Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Характернинг ўсишида намунанинг аҳамияти



Download 1,71 Mb.
bet181/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Характернинг ўсишида намунанинг аҳамияти
Юксак иродавий ва аҳлоқий сифатлари билан ҳаммага манзур бўлган кишилар намунаси ўз-ўзида характер тарбиялашнинг (умуман ўз-ўзини тарбиялашнинг) жуда муҳим воситасидир. Одамлар ўз интилишлари ва ҳатти-ҳаракатларида ўша ҳаммага манзур бўлган кишиларга тақлид қилишлари керак.
«Зоя Космодемьянская образи, - деб ёзади бир ўқувчи қиз, - ҳамма вақт менга тўғри йўл кўрсатиб туради. Мен ҳамма вақт ўз ҳатти-ҳаракатларим ёки ўртоқларимнинг ҳатти-ҳаракатларига баҳо бераётганимда, зоя бизнинг ўрнимизда бўлганида нима қилган бўлар эди, деб ўйлайман. Агар у бизнинг йўлимизни тутса, демак, биз яхши қилганмиз, борди-ю бошқача йўл тутса, бинобарин, биз хато қилган бўламиз. Шу тамойилга амал қилиб иш тутиш ўз характеримни тарбиялашга ёрам бермокда».
Учувчи Серов ўз дўсти ва устози Чкаловга мурожаат қилиб шундай деган эди: «Мен кўп нарсани сендан ўргандим, бир вақтлар мен сенинг юриш – туришингга, қилиқларингга, ҳамма нарсангга тақлид қилар эдим. Сен мен учун ҳар доим идеал бўлгансан ва шундай бўлиб қоласан. Мен сенинг - Чкаловнинг таъсирингда ўсдим, вояга етдим. Сен менинг қалбимдан шунқор қалб эгаси, илмли инсон идеали сифатида жой олдинг».
Ўз-ўзини тарбиялаш билан шуғулланувчи кўпчилик ёшларимиз Н. Островскийнинг «Пўлат қандай тобланади» романининг Павел Корчагинни, Б.Полевойнинг «Чин инсон қиссаси»даги Мересцевни, А.Фадеевнинг «Ёш гвардия» романидаги қаҳрамонларни ва шунинг сингари кишиларни тақлид учун ҳаммага намуна қилиб оладилар.
Ота-оналар, ўқитувчилар, тарбиячилар, болаларга тақлид учун мисол бўла оладилар, албатта. Шунинг учун ота-оналар ҳам, ўқитувчилар ҳам, тарбиячилар ҳам ўз ҳатти-ҳаракатларида ўзбек кишисининг ижобий сифатларини намойиш қилишлари лозим. Бундай сифатларни намойиш қилиш учун эса кишининг ўзи уларни эгаллаган бўлиши керак. Сўзлар воситасида ҳар бир нарса ўргатилса, намуна ёрдамида тақлидчанликка қизиқиш уйғотилади, дейдилар.
Характерни тарбиялаш ва ўз-ўзини тарбиялашда фақат қандай хислатларни ўстириш кераклигини англаб етишнинг ўзигагина кифоя қилмайди, ижобий характер намуналарини билишнинг ўзигина кифоя қилмайди, айрим характер ҳисларининг қимматли эканлигини тушунишгина ҳам кифоя қилмайди, балки яна шу хислатларга мувофиқ иш қилиш, бу хислатларга эга бўлиш учун кўп машқ қилиш ҳам керак бўлади. Киши характери кишининг фаолиятларида, унинг бошқалар билан қиладиган муносабатларида намоён бўлади ва айни шу фаолият ва муносабатларда таркиб топади.
Инсоннинг яхши характер фазилатлари Ватанимиз гуллаб-яшнашида фаол иштирок этиш жараёнида таркиб топади.



Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish