Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet138/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

XI. ҲИСЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ.
Бизнинг психик ҳаётимизда ҳислар алоҳида ўрин тутади. Бизнинг интеллектуал жараёнларимизда объектив дунё сезгилар, идроклар, тасаввурлар ва фикрлар тариқасида инъикос қилади. Интилишлар ва ирода жараёнларида одам ўз миясида инъикос (акс) этаётган дунёга таъсир қилади. Ҳислар эса одамнинг ўз атрофидаги объектив воқеликка ва ўзи­га муносабатидан ҳосил бўладиган туйғулардир.
Шу билан бир вақтда бу туйғулар шахснинг қуруқ, мазмунсиз ҳолати эмас: ақлий жараёнларнинг ҳаммаси – сезги ва идроклар, хотира, тафаккур ва нутқ хилма-хил эмоционал компонентлардан (ёки моментлардан) таркиб топади.
Ҳислар бўлмаганида эди бизнинг идрок қилишимиз, хоти­ра, тафаккур, тасаввур жараёнлари нурсиз, жонсиз бўлиб қолур эди, сезилмайдиган бўлиб ўтар эди ёки умуман вужудга келмас эди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳислар идрокимизнинг ёрқин ва жуда тўлиқ бўлишини таъминлайди, тез ва мустаҳкам эслаб олишимизга таъсир қилади. Эмоционал туйғулар билан биргаликда эслаб қолинган нарсалар хотирамизда тез ва мустаҳкам ўрнашиб қолади. Хотирамиздаги нарсаларни кўз олдимизга тез келтириш ҳисларга боғлиқдир. Ҳислар фантазиямизни ишга солади. Фантазия образлари эмоционал ҳислар туфайли ёрқин ва жонли бўлиб қолади ёки, аксинча, тафаккур жараёнларини тўхтатиб қўяди. Ҳислар фикрларимизнинг ёрқин ва жонли бўлишини таъминлайди.
Ҳислар нутқимизни бурро қилади, нутқимизнинг ишончли, ёрқин ва жонли бўлишини таъминлайди. Ҳислар тафаккур ва ирода билан биргаликда бизнинг ҳаракатларимизни туғдиради ва рағбатлантиради. Биздаги беихтиёр ҳаракатларнинг кўпчилиги эмоционал ҳаракатлардир. Ирода ҳаракатларининг кучи ва шиддати кўп жиҳатдан ҳисларимизга боғлиқдир.
Мана шу интеллектуал ва ирода жараёнларида ҳисларнинг ўзи ҳам сермазмун бўлиб қолади, интеллектуал ва иро­да компонентлари билан тасаввурлар, тушунчалар, интилишлар билан бойиди. Ҳислар инсон ҳаётининг мазмунини бойитади. Эмоцианал кечинмалари оз ва кучсиз бўлган кишилар қуруқ, майда гап кишилар бўлиб қоладилар, ўз фаолиятларида ва ўзларининг айрим ҳатти-ҳаракатларида формалист бўлиб қоладилар.
Аммо кишининг ҳаётида турли ҳислар турлича аҳамиятга эга бўлади, Ижобий ҳислар, масалан, хурсандлик, руҳланиш бизнинг ҳаётий, ижодий фаолиятимизни оширади. Аксинча, салбий ҳисларнинг кўпи ҳаётий, ишчанлик фаолиятимизни пасайтириб юборади, Масалан, ҳавотир, ғамгинлик, ташвиш, маъюслик, ўз кучимизга ишонмаслик ҳислари мана шундай салбий ҳислардир.
Ҳислар одам фаолиятининг ҳамма турларида катта роль ўйнайди, ўйинларни, ўқиш ва ўрганишни ҳамда меҳнатни жонлантиради ва активлаштиради. Ҳислар заиф бўлганида одамнинг фаолияти бўшашиб кетади, яъни одам ланж бўлиб қолади.
Болаларнинг ўйинлари эмоцияларга бой ҳаракатлардир. Ҳислар ўйинларнинг туғилишига сабаб бўлади ва айни вақтда шу ўйинларнинг ўзи болаларда хилма-хил ижобий туйғулар туғдиради. Бу туйғулар эса болаларимизга тетиклик ва ҳушчақчақлик бағишлайди.
Меҳнатда ҳам ҳисларнинг аҳамияти каттадир. Ижобий ҳислар ғайратимизни, меҳнат қобилиятимизни оширади. Ижобий эмоционал ҳолатда ишлаётган кишининг меҳнати сермаҳсул бўлади ва кишини камроқ чарчатади.
Одамда мақсадга муайян ижобий эмоционал муносабат бўлгандагина бундай мақсад актив ижодий фаолиятни вужудга келтиради. Ижод қилмоқ, яратмоқ учун кишининг ўз ишига меҳр-муҳаббати зўр бўлиши, ижодкорлик машаққатлари ва шодликларидан завқланиши керак. Халқимизнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти таъсирчан эмоционал туйғуларга бойдир. Меҳнатдаги хурсандлик ва руҳланиш янгилик ҳисси, ўртоқлик ва дўстлик ҳисси, миллий ифтиҳор ҳисси ватанпарварлик ҳисси кишиларимиз ҳаётининг мазмунини ташкил этади. Янгилик ҳисси бўлмаган одамларга салбий назар билан қараймиз, ватанпарварликка қарши ҳар қандай ҳаракатларни кўрганимизда, айрим кишиларнинг қўрқоқлик қилганлигини, уларда ўртоқлик ва дўстлик ҳислари йўқлигини кўрганимизда биз бунга ғазабланамиз ва бундай кишилардан нафратланамиз. Эмоционал руҳланиш ва завқ бизда илғорлар ва новаторлар ҳаракатининг ўсишига ва ривожланишига олиб келган сабаблардан бири бўлди. Ҳислар одамнинг ижодий фаолиятини активлаштириб юборадиган «учқундир», «оловдир». Ижодиётнинг ҳамма турларида образлар ва идеяларни гавдалантиришда кишидаги ҳислар иштирок қилади. Худди шунингдек, янгилик учун кураш кучли ҳислар бўлганидагина олиб борила олади. Бирор нимани яратиш ва унинг учун курашиш учун шу нарсани севиш ва унга меҳр қўйиш керак, бирор нимага қарши курашиш учун эса шу нарсага кишида нафрат туғилиши керак.
Жамиятга нисбатан юксак ижодий ҳисларни ўстириш ёш бўғиннинг жуда муҳим вазифасидир.



Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish