Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги абдулла қодирий номидаги жиззах давлат педагогика институти



Download 155,5 Kb.
bet7/10
Sana21.02.2022
Hajmi155,5 Kb.
#37143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Эрматова Мамлакат 2019

2-машғулот. Қўғирчоқ билан ашула айтиб, рақсга тушиш.
Мақсад: Болаларни тушунчаларини кенгайтириш ва қўғирчоқлар воситасида ҳаракатга ўргатиш.
Керакли жиҳозлар: Тарбиячи қўғирчоқларни олиб кириб, қўғирчоқлар билан ашула ва рақс бўлишини айтади.
Машғулотнинг бориши: Тарбиячи қўғирчоқларни ўйнатиб, қуйидаги ашулани хиргойи қилади ва тарбияланувчилар унга жўр бўлади:
Қўғирчоғим-қўғирчоқ,
У ҳаммага овунчоқ.
Уни ўйнаб барчамиз,
Бўлади вақтимизчоқ.

Болалар рақсга тушадилар. Тарбиячи қўғирчоқ билан хиргойи қилади: Қўғирчоғим-қўғирчоқ,


Сенсан менга овунчоқ.
Сени севиб ўйнаймиз,
Ўйнаб сира тўймаймиз.

Қўғирчоғим-қўғирчоқ,


Сенсан менга овунчоқ.
Машғулот шу тариқа белгиланган вақт давомида давом этади.


3-машғулот. Қўғирчоқларни овқатлантириш.
Мақсад: Болаларни тозалик, овқатланишдан олдин ювиниш ва артиниш кўникмасини ўстириш.
Керакли жиҳозлар: стол ва стуллар, қўғирчоқлар.
Машғулотнинг бориши: Тарбияланувчилар стол атрофида ўтирадилар, тарбиячи қўғирчоқни олиб кириб уни овқатлантириш кераклигини айтади. Болалар сочиқ, фартук узатишади. Тарбиячи қўғирчоқнинг қўлини ювиб, артади. Уни “овқатлантиради”. Болалар барча жараёнда иштирок этадилар ва тарбиячи ҳар бир хатти-ҳаракатни тушинтириб беради [ 13 ].
4-машғулот. Қўғирчоқни стулда ўтириши.
Мақсад: Болаларни тўғри ўтиришга ва уларни нутқини ўстириш.
Керакли жиҳозлар: қўғирчоқ стул.
Машғулотнинг бориши: Тарбиячилар стол атрофида ўтирадилар. Тарбиячи қўғирчоқни стулга ўтиртиради ва болаларга қандай ўтириш кераклигини батафсил тушунтиради. Болалар стулда ўтириш тўғрисида суҳбатлашадилар.


5-машғулот. Қўғирчоқ театри.
Мақсад: Болаларга яяхшилик ва ёмонликни фарқлашни ўргатиш.
Керакли жиҳозлар: Симли қўғирчоқ.
Машғулотнинг бориши: Тарбияланувчилар стулда ўтирадилар. Тарбиячи сим орқали ҳаракатланадиган қўғирччоқни олиб кириб, яхшилик ва ёмонликнинг фарқи ҳақида саҳна кўриниши қўйиб беради. болалар ҳар бир хатти-харакатда иштирок этадилар.
Зеро, таълимий ўйинлар ва машғулотлар орқали тарбияланувчиларни қўғирчоқлар воситасида тарбиялаш тарбия ишининг амалий аҳамиятини оширади. Таъкидлаш лозимки, қўғирчоқлар воситасида тарбияланувчиларнинг тарбиялаш даражасини муддатли кузатиб бориш мақсадга мувафиқ бўлади. Шу маънода қуйидаги намунавий вариантга асосланиш мумкин:



Т/р

Ф.и.ш.

2014 – 2015 йил

1-чорак

2-чорак

3-чорак

4-чорак

1




Ақлий
рив-жи



Аҳлоқий
рив-жи

Ақлий
рив-жи



Аҳлоқий
рив-жи

Ақлий
рив-жи



Аҳлоқий
рив-жи

Ақлий
рив-жи



Аҳлоқий
рив-жи























2


























3


























4


























Баҳолаш кўрсаткичи

1

Меъёрдан























2

Қониқарли























3

Меъёрдан паст























4-чизима. Тарбияланувчиларнинг қўғирчоқлар воситасида тарбияланганлик даражасини кузитиб бориш харитаси.
Мазкур харита мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг қўғирчоқлар воситасида тарбияланганлик даражасини мониторинг қилиб бориш ва тарбия жараёнида тегишли тузатишлар киритиб туриш имконини беради.
Таъкидлаш лозимки, тарбиячилар тарбия ишининг амалий самарадорлигига эришиш учун ота-оалар билан алоҳида ишлаши керак бўлади. Чунки “Ўзбекистон Республикасида давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида Низом”нинг 23-бандига биноан ота-оналар мактабгача таълим муассасасида олиб бориладиган таълим ва тарбия жараёнинг қатнашчиси ҳисобланади. Бироқ, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар қўйидагича бир неча гуруҳга мансуб бўладилар:
1) ўзига тўқ кишилар;
2) шрта ҳол кишилар;
3) болани меъёридан ортиқ эркалатувчи кишилар;
4) бола тарбиясига бефарқ қаровчи кишилар;
5) дабдаба ва ҳашаматга ўч кишилар;
6) оиласи нотинч кишилар ва ҳ.к.
Табийки бу ҳол тарбия жараёнига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли тарбиячилар ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчилардан таъкидланган Низомнинг 27-бандига биноан, қуйидагиларни қатъий талаб қилишга ҳақли:

  • боланинг психик ва жисмоний соғлиги учун ғамхўрлик қилиш;

  • боланинг қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш;

  • болада эзгулик, меҳнатсеварлик, меҳр-шафқат каби туйғуларни шакиллантириш.

Бу талабларга яна қуйидагиларни қўшимча қилиш мумкин:
1) мактабгача таълим муассасаси тарбия жараёнига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва оила тарбияси жараёнида унга салбий дахл қилмаслик;
2) болага тарбиячининг тавсиясигатвўра қўғирчоқ шаклини олиб бериш;
3) мактабгача таълим муассасаси тарбия жараёнида фаол иштирок этиш.
Шундай қилиб мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини қўғирчоқлар воситасида тарбиялашнинг амалий самарадорлиги тарбиячилар фаолиятиги боғлиқ. Бунинг учун тарбиячилар кутилган даражада касбий билим, кўникма ва малакага эга бўлиши тақозо этилади.
ХУЛОСА
Ўзбекистон тараққиётига ақлий, аҳлоқий ва жисмоний етук ёшлар муҳим ўрин тутмоқда. Шу сабабли давлат таълим ва тарбия ишига алоҳида эътибор бермоқда. Давлат бюджети харажатлар қисмининг50 фоиздан ортиғи таълим соҳасига йўналтирилмоқда. Бу ҳол ўзин тараққий этган ҳисобловчи давлатларда кузатилмайди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентимиз Ислом Каримов “умидим – ёшлардан”, дейди [ 1 ]. Буларнинг барчаси таълим тизимидавояга етиб келаётган авлодниталаб даражасида тарбиялашни тақоза этади.
Мактабгача таълим муассасаси таълим-тарбия тизимининг энг муҳим бўғини. Бу бўғинда олиб бориладиган тарьия жараёни қандай бўлса, кейинги таълим босқичларида тарбия шундай кечади. Чунки мактабгача таълим муассасаси давлат таълим-тарбия ишини бошлаб беручиси ҳисобланади. Оила тарбияси нисбатан индивидуалхусусиятга эгалиги билан характерланади, мактабгача таълим муассасасидаги тарбия ижтимоий эса ижтимоий хусусиятга эга. Ижтимоий тарбияламасдан шахсни жамият аъзоси сифатида шакиллантириб бўлмайди. Шу маънода мактабгача таълим муассасаси тарбия жараёнинг энг муҳим вазифаси учта:
1) болани ижтимоийлаштириш;
2) болани жамиятга мослаштириш;
3) болани етуклаштириш.
Бу вазифани амалга оширишнинг шакиллари, усуллари ва воситалари кўп. Шундай оптимал шакиллардан бири қўғирчоқлар воситасида тарбиялашдир. Қўғирчоқ фалсафасига кўра, у тирик мавжудлар қиёфаси ва моҳиятини ифодалайди. Инсон ўз мақсад-муддаолари, орзу-интилишлари ва идеалларини қўғирчоқда акс еттиради. Шу сабабли қўғирчоқ боланинг руҳига мос тушади. Мурғак гўдак кўп ҳолларда она ва қўғирчоққа интилади, уларга ишонади, уларда ҳеч қачон безмайди. Шу сабабли ҳеч бир нарса бола учун қўғирчоқдек азиз емас. Бунинг маъноси шуки, инсон қўғирчоқда ўзлигини сақлаб қолиш ғоясини кўради. Аждодларни унитмаслик, ўзликни паймол қилмаслик, инсонийликни сақлаш ва тирик мавужжотни асраш қўғирчоқ мужассам бўлган. Шу сабабли қўғирчоқни муҳим тарбия воситаси сифатида қабул қилишимиз керак бўлади. Бир пайтлар шаклан даҳрийлар “қўғирчоқ – Худонинг тимсоли сифатидаяратилган”, - дея ёлғон сўзларди. Бу билан улар инсоннинг маънавиятига зарба беради. эътибор беринг, инсон бола туғилгач беихтиёр икки нарса харид қилади: бешик ва қўғирчоқ. Нега? Чунки иккалари ҳам одам боласини инсон қилиб тарбиялаш воситасидир.
Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларини қўғирчоқлар воситасида тарбиялаш самарадорлигига эришиш учун жорий талаб ва қоидаларга қатъий амал қилиш керак. Шу маънода “Ўзбекистон Республикасида давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида Низом”га асосан қўғирчоқлар воситасида тарбиялаш иши тарбияланувчиларни икки гуруҳга бўлса кутилган самарани беради:
а) 2-3 ёшлилар – 15 бола;
б) 4-6 ёшлилар – 20 бола;
Тарбиячи, мазкур ишимиз Сизга маалол туртки берган бўлса, ўзимизни мақсадга етган ҳисоблаймиз !

Download 155,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish