Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


АМАЛИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

АМАЛИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ 
Халматова Н. Самарқанд ВХТХҚТМОИ катта ўқитувчиси 
Ҳозирги кунда электрон ўқув материалларни яратиш ва таълим жараёнида улардан 
фойдаланиш усубларини ўрганиш муҳим масала ҳисобланади. Шунинг учун Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги “Компьютерлаштиришни янада 
ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари 
тўғрисидаги”, 2003 йил 11 декабдаги Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш 
тўғрисида”, 2006 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ХТВ ҳузуридаги мультимедия 
умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари 
тўғрисидаги” ва бошқа эълон қилинган қарорлар бунинг яққол мисолидир. Малака ошириш 
тизимининг ўқув жараёнида тингловчилар замон талаблари асосида билим ва малакага эга 
бўлишларида 
ахборот 
технологияларининг 
замонавий 
воситаларидан, 
айниқса 
мультимедиали ўқув курсларидан электрон кўринишда фойдаланишлари янада юқори самара 
беради. Мультимедия-бу аниқ бир маҳсулот сифатида мужассамлашган график, аудио-мусиқа, 
видео-расмлар, анимациялардир. Ахборот-коммуникацион технологияларни таълим 
жараёнига қўллаш кўп жихатдан профессор-ўқитувчиларнинг салоҳияти ва замонавий 
ахборот тизимларидан фойдалана олиш малакалари билан чамбарчас боғлиқлигини 
унутмаслигимиз керак. Малака ошириш институтларида мунтазам малака ошириб бориш 
таълим тизимининг асосий босқичларидан бири бўлиб ҳисобланади, чунки малака ошириш 
жараёнида ўқитувчилар янги ахборот коммуникация технологияларини ўрганиб, ўзларининг 
иш фаолиятларида замонавий ахборот ва коммуникация технологияларни қўллай белишлари, 
уларни ишлатиш кўникмалари ва малакаларини такомиллаштириб боришлари керак. Педагог 
кадрларни малакасини ошириш жараёнини мультимедиа технологиялари асосида ташкил 
этишда видео лавҳалар, анимацион моделлар, компьютерли лаборатория амалиётларидан 
фойдаланиш ўзининг ижобий самарасини беради. Электрон дарсликлар янги материалларни 
мустақил равишда ўзлаштиришда фойдаланишда тавсия этилади. Ўқитувчилар маълум бўлим 
ёки мавзуларни мустақил равишда ўрганиш топшириғини оладилар. Электрон дарсликда 
ўқитувчилар асосий маълумотлар, мавзу юзасидан асосий тушунчалар ва иборалар, 
хулосалар, топшириқлар билан танишиб, бу топшириқларни бажаришга ҳаракат қиладилар. 
Электрон дарслик ўзида мультимедияли лавҳаларни намоён қилган ҳолда ўқитувчиларни 
самарали билим олишини ҳамда оддий инструктрлашдаш консультантлаштиришга ўтишни 
таъминлаш лозим.
Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларга спорт турларига оид бўлган маълумотларни 
электрон дарсликлар асосида анимация, овоз орқали намойиш этиш орқали ўқувчиларда 
спортга бўлган қизиқишни ошириш, спорт ўйинларининг техникаси, тактикаси билан яқиндан 
таништириш орқали ўқувчиларда кўникмалар ҳосил бўлади. Жисмоний тарбия дарсларини 
комьпютер орқали ўтиш қўйидаги жиҳатлар билан самаралидир: 
- ўқувчиларни комьпютер технологияси билан яқиндан таништириш, компьютер 
саводхонлигини ошириш; 
- спортга оид маълумотларни ўрганиш, қайта ўрганиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва 
янгиликлар киритиб бориш; 


198 
- спортчилар билан яқиндан таништириш, интеллектуал қобилиятни ривожлантириш
тасаввур доирасини кенгайтириш; 
- диққатни жамлаш имкониятни кенгайтириш; 
- ДТС талабларини бажариш; 
- интерфаол методларни қўллаш. 
Комьпютер 
технологияларини 
қўллаш 
асосида 
ўқувчиларда 
комьпютер 
технологияларини тушуниш вазияти юзага келади. Слайдлар ва мультимедиялар асосида 
ташкил этилган дарс жараёнида интеграцияни юзага келтириш имкониятлари кенгаяди. 
Педагогик тажрибалар шуни кўрсатадики, малака ошириш институтларидаги 
тингловчиларга фанларни ўқитишда иложи борича кўпроқ ахборот технологияларидан 
фойдаланишлари, амалий машғулотларда электрон дарсликлардан ва тақдимотлардан 
фойдаланиб дарс самарадорлигини ошириши лозим. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки 
малака ошириш иститутларида таълимнинг сифати ва самарадорлигига эришиш учун кўпроқ 
дарс жараёнида мультимедия технологияларидан, электрон дарсликлардан ва тақдимот 
дастурларидан фойдаланиш ўқитувчининг информацион маданиятини шакллантириш 
дарснинг сифатини янги ахборот технологиялари ёрдамида ишлаб чиқиш мукаммалигини 
ошириш, уларнинг билиш ва педагогик маҳоратини мунтазам равишда такомиллаштириб 
бориш, фанни ўқитишда ўқитувчиларнинг компьютер саводхонлигини, маданиятини 
кўтаришдаги савиясини оширишдаги малакаларини юксалтиради. Малака оширишда асосий 
эътибор тингловчига зарур бўлган билим, янгиликлар ва шу билан бирга ахборот 
технологияларидан фойдаланишлари учун шароитлар яратиб бериш лозим.

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish