Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти



Download 0,74 Mb.
bet5/24
Sana24.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#213130
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ijtimoiy falsafa

Жамиятни фалсафий тахлили

Кишилараро алоқа ва муносабатлар ижтимоий муносабатлар, деб юритилади.Жамият яхмий тизим сифатида моддий ва маънавий омиллар бирлигида ташкил топган.


Схема 2.

Жамият ҳаёти мураккаб тузилишга эга жамият ҳаётининг асосий соҳалари деганда иқтисодий, ижтимой, сиёсий, маънавий сохалар назарда тутилади.


Жамият ҳаётининг соҳаларини қуйидаги схемада ифодалаш мумкин.

Схема 3.




Жамият ҳаётининг асосий соҳалари.








Маънавий ҳаёт соҳаси.





Ижтимоий – сиёсий ҳаёт соҳаси.





Иқтисодий ҳаёт соҳаси.




Иқтисодий ҳаёт соҳаси жамиятдаги мавжуд моддий ишлаб чиқаришни назарда тутади. Ҳамда жамият ҳаётининг иқтисодий шароитларини яратишдан иборат бўлган мураккаб ижтимоий жараёнларни ўз ичига олади.


Жамиятнинг ижтимоий ҳаёти деганда ундаги мавжуд турли бирликлар, гуруҳларнинг ҳаёти ҳамда, улар орасидаги турли-туман ижтимоий алоқа ва муносабатлар назарда тутилади.
Жамиятнинг сиёсий ҳаёт соҳаси кишилар, сиёсий кучлар-синфлар, миллатларнинг ўзаро сиёсий муносабатларини, уларнинг давлат ҳокимиятини қўлга киритиш ва мустаҳкамлаш борасидаги онгли фаолиятларини қамраб олади.
Жамиятнинг маънавий ҳаёт соҳаси унда мавжуд маънавий ишлаб чиқариш ва унинг натижалари хилма-хил қарашлар, ғоялар, таълимотлар, фан, адабиёт, санъат, таълим-тарбия каби) ни қамраб олади.
Жамиятлар очиқ жамият, ёпиқ жамият, ахборотлашган жамият, фуқаролик жамияти каби шакл ва кўринишгларга эга.
Очиқ ва ёпиқ жамият тушунчаларини ижтимоий фалсафага инглиз олими Карл Боннер (1902-1994) киритган. У ёпиқ жамиятни тоталитар сиёсий тузумнинг маҳсули сифатида таърифлайди. Очиқ жамиятда жамият фуқаролари шахс ҳисобланади. Унда муайян қарорларни қабул қилишда фуқаролар қатнашадилар. Карл Боннер очиқ жамиятни бозор иқтисоди (бозор эркинлиги) билан боғлайди. Унинг фикрича дунёда инсонпарварлик тамойилига асосланган ижтимоий тузумни ташкил этиш учун инсоният бешта муҳим вазифани адо этиши зарур:
1. Эркинликни мустаҳкамлаш, ундан келиб чиқадиган масъулиятни англаш;
2. Дунёда тинчлик ўрнатиш;
3. Қашшоқликка қарши кураш;
4. Демографик «портлаш»га қарши кураш;
5. Зўравонликка қарши таълим-тарбияни жадаллаштириш.1
Ахборотлашган жамият аслида америкалик файласуф, социолог Олвин Пафлер (1928 йилда туғилган) томонидан истеъмолга киритилган, у постиндустриал жамиятни ахборотлашган жамият, деб атарди.
Ахборотлашган жамият деганда информация, ижодиёт ва интеллектуал технологиянинг аҳамияти ортиб борган жамият назарда тутилади. Бу жамият компьютерлар, лазер техникаси, биотехнология, ген инженерияси, информатика, электроника, телевидиокаммуникация ривожи билан боғлиқ равишда мавжуд бўла олади. Бу жамиятда асосий эътибор машиналарни ўзгартиришга эмас, балки кишилар онги ва маданиятини ўзгартиришга қаратади.
Фуқаролик жамияти деганда – мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига иқтисодий ва сиёсий турмушини ўз иҳтиёри асосида қуришга тўла эркинликни кафолатловчи маълум ижтимоий тизим назарда тутилади. Фуқаролик жамиятида давлат фаолияти юзасидан фуқароларнинг назорати ўрнатилади, давлатнинг кўпгина функциялари фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларига ўтади.
Фуқаролик жамияти инсоният цивилизациясининг маҳсули ҳисобланади.
Фуқаролик жамияти мураккаб тузилишга эга бўлган жамият.
Схема 4.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish