ИИ. Маърузани ташкил этиш шакллари
Аудитория (тингловчилар тайёргарлиги хусусиятлари ва даражаси).
Маърузанинг мақсадлари (бутун фан мазмунини бирлаштирувчи) маърузанинг мазмуни, асосий ғоялари.
Асосий мазмунини амалга оширувчи маърузанинг вазифалари: а) вазифанинг таркиби ва кетма-кетллик тартиби. б) вазифаларнинг хусусиятлари: информатсион-аналитик, тизимлаштирувчи, муаммоли; в) кўрсатилган вазифаларни ҳал этиш учун талабаларга зарур бўлган воситалар; г) қўйилган масалаларни ҳал этишда тингловчиларда ўқитувчи юзага келтирадиган эмотсионал ҳолатлари ва муносабатлари.
Маърузани ташкил этиш шакли: а) фикрни монологик баён этиш; б) эвристик суҳбат элементлари билан монолог; в) эвристик суҳбат; г) аудио-видео намойиш этиш воситаларига таянилган монолог; д) диалог-тортишув (муҳокама этилаётган муаммо бўйича икки қарама-қарши нуқтаи назарни ифода этувчи икки ўқитувчининг тортишуви).
ИИИ. Маъруза мазмуни:
Маъруза мазмуни режаси ва конспекти.
Яхлитлиги, тизимлилиги, кетма-кетлиги, тушунарлилиги, яққоллилиги, исботлилигини таъминловчи ўқув воситалари ва дидактик услублари (конспект четида ажратиб кўрсатилади).
ИВ. Маъруза давомида ўқитувчининг яхлитлик образи.
Маъруза мазмунининг ҳар бир бўлими бўйича масалаларни эчиш жараёнида ўқитувчининг талабалар билан ҳамкорлик қилиш усуллари (биргаликда масалаларни эчиш, намунага тақлид қилиш, шериклик).
Баён этишнинг типик шакли (лексика, грамматика, стилистика).
Ўқитувчининг аудитория билан эмотсионал муносабати, новербал муносабат воситалари (имо-ишора, мимика, патомимика, вокал мимика, интонатсия, овози баландлиги, суръати, тезлиги, паузаси).
Семинар машғулотлари тузилиши.
Машғулот мавзуси.
Мавзу танлашни асослаб бериш.
Курс дастуридаги ўрнини аниқлаш.
Машғулот мақсади, вазифалари: таълимий, тарбиявий, методик.
Адабиётларни ўқиб чиқиш, ҳажми, матннинг мураккаблигини ҳисобга олиб адабиётларни танлашни асослаб бериш.
Семинарни ташкил этиш шакли.
Аудитория тайёргарлиги характери билан боғлиқ семинар ўтказиш шаклини танлашни асослаб бериш:
А) савол-жавобли;
Б) режа асосида кенг суҳбат;
В) ўзаро танқидий баҳолаб ахборот бериш;
Г) ёзма рефератларни мунозара элементи билан муҳокама қилиш.
Д) гуруҳли муҳокама: йўналтирилган, эркин ўқув-ролли ўйин.
Талабаларни адабиётдаги мавзу, масалалар, объектлар, машғулот хусусияти, муҳокама иштирокчилари ролларини тақсимлаш, рефератлар, ҳисоботлар, талабалар, мавзуни муҳокама қилиш шакли ва хусусиятига дастлаб йўналтириш дастури.
Машғулот боришини режалаштириш ва конспектлар тайёрлаш.
Машғулот мазмуни дастури: мавзунинг асосий бўлимлари, унинг вазифалари, кўрилаётган муаммони ҳал этилиши давомида асосий қарама-қаршиликларни қайд этиш.
Дастур бўлимлари мазмунини конспектлаштириш. Кўрилаётган нуқтаи назарларни асослилиги ва исботланганлиги, қарама-қаршиликларни 9*аниқлашни таъминловчи дидактик услубларни кўрсатиш. Гуруҳли муҳокама шаклини кўзда тутувчи қоидалар ва вазифаларни кўрсатиш. Машғулотнинг турли босқичларида гурухлар алоқалари услублари.
Семинар машғулотида муҳокама этилган мавзу бўйича хулосалар,
Семинар машғулотини ўтказгандан кейин унинг боришини ўрганиб чиқиш.
Лаборатория ва амалий машғулотлар психология курсини ўқитишнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Уларда маърузаларда олинган назарий билимларини фаоллаштиради, мустаҳкамлайди ва аниқлаштиради
Лаборатория машғулотларида талабалар психологик тадқиқотларнинг оддий усуллари ва кўникмаларини ўзлаштирадилар, улардан кейинчалик мактабда кундалик ишларида фойдаланишлари мумкин бўлади.
Бу эрда улар ўтказиладиган тажрибаларда текширилаётганлар сифатида иштирок этадилар ва уларни мустақил ўтказишга ўрганадилар. Тажрибаларда иштирок этиш ва турли тест топшириқларини эчиш талабаларда алоҳида қизиқиш уйғотади, чунки бу уларга ўзларини англаб этишга, мавжуд психологик сифатларини ўрганишга, ўзининг ривожланганлик даражасини аниқлашга имкон беради.
Турли психологик масалаларни эчишда ҳам талабалар ўз билимларини амалда кўрсатишлари мумкин. Шунга ўхшаш масалаларни ҳал этиб, талабалар яна бир бор бўлажак амалий ишлари учун психологик билимларнинг зарурлигига ишонч ҳосил қиладилар. Амалий машғулотларда масалалардан фойдаланиш ўқитувчига ҳам ўқув материалини ўзлаштириб бориши ва шу билан бу жараённи назорат қилишни кучайтиришга ёрдам беради.
Амалий машғулотларда компютер техникасидан фойдаланиш талабанинг бутун интеллектуал имкониятларини максимал даражада жамлайди, фақатгина назорат қилиш ва амалга оширишни таъминлайди, бу талабани ўзига баҳо беришини шаклланишига ва унинг шахсини таркиб топишига ёрдам беради.
Лаборатория ва амалий машғулотларни ўтказишда қўлланилиши мумкин бўлган ишларнинг турли хиллари мавжуд. Уларнинг ҳар бири аниқ машғулотни танлаб олиш, машғулот мавзусини ва ўқитувчининг реал имкониятига, шу жумладан техник имкониятларга ҳам боғлиқ бўлади. Умумий талаблар эса ўқитувчининг талабаларни тайёрлаш хамда ҳар бир машғулот олдидан текшириш киради.
Тажриба ишларини бажариш учун талабалар иккита дафтарга эга бўлишлари керак: иш давомида ёзувларни қайд этиб бориш учун ва ишлари натижаларини яхшилаб ишлаб чиқиб, тартибга солиб ҳисобот бериш учун керак бўлади. Ҳисобот дафтарида баённома расмийлаштирилади. У ёки бу усул билан мактабда олинган маълумотлар асосида машғулотларни мактаб материалларида ўтказса яхши бўлади. Бу психология бўйича ўқувчи билимларини чуқурлаштиради ва аниқлаштириш имконини беради, ёш психологияси масалаларига қизиқишини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |