ЖАМИЯТНИ ИЛМИЙ БИЛИШ
Жамият, ундаги ижтимоий жараёнларни тўғри англаш, бахолаш имконини беради
Жамиятни бошқариш имконини беради.
Тараққиёт истиқболларини аниқлаш – башорат қилиш (прогнозлаш)га ёрдам беради.
Инсон ўз келажагини тахмин ва гумонларга асосланиб эмас, балки фан амалиётнинг чуқур илмий хулосаларига асосланиб билиб олади. Бундан жамиятни илмий билиш унинг келажагини прогноз қилишга ёрдам беради, деган хулосани чиқариш мумкин. инсон ва инсоният билимлари бугунги хаёт нотекисликларини тушунтирибгина қолмай, келажакни олдиндан кўра билишга имкон яратади.
Башорат (прогноз) бирон-бир ходисанинг келажакдаги холати хақидаги илмий тадқиқотларга асосланган эхтимолий характердаги мулохаза. Башорат а) табиий-илмий; б) ижтимоий кўринишларда намоён бўлади. Ижтиомий башоратдан жамият хаётида кенг фойдаланилади; улар ёрдамида фан ва техника тараққиёти прогнозлари, иқтисодий прогнозлар, сиёсий прогнозлар илгари сурилиши мумкин. Фан ва амалиёт жамиятни олдиндан билишнинг энг ишончли қуролидир.
Жамият ҳаётини чуқур ўрганишда юқорида баён этилган методлар билан бир қаторда эксперт бахолаш, экстраполяция, тарихий аналогия, компьютер орқали намуналаштириш методларидан хам фойдаланилади.
Экстраполяция муайян бирон-бир ходисанинг бир қисмини кузатиш натижасида олинган хулосани бошқа қисмга, бошқа худудга, ёки келгусига тадбиқ этиш.
Эксперт бахолаш тарихий жараён хақидаги чуқур ва аниқ илмий тасаввурларга, илмий тадқиқот натижаларига таянган холда бахс бериш. Тарихий аналогия бирон-бир жараён, ходиса хақида ўтмиш ходисаларига қараб хулоса чиқариш.
Ижтимоий билиш аввлао жамият тараққиёти қонунларини очишга ваш у асосда онгли фаолият кўрсатишга ёрдам беради. Жамият тараққиёти қонуний жараён, унда амал қиладиган қонунлар умуминсоний характерга эга. Айни вақтда бу қонунлар алоҳида олинган мамлакатда ўзига хос тарзда амал қилади.
Маълумки, жахон миқёсида мустамлакачиликнинг тугатилиши янги босқичнинг, мамлакатлар демократик тараққиёт босқичини бошлаб берди, бу холни Ўзбекистон мисолида кўриш мумкин. Ўзбекистон ижтиомий тараққиётининг ўзига хос «ўзбек модели» мамлакатимизнинг ижтимоий билиш соҳасидаги қўлга киритган катта ютуғи хисобланади. «Ўзбекча модел» мамлакатимизнинг тараққиёт истиқболларини ўзида акс эттиради.
Бу модель Республика Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва унинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари», «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда», «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» каби асарларида ўз ифодасини топган. Унда тўғри кўрсатилганидек, бизнинг бош стратегик мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш орқали демократии хукукий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборат. Айни вақтда тараққиётнинг хар бир босқичи – янги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат. Бунга жамиятни илмий билиш асосида эришилди. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда олиб берилаётган ислоҳотлар, ички ва ташқи сиёсатимизнинг мазмуни айнан ижтиомий билиш натижасида хосил бўлган. Белгиланган стратегик мақсад – келажаги буюк давлат, тараққий этган мамлактани барпо этиш – келажак истиқболимиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |