Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
Ахмеджанов М.М., Турдиева М.Ж – БухМТИ 
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» узлуксиз 
таълимнинг ҳамма бўғинларини моҳият эътибор билан тубдан ислоҳ қилиш вазифасини 


43 
қўйди. Бу масалани энг аввало ўқитувчилар амалга оширадилар. Шунинг учун педагоглар ўз 
дарсини тўғри ташкил этиши таълим муассасасининг мавкеини кўтаришида жуда долзарб 
масаладир. 
Таълимда янгиликлар киритиш фақатгина давлат сиёсати даражасида эмас, балки таълим 
тизими ва фан ходимлари ҳамда ташкилотчиларидан келиб чиқадиган ташаббус натижасида 
ҳам амалга оширилади. Бу жараён инновацион педагогик фаолият йўли билан ташкил этилади. 
Инновацион педагогик фаол тушунчаси "янги", "инновация", "инновацион фаолият", 
"педагогик инновация" бир — бирига алоқадор тушунчалар қаторида туради. "Янги" атамаси 
биринчи бор яратилган ёки бажарилган, пайдо бўлган ёки яқинда юзага келган сифатида 
тушунилади. Илмий — назарий манбалар янгиликнинг бир неча даражаларини кўрсатади: 
•абсолют (умуман) янгилик, илгари ҳеч қачон ва ҳеч қаерда мавжуд бўлмаган нарсани 
яратишга асосланади; 
•локал янгилик, илгари маълум бўлган лекин бугунги кунда эсдан чиқарилган объектни
актуаллаштиришга асосланган; 
•меъёрий янгилик, бунда объект меъёр ҳисобланган бошқаси билан солиштирилганда янги 
ҳисобланганда; 
•субъектив янгилик, қачонки объект ушбу субъект учун янги, лекин бошқа субъектларга анча 
кенг маълум бўлган ҳолларда; 
Янгини яратиш жараёни "янгилик" деб аталади. Илмий тадқиқотларда бу жараён қуйидагича 
белгиланади: 
•Маълум бўлганни бошқа кўринишда қуриш; 
•баъзи ўзгаришлар билан мавжуд бўлганини такрорлаш; 
•маълумни аниқлаштириш, конкретлаштириш; 
•маълум бўлганни муҳим элементлар билан тўлдириш; 
•умуман янгисини яратиш. 
"Инновация" атамаси маданиятшунослик ва лингвистикада трансфера жараёнини ифода 
этиш учун пайдо бўлган. 
Трансфера жараёни бирор бир маданий ҳодисани бир контекстдан бошқасига кириб 
боришини ва шу билан бир вақтда илгари хос бўлмаган янги сифатларга эга бўлишини 
англатади. Ана шу маданиятнинг ривожланишини ҳал этувчи омили бўлиб келган. Шундай 
қилиб, "инновация" "янгилик" тушунчасининг синоними хисобланади. 
"Инновация" тушунчасининг пайдо бўлиши файласуф — иқтисодчи Й.Шумпетер номи 
билан боғлиқ. У, ана шу тушунчани - иқтисодиётнинг ривожланиш сохасига киритди ва бир 
қатор "инновацион комбинациялар", "инновацияларни амалга ошириш" каби атамаларни 
киритди. 
"Инновацион фаолият" атамасининг пайдо бўлиши XX асрнинг 70 йилларида содир 
бўлди. Аввалига бу атама иқтисодиётда қўлланилди, кейин эса инсон фаолиятининг бошқа 
сохаларига ҳам кириб келди. 
"Инновацион фаолият" тушунчасининг мазмунини ўрганиб олимлар бир неча 
ёндашишларни кўрсатдилар: 
•Инновацион фаолиятга яхлитлик хусусияти хосдир, яъни киритилаётган янгиликнинг кенг 
миқёсидалиги, хамма нарсани ўз ичига оладиган, глобаллиги; 
•Инновацион фаолият янгиланишлар ва ўзгаришлар узлуксизлиги хамда мунтазамлигига эга 
бўлиши керак; 
•Инновацион фаолият хар доим амалиётда илгари мавжуд бўлган бирор — бир таянчга 
асосланади. 
Янгини, яъни, янгиликни ўзлаштириш ва яратиш зарурияти янги илмий йўналиш 
"педагогик инновациялар" пайдо бўлишини белгилаб берди. Педагогик инновациялар янги 
педагогик технология учун асос бўла олади. Педагогик инновация қуйидагиларни белгилаб 
беради: Педагогик неология (янгилик) янгиликни педагогик хамкорлик томонидан қабул 
қилиниши, баҳоланиши ва ўзлаштирилиш муаммоларини ўрганади. 


44 
Педагогик праксиология таълим тизимида янгиликни қўлланилиши хақидаги 
маълумотларни умумлаштириш билан шуғулланади. 
Педагогик инновация педагогиканинг сохаси сифатида таълимнинг турли сохаларида 
инновацион жараённи назарий асослаб, юзага келаётган янгиликларни ўзлаштириш бўйича 
амалий маслаҳатлар беришга интилади. Инновацион жараёнларни бошқариш 
масалаларини таҳлил қилади. 
Инновацион педагогик муаммолар Х.Барнет, Д.Гамильтон, Н.Гросс, Н.Диниксон, 
М.Майлз, А.Хоберман, Р.Хейвлок, Н.Азизхўжаева ва бошқалар асарларида очиб берилган 
бўлса, педагогик инновацияларни ўрганишнинг ижтимоий — фалсафий жиҳатлари 
Р.Ниланин, А.И.Пригонин, Н.Р. Юсуфбековалар ишларида берилган. Педагогик инновациялар 
моҳиятини баҳолаш мезонлар таркибини аниқлашнинг назарий — методологик жиҳатлари эса 
М.С.Бургина, В.С.Лоренсов, М.М.Поташник, А.Т.Хомерин ишларида кўриб чиқилган. 
Инновацион ўқув юртлари фаолиятлари тахлили В.И.Андреев, М.В.Левиж, А.Т.Каспржан, 
Э.М.Никитин ишларида асослаб берилган. 
Бу олимларнинг ишларини тахлил қилиб 
чиқиш, яхшисини яратиш ва ўзлаштириш жараёнида бир неча ўзаро боғлиқ бўлган 
босқичларни ажратиб кўрсатиш имконини беради: 
*янгиликни ишлаб чиқиш — янгини яратиш ёки илгари яратилтанни излаш ва мослаштириш
*яратилганни ўрганиш — экспертлар томонидан баҳоланиши, синов текширишлари, илмий — 
педагогик экспертиза; 
*янгиликни қўшимча ишлаб чиқиш — мослаштириш, ишлаш янги шароитларига мос равишда 
тузатиш; 
*амалиётга тадбиқ этиш — янгини назарий ўрганиб чиқиш ва уни амалий амалга ошириш; 
*инновация предметини янада ривожлантириш. Инновацион жараённинг илмий таърифи 
педагогик фаолиятда янгиликни яратиш, ўзлаштириш, фойда-ланиш ва тарқатиш бўйича 
комплекс фаолиятни ўз ичига олади. 
Педагогик адабиётларда "янгилик" тушунчаси ва "янгилик киритиш" синонимлар сифатида 
қаралади. 
"Педагогик инновация" тушунчасини тадқиқотчилар (К.Ангеловски, В.С.Лазарев, 
М.М.Поташник, О.Т.Хомерик ва бошқалар) янги воситаларини, яъни янгиликни ўзлаштириш 
жараёни сифатида қарайдилар. "Инновацион жараён" тушунчаси инновацион фаолият билан 
боғланади. М.С.Бичурин, Л.Д.Гирева, Л.И.Овсянникова, Ф.Янушкевич каби тадкиқотчилар 
"педагогик инновациялар" ва "педагогик янгилик" тушунчаларини синонимлар сифатида 
ишлатадилар. Тадқиқотчи В.И.Андреев "Инновациялар" тушунчаси хақида ўз нуқтаи назарига 
эга бўлиб, у "педагогик инновациялар" атамасида бир неча мазмунларни кўрсатади: 
•янги мазмун ва янги методларни ишлаб чиқиш; 
•шу кунгача мавжуд бўлган илғор тизимлар ва технологияларни тадбиқ этиш ва тарқатиш; 
•мактабни бошқариш ва ривожлантириш янги технологияларини ишлаб чиқиш; 
•мактабни тажриба майдончаси сифатида тушуниш; 
•мактаб умуман янги бўлган таълим йўналишига эга бўлган вазият. 
Психологик — педагогик манбаларни тахлил қилган бир қатор муаллифлар асосий 
педагогик инновацияларга таълим бериш жараёни доирасидаги ўзгаришлар киритиш 
лозимлигини қуйидагича кўрсатиб беришган: 
•ўқувчиларни ўқитиш, ривожлантириш ва тарбиялаш тизимида, ёки унинг алохида таркибий 
қисмлари; 
•ўқитиш мазмунидаги, яъни хамма ёки алохида фанлар ўқув режалари ва дастурлари
•ўқув жараёнига микро ЭҲМ ва мультимедиа технологиялар ёрдамида ўқитиш 
технологиялари хамда воситаларини ихтисослаштирилган синф ва мактабларда ўкиш 
жараёнини комплекс ўрганиш; 
•таълим стандартларидаги ва ўқув — тарбиявий жараёнга дастурли талабларни 
стандартлаштиришда янги турдаги ўрта махсус мактабни ва ўқитишнинг янги 
технологияларини ташкил этиш; 


45 
•тестлар ва бевосита алоқадор натижаларни ўлчовчи бошқа воситалар ёрдамида ўқитишнинг 
натижалилигини бахолаш; 
•"Ўқитувчи—ўқувчи" тизимидаги муносабатларни шакллантириш. 
Шундай қилиб, инновацион фаолиятнинг назарий асосларини таҳлил қилиб чиқиш, 
муаммо ва мураккаб қарама — қарши ҳодисалардан иборат эканлигини кўрсатади. Бу 
муаммога назарий ёндашишлар инновацион фаолиятнинг методологик ва ташкилий 
жиҳатлари билан ўзаро боғлиқликда ўрганилиши керак. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish