II БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТАРБИЯЛПНУВЧИЛАРНИ ҚЎҒИРЧОҚЛАР ВОСИТАСИДА ТАРБИЯЛАШ МЕТОДЛАРИ.
Тарбия шахсни кутилган даражада ва жамият талабларига мос равишда вояга етказиш омилидир. Мактабгача таълим ташкилотлари даги тарбия жараёни шахс ҳаётидаги илк ижтимоийлпшув ва мослашувни амалга оширади. Агар мазкур муассасаларда тарбия тўғри ва мақсадли амалга оширилса, кейинги тарбия босқичларида тарбия иши муваффақиятли кечади. Шу маънода мактабгача таълим ташкилотлари да тарбия жараёни ранг-баранг воситалар асосида такомиллаштирилиб бориши керак. Қўғирчоқлар воситасида тарбияланувчиларни тарбиялаш иши кўпдан бери маълум. Бироқ, бу борада тарбиячилар турли методларга амал қилиб келаётгани маълум. Биз бу ўринда нисбатан оптимал методларни таҳлил қилиб ўтамиз.
Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини қўғирчоқлар воситасида тарбиялаш иши авввало қўғирчоқларни танлаш методларини билишдан бошанади. Бунинг қўйидаги сабаблари бор:
а) 3-6 ёшли тарбияланувчилар ҳар хил оилалар вакиллари ҳисобланади;
б) тарбияланувчиларнинг диди, савияси ва қизиқиш урлича бўлади;
в) қўғирчоқлар турли қиёфа, ғоя, фикр ташувчи бўлади ва ҳ.к.
Демак, асосий масалалардан бири қўғричоқларни тўғри танлашдадир. Шу жиҳатдан қўйидаги қўйидаги методларга эътибор беринг:
2-чизма. Тарбия иши учун қўғирчоқ танлаш методлари.
Бу методлар нисбатан таълим ва тарбиявий характерга эга қўғирчоқларни танлаш имконини. Чунончи, қўлайлик методи қўйидагиларни ифодалайди:
1) қўғирчоқ қимматбаҳо ва қўлай қиёфали бўлмаслиги;
2) қўғирчоқ боланинг жинси, ёши ва вазнига мос бўлиши;
3) қўғирчоқ боланинг вужудига салбий таъсир кўрсатувчи бўлмаслиги.
Мазкур метод асосида қўғирчоқ танлаш нисбатан оптимал самарани беради. Эстетиклик методи қўйидагиларни ифодалайди:
1) қўғирчоқ чиройли, рангли ва жалб қилувчи бўлиши;
2) қўғирчоқ имкон қадар хушовозли бўлиши;
3) қўғирчоқ болани қизиқтирувчи қиёфали бўлиши;
4) қўғирчоқ боланинг диди, туйғуси ва савиясига ижобий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлиши.
Бу методларни қилиш учун ҳар бир тарбиячига имконият бор. Қизиқарлик методи қўйидагиларни ифодалайди:
1) қўғирчоқ қиёфаси қулай ва ўзига тортувчи бўлиши;
2) қўғирчоқ миллий қадирятларни ўзида ифодалаган бўлиши;
3) қўғирчоқлар турли шакилларда бўлиши;
4) қўғирчоқ имкон қадар бўлаклар бўлиш куринишига эга бўлиши.
Мазкур метод таълимий хусусиятга эга бўлган қўғирчоқларни танлаш имконини беради.
Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари (мураббийлари) тарбия иши учун қўғирчоқ танлаш методларидан хабардор бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бундан ташқари, қўғирчоқлар танлашда қуйидагиларга амал қилиш ҳам кутилган самарани беради:
а) қўғирчоқ танлаш ишида психолог, дизайнер ва бошқа мутахассислар билан маслаҳатлашиш;
б) тарбияланувчиларнинг қизиқишларига диққат қилиш;
в) имкон қадар қўғирчоқни мустақил ясаш.
Зеро, мкатабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларини қўғирчоқ воситасида тарбиялашда таълими методларга амал қилиши керак бўлади. Бундай методлардан қуйидаги энг муҳимларини қайд этиш лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |