳақиқий билимнинг бирдан-бир манбаи – идеялар дунёсидир. Бизнинг атрофимиздаги дунёни сезишимиз ва идрок қилишимиз эса, фақатгина ўзгариб турадиган беқарор ҳодисалар ҳақида билим беради, холос.
Бироқ жоннинг (руҳнинг) идеал ҳолда намоён бўлиши кўпчилик кишиларда тўсилиб турилиши ва моддий танага бўйсундирилиши мумкин. оқибатда, жон идеялар дунёсини гўё эсдан чиқариб, материяга ғарқ бўлмоғи мумкин.
Шунинг учун ҳам ер юзидаги ҳаёт шароитларида инсон жони, материяга қанчалик ғарқ бўлиш даражасига қараб, гўёки уч қисмга бўлинади. Ҳар бир кишида уларнинг ҳар бири ҳар хил даражада намоён бўлади. Энг олий қисми – бу инсоннинг (ғоя) идеяларни кўриш - билиш даражасигача кўтарила олиш қобилиятига эга бўлган юксак ақлдир, жоннинг бу қисми инсоннинг бошидан ўрин олади; жоннинг фаол қисми, ғазаб, шуҳратпарастлик, олийжаноблик эҳтирослари ва маънавий фазилатлар манбаидир, у юракда жойлашган. Жоннинг учинчи қисми турли ҳуш-ноҳуш ҳислар. У ҳис ва кайф-сафога доир ҳис-туйғулар манбаи бўлиб, қоринда жойлашган бўлади.
Жоннинг қайси қисми устун чиқишига қараб, кишининг ҳар хил индивидуал хусусиятлари – ҳаётининг йўналиши, характери, майл ва қобилиятлари пайдо бўлади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish