Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet189/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

4. Қизиқиш-ҳавасларнинг ўсиши
Болалар бир яшарлик вақтларидаёқ ёрқин, таъсирли, ўткир товушли, ҳаракатли нарсаларга ва биринчи марта кўрган нарсаларига қизиқадиган бўлади. Шунингдек, бола эндигина қила бошлаган бир хил ҳаракатларни қайта-қайта такрорлай беришга ҳам қизиқади. Бундай бевосита қизиқишлар болаларнинг таъсирли буюмларга ихтиёрсиз диққат қўйишида, уларни идрок қилишида ва ўзининг қилаётган ҳаракатидан завқ қилишда кўринади.
Болалардаги бирмунча барқарор қизиқишлар эса уларнинг ёши улғайиб бориши, атроф муҳитнинг таъсири билан ўқиш ва тарбия жараёнида пайдо бўла бошлайди.
Болалик даврида қизиқиш-ҳавасларнинг ўсишига боланинг атрофидаги одамларда бўлган қизиқиш-ҳаваслар катта таъсир кўрсатади. Атрофдаги одамларнинг бундай таъсирлари айниқса боладаги ўсиб келаётган қобилият ва лаёқатларга мос бўлса, унинг қизиқиш-ҳавасларининг таркиб топишида, кўпинча, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Болалар мактабгача тарбия ёшиданоқ, катталар нима қилса, ўзларининг ўйин фаолиятларида шуларни акс эттира бошлайдилар. Жамоатчиликнинг янги қурилишларига бўлган зўр қизиқишлари болаларнинг сув, тўғон, ҳовуз сингари нарсалар билан қизиқишларига катта таъсир этади. Жамоатчиликнинг сунъий Ер йўлдоши учирилишига, космонавтларимизнинг қаҳрамон она парвозларига қизиқиш айниқса болаларнинг қизиқиш-ҳавасларига зўр таъсир кўрсатади. Тўғри, болаларда бўладиган қизиқишлар ҳали қисқа муддат давом этадиган ҳаваслар бўлиб, бундай «қизиқишлар» тез гуруллаб кетиб, тез сўниб қолиши мумкин. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда қизиқиш муайян бир нарсалар билан қисқа бир муддат қизиқиш тарзида таркиб топа бошлайди.
Албатта, ҳали уларда узоқ муддат давом этадиган, барқарор қизиқишларнинг бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки, уларнинг ҳали тажриба ва билимлари ниҳоятда кам, келгуси ҳақида орзу ҳали уларда кўринмайди.боқча ёшидаги болаларни келгусидаги нарсалар эмас, ҳозирги нарсалар қизиқтиради.
Бирмунча барқарор қизиқиш болаларда мактаб ёшида, асосан, ўқиш жараёнида таркиб топа бошлайди.
Бола мактабга энди муайян мақсад билан боради. Энди унда мактабга, ўқишга қандайдир қизиқиш пайдо бўлади.
Бошланғич синфларда ўқиш жараёнида бола қайси фандан муваффақият қозонса, ҳаммадан кўпроқ ўшанга қизиқади.
Билимларни муваффақият билан ўзлаштириш ўқувчи болани ҳар доим хурсанд қилади. Муваффақиятдан завқланиш ўқувчида ишга қизиқиш туғдиради, бинобарин, муваффақиятдан завқланиш қанчалик кучли бўлса, ишга қизиқиш ҳам шунчалик кучли бўлади. Ўқувчиларда қизиқиш ўқув фанларининг мазмуни билан ҳам, ўқитиш методлари билан ҳам ҳосил қилинади. Ўқув фанларига бўлган қизиқиш дастлаб бевосита қизиқиш бўлиб, машғулот жараёнининг ўзида ҳузур қилишда намоён бўлади. Кейинчалик, машғулотлар давомида, ўқув фанларининг мазмуни, аҳамияти борган сари кўпроқ англашилиб боради. Шу билан бирга болада маълум бир ўқув фанига бўлган қизиқиш ҳам давомлироқ бўла бош­лайди. Кейинчалик эса қизиқиш энди шахснинг муайян нарсага тобора барқарор диққат-эътибор бериши тарзида таркиб топа бошлайди.
Болаларда бундай қизиқиш дастлаб бир қанча ўқув фан­ларига бирданига ёки олдинма-кейин туғилиши ва сўнгра эса барчасига баравар қизиқиш пайдо бўлмоғи мумкин. Ўқувчиларда ҳамма билимларга, умуман билимга қизиқиш мана шундай туғилади.
Кичик ёшдаги ўқувчилардаёқ келгусида ким бўлиш масаласига қизиқиш кўрина бошлайди. Улардаги бундай қизиқиш ўз ота-оналари ва катта ёшдаги мактабдошларининг гаплари таъсири билан, шунингдек, турли касбдаги кишилар: бинокорлар, врачлар, ўқитувчилар, тракторчилар, комбайнчилар, ўқувчи ва бошқаларнинг қилган ишларини кузатишлари натижасида пайдо бўлади.
Келгусида бундай касб-ҳунар эгаси бўлиш масаласи даст­лаб болаларнинг фақат орзу-хаёли, болалар идеали сифатида воқе бўлади. Боладаги касбга бўлган дастлабки қизиқишлар ҳали уларнинг ўқиб-ўрганаётган фанлари билан боғланади. Шунинг учун ҳам улардаги бундай қизиқиш уларнинг дарс ўзлаштиришларига таъсир кўрсатмайди.
V-VIII синф ўқувчиларидаги қизиқишларнинг ўсиши учун ўқув машғулотлари билан бир қаторда, турли тўгаракларда: техника, адабиёт, санъатшунослик сингари тўгаракларда ўтказиладиган машғулотлар ҳам катта аҳамиятга эга.
Ўқувчиларда пайдо бўла бошлаган қизиқишлар маълум бир тўгаракни танлашда аниқланади, тўгараклардаги машғулотлар вақтида эса бу қизиқишлар ўсиб мустаҳкамланади, анча барқарор тус олиб боради.
Ўқувчилар мактаб ёшида билим ва тажрибалар тўплаши, умумий ақлий савиясининг кенгайиши муносабати билан атрофдаги кишилар билан анча ва мураккаб алоқа боғлай бошлайдилар, ҳаётнинг турли соҳалари ва фаолият турлари билан танишадилар, хилма-хил қизиқишларга эга бўлган кишилар билан учрашадилар ва ҳар хил касблар би­лан танишадилар. Буларнинг ҳаммасини ўқувчилар фақат ўзларининг бевосита кузатишлари йўли билангина билиб қолмай, балки катталарнинг ҳикояларидан, ўзларининг ўқиган китобларидан ҳам билиб борадилар.
Шундай қилиб, ўқувчиларда муайян ўқув фанларига ёки умуман билимга бўлган бевосита қизиқишлар билан бирга муайян касбга, ҳаётнинг муайян соҳасига қизиқиш мана шундай вужудга келади.
Болаларда пайдо бўлган касбга қизиқиш эса, ўз навбатида, танлаган касбни эгаллашнинг шарти бўлган муайян билимларга қизиқишни активлаштиради.
Мактаб болаларидаги қизиқишлар фақат юқорида баён этилган тартибдагина ҳосил бўлиши шарт эмас, балки бош­қа йўллар билан ҳам ҳосил бўлмоғи мумкин: чунончи, болада турли фаолиятга, касбга қизиқиш дастлаб атроф-муҳитнинг таъсири билан ҳосил бўлмоғи ва сўнгра бу қизиқиш билимга, ўқув фанига, тўгарак машғулотларига қаратилмоғи мумкин. Бундай қизиқишлар ўқиш ва тўгарак машғулотларига қатнаш давомида яна мустаҳкамланиб, қатъийланиб, анча кучли ва барқарор тус олмоғи мумкин.
V–VI синф ўқувчиларидаги қизиқишлар ҳали унча барқарор бўлмайди. Бундай қизиқиш-ҳаваслар кўпинча бирданига бошланиб кетади ва шунингдек, тез йўқолиб ҳам кетади. Боладаги бир қизиқиш ўрнини бошқа бир қизиқиш эгаллайди. Шунинг учун ҳам қизиқишларни тарбиялаш, яъни болада ижобий барқарор қизиқиш-ҳаваслар пайдо қилиш зарурдир.
Албатта, тўғри йўлга қўйилган таълим ишларининг ўзиёқ ўқувчиларда қизиқишлар тарбиялайди. Ҳар қайси ўқув фани ва ҳар қандай билим қизиқарлидир. Ўқувчиларда қизиқиш пайдо қилиш ва уни барқарор қилиш ўқитувчиларга боғлиқ. Ўқувчиларда қизиқиш пайдо қилиш ва унинг барқарорлигини сақлаб қолиш учун аввало ўқитиладиган дарсларнинг эмоционал, ёрқин ва жонли бўлиши, ўқувчиларга бериладиган материалларни амалиёт билан боғлаб бориш, сўнгра эса ўқиб ўрганиладиган фанларни турмушнинг турли соҳаларидаги ролини, кўрилишимиздаги аҳамиятини билимларнинг келгусида касб эгаллаш ва маълумотни ошириш учун зарурлигини англаб олиши катта аҳамиятга эгадир.
Масалан, физика дарсида М.Г.Давлетшин томонидан маҳсус психологик тажрибалар ўтказилиб, бунда у физиканинг техникада қўлланишига ўқувчилар эътиборини жалб этиш йўли билан мактаб болаларида техникага қизиқиш анча ортганлигини кўрсатади. Техникага қизиқувчи ўқувчилар сони 14% га ошди. Шу билан бир қаторда тажриба олиб борилган группадаги ўқувчиларнинг қизиқиши чуқур бўлганлиги ва бундаги мотивлар ҳам анча онгли бўлганлиги аниқланган. Физика фанини ўқитишда бундай ишлар олиб борилмаган группа ўқувчиларида эса техникага қизиқиш анча паст бўлганлиги аниқланган.
Ўқувчиларда фанга қизиқишни пайдо қилиш ва унинг барқарорлигини сақлаб қолишда ўқитувчининг фанга бўлган муносабати катта роль ўйнайди. Агар ўқитувчи ўз фанини севса, унга қизиқса, у вақтда ўқитувчиларда ҳам шу фанга кўп даражада барқарор қизиқиш, умуман ва шу билим билан боғлиқ бўлган вазиятда қизиқиш-ҳавас пайдо бўлади.
Ўсмирлик даврида фанга бўлган қизиқиш мустаҳкамланиш билан бирга, келажак касбга бирмунча барқарор қизиқиш шакллана бошлайди.
VII–VIII синф ўқувчилари келгусида ўзларининг қиладиган ишлари ва касблари тўғрисида жиддий ўйлай бошлайдилар. 14–15 ёшдаги ўсмирларнинг келажаги масаласи оила шароитида ҳам жиддий муҳокама мавзуи бўлиб қолади.
IX синфларда касб танлаш ўқувчиларнинг асосий масаласи бўлиб қолди. Улар ўқишни давом эттириб, тўлиқ ўрта маълумот олсаммикан, ёки бирон касб ҳунар мактабига кириб ўқисаммикан, ё бўлмаса, корхонага ишга кирсаммикан деган масала устида ўйланадилар.
Бордию, ўқувчи ўқишини давом эттиришга қарор қилган бўлса, у вақтда унинг олдида қандай ишлаб чиқариш ихтисоси берадиган ўрта мактабга кирсаммикан, деган масала туғилади. Агар ўқувчи ишлаб чиқаришга киришга жазм қилса, у вақтда қандай корхона ва қандай ихтисосни танлашим керак, деган саволни ҳал этиши керак бўлади. Ишлаб чиқаришга киришни қарор қилган ўсмирларимизнинг кўпчилиги ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўрта мактабда ўқишни ҳам давом эттиришга қарор беради.
Ўсмирлар ўзларига касб танлаб олишда, албатта, ота-оналарининг, яқин кишиларининг, биринчи навбатда, ўқитувчиларининг, тарбиячиларининг ёрдамларига (маслаҳатларига, йўл-йўриқ кўрсатмаларига) муҳтож бўладилар.
Албатта, бола ўз қобилияти ва кучига мувофиқ келадиган ва маълум даражада таниш бўлган касбни танласа яхши бўлади. Киши ўзи машғул бўладиган ишини севса, бу иш унга хурсандлик, мамнунлик баҳш этади, киши жуда катта ташаббус кўрсатади, чарчамай, ғайрат билан ишлайди».
Ўқитувчининг дарс жараёнида ўқувчиларга берадиган билимларини ва амалиёт билан яхшилаб олиб борадиган ва илмий, техника, бадиий тўгараклар яхши йўлга қўйилган мактабларда болалар анча тўғри ва муваффақиятли равишда касб танлашлари мумкин. Касб танлаш масалаларига бағишлаб маҳсус ташкил этиладиган маъруза, суҳбат ва экскурсиялар ўқувчиларга катта ёрдам беради.
Юқори синф болалари ҳаётида касб-ҳунарга қизиқишлари катта ўрин эгаллайди.
Мактабларимизнинг ҳозирги вақтдаги вазифаси ўқувчиларга фақат назарий билимлар беришгина бўлмай, балки уларни турмушга конкрет меҳнатга тайёрлаш ҳамдир. Катта ёшдаги ўқувчи болалар мактабни битиргач ўзларининг унумли меҳнатда иштирок этишлари кераклигини яхши биладилар. Шунинг учун улар ўқиб турган вақтларидаёқ ишлаб чиқаришга қатнашувлари лозимлигини тушунадилар.
Лекин ўсмирлар фақат яқин келажакдаги ҳаёт ва фаолиятлари тўғрисидагина эмас, балки узоқ келажакдаги ҳаёт ва фаолиятлари тўғрисида ўйлаш ва орзулар қилишга мойил бўладилар.
Шунинг учун ҳам, ўрта мактабнинг юқори синфларида ўқиб юрган пайтларида ўқувчиларнинг бирлари мактабни битириш билан бир-икки йил ишлаб, меҳнат стажига эга бўлгач, тегишли олий мактабга киришга, иккинчи бирлари эса ишга кириб, ишлаб чиқариш ишини кечки ёки сиртқи олий мактабларда ўқиш билан бирга қўшиб олиб боришга қарор берадилар. Қишлоқ ўрта мактабларини битирувчи йигит-қизларимизнинг ичида мактабни тамомлагач, ўз қишлоқларида қолиб ишлашга жазм қилувчилар оз эмас. Бундай ёшларимизнинг кўпчилиги ўз ишларини сиртқи ўқиш, айниқса қишлоқ хўжалиги олий мактабларида сиртқи ўқиш билан бирга қўшиб олиб боришга қарор берадилар. Умумий таълим мактабини тамомловчи ёшларимизнинг кўп­чилиги ўз ихтисосларини тўғридан-тўғри ишлаб чиқаришга, ўзларининг амалий меҳнат фаолиятлари жараёнида оширишни кўнгилларига тугиб оладилар.
Катта ёшдаги ўқувчиларга, шунингдек VII – IХ синф ўқувчиларига ҳам бўлғуси касбни танлашда ота-оналари, ўқитувчилари ва бошқа яқин кишилари ёрдамлашадилар, юқори синф ўқувчилари улар берган маслаҳат ва кўрсатмаларини ҳисобга олиб, кўпчилик ҳолларда қатъий қарорни ўзлари қабул қиладилар. Улар бу қарорни қабул қилишда амал қиладиган мотивларини асослаб бера оладилар.
Юқори синф ўқувчилари ҳар хил касблардан, айниқса ўзлари танлаган касблардан яхши ҳабардор бўладилар. Улар ўзларига бирон бир касбни танлабгина қолмай, балки шу билан бир қаторда бу танланган касблари қандай билимлар талаб этиши ва шу касбнинг қай соҳада кўпроқ фойда келтириши масалалари билан ҳам қизиқадилар.
Ўқитувчиларда келажак касб танлаш жараёни айрим фанларга, айниқса ўзлари танлаган касб билан боғлиқ бўлган фанларга бўлган қизиқишларини активлаштиради. Шу билан бирга юқори синф ўқувчиларининг ўзларига олдиндан касб танлашлари, шу ҳақда ўйлаш, фикр юритиш жараёнининг ўзи уларнинг характерларини таркиб топишига таъсир кўрсатади.
Ўқувчиларнинг қизиқишлари уларнинг қобилиятларининг ўсиши, дунёқарашнинг таркиб топиши муносабати билан ўсиб боради.
Ёш йигит-қизларимиз умумтаълим, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига кириб, ўрта мактабни битириб етук, унумли меҳнатда иштирок этишга тайёр бўладилар ва ўз келажак ҳаёт йўлларини белгилаб оладилар. Ёшларимизнинг бундан буёнги индивидуал қизиқиш ва қобилиятлари уларнинг касб фаолиятларида мустаҳкамланиб боради.
Ёшларимизнинг қизиқишлари ғоят хилма-хилдир. Лекин улардаги бу хилма-хил қизиқишлар жамиятимизни яна ҳам гуллаб яшнашида умумий мақсадлар билан қўшилиб боради.



Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish