Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet186/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

II. ҚИЗИҚИШ – ҲАВАС
1. Қизиқиш ва ҳавас тўғрисида умумий тушунча
Қизиқиш-ҳавас иборасини биз кўпинча мароқли, ажойиб ёқимли маъноларда ҳам ишлатамиз. Қизиқ спектакл, мароқли роман, ажойиб одам ва ҳоказолар деганимизда, одатда, шу маънода гапирамиз.
Бундай маънода тушуниладиган қизиқиш-ҳавасни бевосита қизиқиш-ҳавас ёки қисқа муддатли қизиқиш-ҳавас деймиз, Бу хилдаги қизиқиш-ҳавас, асосан, кишидаги ихтиёрсиз диққат жараёнида рўй беради ва у кишининг индивидуал хусусиятлари таркибига кирмайди.
Бевосита қизиқиш - ҳавасни узоқ муддатли, нисбий барқарор қизиқиш-ҳавасдан фарқ қилмоқ керак. Ўзига хос тор маънода ишлатиладигаи қизиқиш сўзи аслида шу хилдаги барқарор қизиқиш-ҳавасни билдиради.
Қизиқишнинг бу хили (барқарор қизиқиш-ҳавас) шахснинг диққат эътиборини муайян нарсага, воқелик ва ҳаётнинг муайян соҳасига, муайян бир фаолиятга бирмунча узоқ вақт ва барқарор қаратилишида ифодаланади.
Қизиқиш-ҳавас, жумладан, кишининг ўзини қизиқтирган нарсага эришувига доимо интилишида, бу нарсани билиб ишга, шу нарсани ўзига яқинлаштириш ва уни эгаллаб олиш учун ҳар доим интилишида ифодаланади.
Одамларга хос бўлган турли хил қизиқишлар орасида ҳар бир кишининг бирон-бир соҳага асосий қизиқиш-ҳаваси бўлади.
Шундай қизиқиш-ҳаваснииг бўлиши шахснинг индивиду­ал хусусиятинн ташкил этади.
Индивидуал қизиқиш-ҳавас – кишининг ўз ҳаётида, дунёда маълум бир нарсани энг муҳим, энг қимматли ҳисоблаб, шу нарсага эришмоқ, учун интилишидир.
Шахснинг асосий ҳаёт йўли индивидуал қизиқиш-ҳавасларида намоён бўлади.
Қизиқишнинг бу тури фаолиятининг уни қизиқтирган нарсага мойиллигида, шу нарсани эслаганда ҳар доим ёқимли туйғулар ҳис қилишида, шунингдек, шу нарса ва у билан боғлиқ бўлган ишлар ҳақида доим гапиришга мойилликда кўринади.
Бу қизиқиш бутун диққат эътиборимизни ўша бизни қизиқтирган нарсага қаратишимизда, шу нарсага нимаики яқин алоқадор бўлса, шуни тез-тез эсга олишимизда, хаёлимизнинг ҳадеб шу нарса теварагида айланаверишида, фикримизни ўша биз қизиқтирган нарса билан боғлиқ бўлган масалалар жуда ҳам чулғаб олишида ифодаланади.
Индивидуал қизиқишни кишидаги диққатнинг индивиду­ал хусусиятлари билан, ёки туйғу-ҳислар билан ёки ундаги орзу, интилишлар билан айнан бир нарса деб тушуниш ярамайди. Қизиқиш-ҳавас – шахснинг индивидуал хусусияти бўлиб, унинг диққат-эътибори реал оламдаги муйаян бир соҳага муттасил қаратилишидир. Лекин кишидаги бу хил қизиқиш-ҳавас унинг диққат-эътиборида ҳам, ҳиссиётларида ҳам, интилишларида ҳам, фикрларида ҳам, фаолиятларида ҳам намоён бўлади.
Қизиқиш ҳаммадан кўра кўпроқ кишининг касби, ихтисоси бўйича қиладиган меҳнати, ўқиши билан боғлиқ бўлади. Одамда шахсий қизиқишлар билан бирга, у ижтимоий озод бўлгани туфайли, унга яна ижтимоий, сиёсий ва маънавий қизиқишлар ҳам хосдир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish